Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

 
Қисқача хулосалар
Яна бир бор институционал ўзгаришларнинг эволюцион варианти билан 
боғлиқ асосий муаммони таъкидлаб ўтиш мумкин.
Эволюцион ўзгаришлар нормаларнинг фақат уларга туб тузатишлар 
киритиш ҳамда ўзгарган шарт-шароитлар ва/ёки инсонларнинг эҳтиёжларига 
мувофиқ талқин этилишини истисно этган ҳолда фақат ўхшаши бўйича 
ривожланишига йўл қўяди. Амалда бир норманинг ўзи турли вазиятларда ва 
турли (қонуний ва ноқонуний) шаклларда чексиз равишда қайта тикланиши 
мумкин. Агар норма бошданоқ ўзаро ҳамкорликни таъминлашда самарали ва 
универсал бўлса, муаммолар юзага келмайди. Бундай мос келиш эса, юқорида 
келтирилган мисоллардан кўриб турганимиздек қоида эмас, балки ундан 
истисно ҳисобланади.
Таянч сўз ва иборалар 
Эволюцион ўзгаришлар, эволюцион вариантлар, меракнтилизм, мафкура. 
 
Такрорлаш учун саволлар 
1.
Институтлар ривожланишининг эволюцион вариантининг моҳияти 
нимадан иборат? 
2.
Институтларни эволюцион ўзгаришида нималар сабаб бўлади? 
3.
Институтлар ўзгаришини аввалги харакатлар йўналишларига 
боғлиқлиги нималарга асосланади? 
4.
Мафкура тушунчасига таъриф беринг. 
5.
Институтлар ўзгаришида мафкура қандай роль ўйнайди?


217 
XVII - боб. ИНСТИТУТЛАРНИ ИМПОРТ ҚИЛИШ 
 
17.1. Институтлар ривожланишининг инқилобий варианти 
Институтлар ўзгаришининг муқобил вариантини қидириш институционал 
ривожланишнинг учинчи – инқилобий вариантига олиб келади. У биринчи 
галда маълум намуналарга институтлар йўналтирилган ҳолда расмий 
доираларни (институтларни) ўзгартиришга уринишлардан иборат. Бу ерда гап 
ўзаро ҳамкорликни ва шу асосда институционал ривожланишнинг боши берк 
ҳаракат 
йўналишидан 
четга 
чиқишини
таъминлашда 
ўзининг 
самарадорлилигини исботлаган расмий институтларни импорт қилиш ҳақида 
бораяпти. Бошқача айтганда, ўзгаришлар муайян натижага эришишга 
йўналтирилади, дастлабки шарт-шароитлар – жамиятдаги мавжуд норасмий 
институтлар эса охирги навбатда ҳисобга олинади.
Ривожланишнинг эволюцион вариантидан яна бир фарқ инқилобий 
ўзгаришларни амалга ошириш учун сиёсий интилишнинг зарурлигида. Давлат 
норасмий нормаларни қонуний қайд этишдан иборат оддий ролни эмас, балки 
давлат бош ислоҳотчи ролини бажаради.
Инқилобий ўзгаришлар биринчи навбатда расмий доираларга тааллуқли 
бўлади, чунки норасмий доираларга бевосита таъсир кўрсатиб бўлмайди, улар 
фақат янги расмий доиралар таъсирига жавоб сифатида индуктив тарзда 
ўзгартирилиши мумкин. Расмий доиралар ўзгаришлари қайси намуналарга 
йўналтирилган? Биринчидан, институтлар қандайдир идеал моделга мувофиқ 
тузилиши мумкин. Аммо институтлар ўша моделдан амалиётга тўғридан-тўғри 
кўчирилмайди, яъни фойдаланилмайди. 
Ўзбекистон тарихида 1991 йил расмий доираларга кирувчи институтлар 
ўзгаришида муҳим бурилишни бошлаб берди. Давлат мустақиллигига эришиш 
Ўзбекистон учун тараққиёт йўлини ўзи танлашига имкон берди. Жаҳон 
амалиётида кенг тарқалган институтларни ўрганиш асосида Ўзбекистон 
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш ҳамда демократик 
тамоилларга асосланган фуқаролик жамиятини барпо этиш мақсадида чуқур 
институционал ва иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширди. 
Бу жараёнларда коммунистик ғояларга асосланган ва режали иқтисодиётнинг 
расмий нормалари батамом тугатилиб, янги расмий нормалар яратилди ва улар 
амалиётга жорий қилинди. Шу тариқа Ўзбекистонда институтларнинг 
инқилобий ўзгариши юз берди. Натижада янги давлат бошқарув тизими, 
фуқаролик жамияти тамоилллари, хусусий мулкчилик шакллари, ҳуқуқлари 
ҳамда 
муносабатлари 
пайдо 
этилди. 
Ҳозирги 
давргача 
улар 
такомиллаштирилиб ва ривожлантирилиб келинмоқда. Ҳаракатлар стратегияси 
доирасида жамият ва иқтисодий фаолиятда мутлақо янги институтлар ва 
институционал нормалар пайдо бўлмоқда.
Институтлар мамлакат тарихида мавжуд бўлган, аммо жамиятнинг 
кейинги эволюцион ривожланиши жараёнида йўқолиб кетган урф-


218 
одатларининг ижобий намуналарини қайта тиклаши мумкин. Масалан, 
Ўзбекистонда бозор ислоҳотлари босқичларида ўзбек халқининг ўзини яхши 
томондан кўрсатган хунармандчилик ва бошқа касб институтини қайта 
тикланиши оила хусусий мулкчилиги ривожланишига катта таъсир кўрсатли. 
Шу билан бир вақтда мамлакатда “Наврўз” умумхалқ байрами сифатида 
нишонлаш тикланди. Бу жамиятда маданият ривожига, биргаликда тинч-тотув 
яшашга, янгиланиш сари интилишга асос яратди.
Расмий институтлар бошқа мамлакатлардаги мавжуд бўлган намуналар 
бўйича янгиланиши ҳам мумкин. Шу ўринда турли мамлакатларга импорт 
қилинган институтларга мисол келтириш мумкин. Бунга Африка, Лотин 
Америкаси, Шарқий Европа мамлакатларида Европа ва Шимолий Америка 
институтлари намуналари бўйича қайта тикланаётган сиёсий (демократия 
институтлари) ва иқтисодий (бозор институтлари) институтлар мисол бўла 
олади. Ушбу ҳолат сиёсий институтларнинг, биринчи галда, европача давлат 
моделининг собиқ мустамлака мамлакатларга импорт қилинишини ифода 
этади. Бу ерда ҳудудий бирлик, либерал қоидалар, миллат ва давлатнинг мос 
келиши тамойиллари асосида қуриладиган европача давлат моделининг 
универсал модель сифатида мажбуран жорий этилиши ҳам экспорт қилувчи, 
ҳам импорт қилувчи мамлакатларнинг манфаатлари билан изоҳланади. Экспорт 
қилувчи мамлакатлар учун ўз давлат моделини универсаллаштириш, яъни 
мижоз муносабатини собиқ колониялардаги ўз таъсирини қайта тиклаш 
имконини беради. Институтларнинг импорт қилинишидан асосий манфаатдор 
бўлган ижтимоий гуруҳлар сифатида ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш ва 
мустаҳкамлашга интилувчи янги сиёсий раҳбарлар элиталар ҳамда жамиятнинг 
анъанавозлигига барҳам беришга интилувчи зиёлилар ҳам иштирок этади
88
.
Шу тариқа фикр юритиб иқтисодий институтларнинг импорт 
қилинишини ҳам изоҳлаш мумкин. Институтларни экспорт қилувчи мамлакат 
унинг институтларини қайта тикловчи мамлакат билан савдо қилишда 
устунликка 
эга 
бўлади. 
Дарҳақиқат, 
институционал 
тизимларни 
бирхиллаштириш товарлар ва капитални экспорт қилиш билан боғлиқ 
трансакция харажатларини, хусусан, ахборотни излаш, ўлчаш, шартнома тузиш, 
мулк ҳуқуқларини туркумлаш ва муҳофаза қилиш ҳамда учинчи шахслардан 
ҳимоялаш харажатларини пасайтириш имконини беради. Иккинчи томондан, 
иқтисодий ўзаро ҳамкорликни таъминлашда ўзининг самарадорлилигини 
исботлаган институтларга эга бўлиб, синовлар ва ҳатолар усули билан оптимал 
институционал тузилмани излаш зарурлигидан халос бўлади. Институтлар 
бозорида (дунё бўйича) ҳамма вақт институтларни танлаш имконияти мавжуд. 
Масалан, агар америка банк ҳуқуқи (банкларнинг акциядорлик жамиятлари 
капиталидаги иштирокини чекловчи) тамойили бўйича тузилган банк тизими 
ишончни оқламаса, исталган вақтда корпоратив бошқарувнинг немис моделига 
ўтиш мумкин. Бундан ташқари, институционал моделлар учун туркумланган 
мулк ҳуқуқларининг мавжуд эмаслиги туфайли уларни қайта тиклаш 
88
Sadie B. L'Etat importe. Essai sur l'occidentalisation de l'ordre politique. Paris: Fayard, 1992. P. 50-57, 152.


219 
харажатлари кам. Халқаро ҳуқуқда ҳам, алоҳида мамлакатлар ҳуқуқида ҳам 
институт намунаси муаллифи ҳисобланган мамлакатга қоплама ҳақи 
тўламасдан туриб у ёки бу расмий институтдан нусха олишга тўсқинлик 
қилувчи қоидаларни топиб бўлмайди.
Ўзбекистон ислоҳотлари тарихидан институтларни импорт қилишга ҳам, 
экспорт қилишга ҳам кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Биринчи бундай 
тажриба хусусийлаштириш, фонд бозорини ташкил этиш, мулк ҳуқуқлари, 
иқтисодда янги мулк шаклларига эга бўлган юридик шахсларини ташкил этиш 
соҳаларида мавжуд. Кейинчалик ушбу соҳалардаги тажрибалар Ҳаракатлар 
стратегиясида
89
янги институтлар ва улар нормаларини шаклланишига, айниқса 
ривожланишни амалга оширишнинг мутлақо устувор хусусиятга эга бўлган 
институционал муҳит яратишига олиб келди.
Ислоҳотлар даврида институтларни импорт қилиш хориж давлатларига 
ҳам хос бўлган. Масалан, 90-йилларда Россиядаги бозор ислоҳотлари ҳам кўп 
жиҳатдан институтларни импорт қилиш стратегиясига асосланган. Биринчи 
навбатда, бу режали иқтисодиёт даврида мавжуд бўлган хуфёна бозор 
нормаларининг локал хусусияти билан чуқур инқирозда қолган буйруқбозлик 
иқтисодиёти институтлари ўрнига тезроқ бошқа институтларни топишга бўлган 
эҳтиёж ўртасидаги зиддият билан боғлиқ бўлган.

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish