12
ягона, уйғунлашган тарзда фолият юритувчи, бўлинмас организм сифатида
аниқ тасаввур қилишга тўлиқ таянган тадқиқотни амалга ошириш муаммога
айланди; давлатнинг мақсадли вазифасини кўпайтиришга, индивидлар
вазифаларининг қисми (агрегати) ҳисобланмайдиган ўзига хос “ижтимоий
неъмат вазифаси”га асосланган ёндашувлардан фойдаланиш ҳам қийиндек
туюлади. Иккинчи томондан, бундай асос тадқиқот натижасида олинадиган
хулосаларнинг амалиёт нуқтаи назаридан аҳамиятини янада оширади, чунки
улар реал маълумотларга асосланади.
Индивидлар ва институтларнинг ўзаро боғлиқлигини таҳлил
этишда
бошланғич нуқтага нисбатан иккита тамойил мавжуд. Биринчи тамойилда
институтлар индивидларнинг манфаатлари ҳамда хатти-ҳаракатлари орқали
тушунтирилади ва
методологик индивидуализм
деб номланади
.
Яъни индивид
институтларни таҳлил қилишда бошланғич нуқта ҳисобланади. Масалан,
давлатни тавсифлашда унинг фуқароларининг манфаатлари ва ўзига хос
хусусиятларидан келиб чиқилади. Методологик индивидуализм тамойилининг
давоми
ички сабаб натижасида вужудга келган эволюция
концепциясидир.
Ушбу концепцияга кўра, институтлар инсонларнинг ҳаракатлари натижасида
пайдо бўлади деган тахмин илгари сурилади. Яъни индивидлар бирламчи,
институтлар эса иккиламчи ўрин тутиши тўғрисидаги тахмин неоклассиклар
қарашларида ўз аксини топган.
Аксинча, таҳлил учун бошланғич нуқта сифатида индивидлар эмас, балки
институтлар белгиланиши иккинчи тамойилга асос бўлади. Шу тариқа иккинчи
тамойилда
холизм
методологиясидан фойдаланилади. Бошқача
айтганда,
индивидлар институтларнинг таърифидан келиб чиқиб тавсифланади.
Институтлар эса, макродаражада муносабатлар тизимини такрор ишлаб
чиқаришда бажарувчи вазифалар орқали изоҳланади. Энди фуқаролар ўз
ҳукуматини эмас, балки ҳукумат маълум хилдаги фуқароларнинг
шаклланишига кўмаклашади. Сўнгра, ички сабаб натижасида вужудга келган
эволюция концепциясига
институционал детерминизм
ғояси қарши туради ва
у муҳим барқарорлаштирувчи омил ҳисобланади. Институтлар – ўтмишда
содир бўлган «жараёнлар натижаси» бўлиб, улар ўтмиш ҳолатларига
мослашган ва шунинг учун ижтимоий мўртлик, руҳий омил ҳисобланади ва
барча кейинги ривожланиш «доираларини» белгилаб беради. Шундай қилиб,
холизмда индивидларнинг манфаатлари ва хатти-ҳаракатлари уларнинг ўзаро
ҳамкоригини олдиндан белгилаб берувчи институтларнинг тавсифи орқали
изоҳланади. Яъни бунда институтлар бирламчи,
индивидлар эса, иккиламчи
ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан индивидлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлар
ва уни таъминловчи институтлар (тузилмалар) институционал иқтисодиёт
назариясининг предмети бўлиб ҳисобланади.
Институционализм ривожланишининг сабаблари ва қонуниятларини
тушуниш учун унинг методологик асосини қисқача тавсифлаймиз. Кўплаб
тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, мазкур соҳада институционал иқтисодиёт
Германия тарихий мактаби билан кўплаб умумий жиҳатларга эга, хусусан:
13
иқтисодий ўсиш йўлларини асослаш учун ижтимоий муҳит омилларини
ҳисобга олиш ва тарихий жиҳатдан ёндашиш.
Do'stlaringiz bilan baham: