Бемордан гемокультурага қон олиш қоидалари мақсад: Қонда бактерияларни аниқлаш. Кўрсатма


ВАБО КАСАЛЛИГИ («30-ФОРМА»)ДА БАКТЕРИОЛОГИК ТЕКШИРИШ УЧУН НАЖАС ОЛИШ ҚОИДАЛАРИ



Download 31,23 Kb.
bet2/12
Sana11.07.2022
Hajmi31,23 Kb.
#776805
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Амалий куникмалар услубий кулланма

ВАБО КАСАЛЛИГИ («30-ФОРМА»)ДА БАКТЕРИОЛОГИК ТЕКШИРИШ УЧУН НАЖАС ОЛИШ ҚОИДАЛАРИ
Мақсад: Вабо касаллигига ташхис қўйиш.
Кўрсатма: ЎзР ССВнинг қарори чиққан кундан бошлаб май-октябр ойларида диарея синдроми билан кечган касалликларнинг барчасидан олинади.
Керакли анжомлар: Бемор нажасини йиғиш учун дезинфекцияланган тувак, пергамент қоғоз, стерилланган резина қўлқоп, ниқоб, оғзи яхши беркитиладиган стерилланган банкача, стерил пипетка, орқасида резина сўрғичи бўлган шиша найча, лейкопластр, лабораторияга йўлланма варақаси.
Бажариладиган босқичлар (қадамлар):

  • Стерилланган резина қўлқоп кийилади, ниқоб тақилади.

  • Тувакни хлор эритмаси бўлмаган оқиб турган сувда чайилади.

  • Тувак тагига пергамент қоғоз солинади.

  • Беморга нажас олиш учун тувакни берилади.

  • Оғзи яхши беркитиладиган стерилланган банкачани олинади.

  • Агарда нажас ҳолати қуюқроқ бўлса стерилланган банкага қошиқча билан нажас солинади.

  • Агарда нажас суюқ бўлса пипетка ёрдамида бемор нажасидан олиб стерилланган банкачага солинади.

  • Идиш қопқоғи маҳкам беркитилади.

  • Қопқоқ лейкопластр билан маҳкамланади.

  • Йўлланма варақасига бемор маълумотлари, тахминий ташхиси оддий қалам билан ёзилади ва махсус биксда бактериологик лабораторияга юборилади.

УЙ ШАРОИТИДА БЕМОРЛАРДА ОРАЛ РЕГИДРОТАЦИЯ ЎТКАЗИШ УСУЛИНИ ТУШУНТИРИНГ
Мақсад: Йўқотилган сув-туз ўрнини тиклаш учун қанд-тузли эритма тайёрлашни ўрганиш.
Кўрсатма: Диарея синдроми билан кечувчи барча касалликлар.
Керакли анжомлар: 1 литр қайнатиб совутилган ичимлик суви, ош тузи, ичимлик (чой) содаси, оқ қанд кукуни, чой қошиқ.
Бажариладиган босқичлар (қадамлар):

  • Қайнатиб совутилган сувдан 1 литр олинади.

  • 1 чой қошиқ ош тузи қошиқ қиррасидан юзаси қаттиқ предмет қирраси билан текислаб олинади ва сувда эритилади.

  • ½ чой қошиқ ичимлик (чой) содаси олинади ва сувда эритилади.

  • 8 чой қошиқ оқ қанд кукуни юқорида кўрсатилгандек қошиқ юзаси текислаб олинади ва сувда эритилади.

  • Тайёрланган эритма ҳарорати фойдаланиш учун ёз ойларида хона ҳароратида, совуқ ойларда эса 36-37ºС да бўлиши керак.


Download 31,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish