Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр


 Ўзбекистон иқтисодиётини институционал ривожлантириш



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

17.3 Ўзбекистон иқтисодиётини институционал ривожлантириш 
йўналишлари 
 
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб босқичма–
босқич амалга оширилган иқтисодий ва институционал ислоҳотлар жараёнида 
мамлакатимиз ижтимоий–иқтисодий ҳаётида мутлақо янги институтлар 
яратилди. Шу билан бир вақтда жамият ва хўжалик фаолиятини юритиш ҳамда 
ривожланишини белгилаб берувчи расмий қоидаларни ўз ичига олувчи 
институционал муҳит шаклланди. Шаклланган институционал муҳит 
Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишини белгиловчи умумий институционал 
модел сифатида мулкчилик, ишлаб чиқариш ва тақсимот муносабатларига 
ҳамда янгича бошқариш тизимини барпо этилишига кучли таъсир кўрсатди. 
94
Олейник А. Издержки и перспективы реформ в России: институциональный подход//Мировая 
экономика и международные отношения. 1997. № 12; 1998. № 1.


223 
Натижада 
мамлакатимиз 
иқтисодий 
ривожланиши 
босқичма–босқич 
барқарорлашди ва юқори иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланмоқда. 
Шу билан бир қаторда, ушбу йўналишда ҳал этилиши лозим бўлган, ўз 
ечимларини кутаётган муаммолар, вазифалар ҳам мавжуд. Гап шундаки, ҳар 
қандай давлат ва унинг иқтисодиёти маълум бир институтлар доирасида 
фаолият юритади ва ривожланиб боради. Вақт ўтиши билан ўша институтлар 
ички ривожланиш талаблари ва ташқи омиллар таъсири остида “эскиради”, 
улар тараққиётга тўсиқ бўлиб қолади. Шундай ҳолатларда мавжуд институтлар 
ва институционал нормаларни такомиллаштириш ёки улар ўрнига янгиларини 
киритиш лозим бўлади. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, мамлакатимизда 
ўтган 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев Фармонлари, 
Қарорлари орқали Хусусий мулкчилик, кичик бизнес, корпоратив бошқариш ва 
бошқа бир қанча йўналишларда институционал нормалар ҳамда меҳанизмлар 
такомиллаштирилди ва янги институтлар жорий қилинди. 
Институционал нормалар ва механизмлар иқтисодий ривожланишга 
таъсир этувчи омиллар самарадорлигини оширишга асос яратиши билан бирга, 
узоқ истиқболда иқтисодий ўсишга шароит очиб беради. Институционал 
муҳитни шаклланиши билан боғлиқ муаммолар ҳамда институционал 
чекловларни юзага келиши иқтисодий ривожланиш имкониятларини 
пасайтиради. Шуларни ҳисобга олганда мамлакатда шаклланган институционал 
муҳит сифатини иқтисодий ривожланишга ҳамда институционал ўзгаришларни 
иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш ҳамда барқарор иқтисодий 
ривожланишни рағбатлантирувчи институтлар таркибини ва механизмларни 
такомиллаштириш зарур ҳисобланади. 
“Ҳаракатлар стратегияси”да давлат ва жамият қурилиши тизимини 
такомиллаштириш бўйича 7 та янги қонун қабул қилиш, 15 та амалдаги 
қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали давлат ва жамият 
бошқарувига янги институционал – ҳуқуқий нормалар киритилади ҳам 
мавжудлари такомиллаштирилади.
Ҳозирги 
кунда 
Ўзбекистонда 
шаклланган, 
кундалик 
ҳаётда 
фойдаланилаётган, айрим ноқулай, такомилига етмаган институтлар 
мамлакатимиз иқтисодиётини янада барқарор ривожланишига ҳалақит 
бераётган тўсиқлардан ҳисобланади. Қайсиким улар орқасида яшириниб турган 
аниқ таркибга эга, мутаносиб, қарама–қаршиликларсиз институтлар мавжуд, 
ана шундай институтлар иқтисодий ўсишга янги туртки беради ҳамда ўзаро 
иқтисодий муносабатларни тезлаштиради ва соддалаштиради, халқаро 
майдонда Ўзбекистон обрўсини оширади. 
Ҳар қандай янги институт ёки институционал нормалар, қоидалар тезда 
пайдо бўлмайди, ёки уларни амалга киритиш бирдан юз бермайди. Аксинча, 
айрим институтлар қанчалик жозибали бўлмасин, уларни қонунчиликка 
киритиш ҳамиша ҳам мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди, ёки бундай ҳаракат 
ривожланишга тўсиқ бўлиб, мавжуд институционал мутаносибликни бузиши 
мумкин. Шуларни ҳисобга олганда, Ўзбекистонда “Ҳаракатлар стратегияси”ни 
босқичма–босқич амалга ошириш тамоилларига амал қилган ҳолда, ўзини 


224 
оқлаган институционал механизмларни ривожлантиришнинг стратегик 
мақсадларга мувофиқ такомиллаштириш талаб этилади. Шу нуқтаи назардан, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Фармонлари, маърузалари 
ва чиқишларида белгилаб берилган барқарор иқтисодий ривожланишни 
қўллаб–қувватлашнинг устувор вазифаларини амалда ижросини таъминлаш 
билан боғлиқ йўналишларда тадқиқотлар бажарилиши лозим. 
Институционал нуқтаи назардан, давлатнинг асосий функцияларидан бири 
– бу мулкчилик ҳуқуқини ҳимоя қилишдир. Хусусий мулк – иқтисодий 
рақобатни ҳаракатга келтирувчи асосий куч ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан 
хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва шартномалар бажарилишига давлат 
кафолатининг институционал механизмларини такомиллаштириш зарур. Чет эл 
инвестициялари ва инвесторларини ҳимоя қилиш, турли тадбиркорлик 
шакллари ривожланишини қўллаб–қувватлаш ва уларни рағбатлантириш 
институтлари, институционал нормалари ҳамда механизмлари шулар 
жумласига киради. 
Рақобат шароитида иқтисодий ўсиш кўп жиҳатдан трансакциялар 
бажарилишига ва улар учун сарфланаётган харажатларга боғлиқ ҳисобланади. 
Ушбу муаммо юзасидан амалга оширилаётган тадқиқотлар назарий таснифга 
эга бўлиб, улар иқтисодий ривожланишнинг трансакция харажатларининг 
амалий жиҳатларини ҳисобга олмаган. Шу нуқтаи назардан макро ва микро 
даражада давлат ва бозор тузилмаларида трансакция харажатларини 
оптималлаштиришнинг институционал омилларини баҳолаш ва тавсиялар 
ишлаб чиқиш зарур. 
Иқтисодий ўсишни барқарор суръатларини таъминлашнинг ўтган 
йилларда тўпланган тажрибаларидан келиб чиқиб, иқтисодиётнинг реал 
сектори тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш учун бошқариш 
усулларини такомиллаштириш зарур. 
Мамлакатимизда ЯИМ ҳажмини оширишнинг прогноз вариатлари ташқи 
шароитларга боғланмаслиги, инерцион хусусиятга эмас, балким инновацион - 
инвестицион тавсифга эга бўлиш ҳамда тегишли давлат ва нодавлат идоралари 
иши самарадорлигининг асосий мезонига айланиши керак. 
Иқтисодиётнинг базавий тармоқлари, айниқса саноат ва қишлоқ 
хўжалигида иқтисодий ўсишни ресурслардан фойдаланишни кенгайтириш 
ҳисобига эмас, балким сифат жиҳатда такомиллаштириш ҳисобига эришиш 
лозим. 
Ўзбекистонда ЯИМ ҳажмини 2030 йилга бориб 2 мартага ошириш 
сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни устувор ривожлантиришни ажратиш лозим. Шуни 
ҳисобга олиб, “Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланганидек, кичик бизнеснинг 
янги субъектларининг пайдо бўлиши ва ривожланишини ҳар томонлама 
рағбатлантириш, кичик бизнес нуфузини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашни 
фаоллаштириш ҳамда ҳимоя қилишнинг институционал нормаларини янада 
такомиллаштириш зарур.


225 

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish