Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр


Индивидуал ва жамоавий маданиятлар нормалари



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

Индивидуал ва жамоавий маданиятлар нормалари 
Индивидуал маданият 
Жамоавий маданият 
Ижтимоий 
ҳолат 
индивидуал 
муваффақият билан белгиланади
Ижтимоий ҳолат жинс, миллат, оилага 
мансублик асосида белгиланади
Ҳуқуқ 
индивидуал 
ҳуқуқларни 
муҳофаза қилишга йўналтирилган
Ҳуқуқ 
гуруҳ 
манфаатларини 
ҳимоялашга йўналтирилган 
Инсонлар таваккалига (масъулиятни ўз 
зиммасига олган ҳода) эркин ҳаракат 
қилади 
Инсонлар гуруҳ манфаатларини ўз 
манфаатларидан устун қўйишлари 
керак
Нооммавий фикрни ифодалашга йўл 
қўйилади
Нооммавий 
фикрни 
ифодалаш 
маъқулланмайди
Қарорлар 
қабул 
қилишнинг 
индивидуал жараёни устунлик қилади
Қарорларни консенсус орқали қабул 
қилиш устунлик қилади
Лояллик 
(фирмага, 
давлатга) 
маъқулланмайди
Муносабатлар 
лояллик 
асосида 
қурилади
Манба: [86]. 
­
ноаниқликка йўл қўймаслик – таваккалчиликка нисбатан муносабат: 
бетарафлик, мойиллик ёки инкор этиш
92
.
­
ҳаётда узоқ муддатли ёки қисқа муддатли мақсадларни назарда тутиб 
ҳаракат қилиш – жамғармаларга мойилликнинг мавжудлиги ва унинг 
интенсивлиги. Учинчидан, ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи расмий 
ҳуқуқ институтлари ва норасмий нормаларнинг бир-бирига мос келиши 
даражасини аниқлаш учун таклиф этилган С.Корнел ва Ж.Колт методикаси
93
.
Таҳлилнинг ҳокимият институтларига йўналтирилганлигини ҳисобга 
олган ҳолда, методикада қуйидаги параметрлар қўлланилади: 
­
ҳокимият таркиби – қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятларини 
бўлиш учун (расмий ва норасмий нормалар даражасида) асослар мавжудми;
­
ҳокимият ваколатлари – қайси ҳуқуқлардан ҳокимият институтлари 
фойдасига воз кечилиши мумкин ва қайсиларидан умуман воз кечилмайди;
­
ҳокимият институтларининг ижтимоий тузилмадаги ўрни – ҳокимият 
институти таянадиган ижтимоий тузилма: оила, локал ҳамжамият, авлод, 
миллат; 
­
ҳокимият манбаи – ҳокимият мерос қилинадиганми, сайланадиганми, 
харизматикми ёки эксперт қилинадиганми. Тўртинчидан, жамиятда 
ҳукумронлик қилаётган норасмий институтнинг идеал хилини ва импорт 
92
Handbook of Experimantal Economics. Ed. by J. Kagel, A. Roth. Princeton: Princeton University Press, 1995. 
P. 620-623.
93
Cornell S., Kalt J. Where does Econimic Development Really Come From Constitional Rull Among the 
Contemporary Sioux and Apache. P. 405-406. 


222 
қилинаётган расмий институтнинг идеал хилини ҳосил қилувчи нормаларни 
таққослашга асосланган методика
94
. Жамият асосий институтларининг (бозор, 
фирма, уй хўжалиги, давлатнинг) идеал хилларини яратиш шароитида ушбу 
ёндашув институционал ўзгариш динамикасининг кенг доирасини тадқиқ этиш 
имконини беради. Масалан, биз юқорида ишонч ҳосил қилганимиздек, 
қуйидаги нормалар йиғиндиси бозорнинг идеал хили ҳисобланади:

мураккаб утилитаризм;

мақсадни кўзлаб оқилона ҳаракат қилиш;

индивидуаллаштирилган ишонч;

очиқлилик;

ижобий маънодаги эркинлик;

легализм.
Айнан ушбу нормалар мазкур жамиятда устунлик қилаётган норасмий 
нормаларни таҳлил қилиш учун параметрларни белгилаб беради. Натижада
жамиятда 
индивидуаллаштирилган 
ишонч 
даражасини 
таърифловчи 
шкалаларни аниқлаш мумкин.
Шундай 
қилиб, институт импорт қилинган ҳолатда воқеалар 
ривожланишининг иккита сценарийсини кўриш мумкин. Биринчидан, расмий 
ва норасмий нормаларнинг конгруэнтлиги ҳолатида институционал 
ривожланишнинг жадаллашуви юз беради. Лекин бунда институционал 
ривожланиш ҳаракат йўналишининг тубдан ўзгариши рўй бермайди, чунки 
расмий ва норасмий нормалар азалдан бир-бирига зид бўлмаган. Институт 
фақатгина ўзи вужудга келишининг бир қатор босқичларидан тезроқ ўтади 
(улар эволюцион ривожланиш ҳолатида анча кўп вақтни олган). Иккинчидан, 
расмий ва норасмий нормаларнинг ноконгруэнтлиги ҳолатида расмий ва 
норасмий нормалар ўртасидаги номувофиқлик туфайли институционал 
ривожланишнинг сусайиши юз беради.
Иккинчи сценарий институционал ривожланиш ҳаракат йўналишининг 
тубдан ўзгариши рўй беришини умуман назарда тутмайди.

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish