* * *
Янги мулло уйида Есанг агар қанд кўп. Эски мулло уйига Кирсанг агар панд кўп.
* * *
Ногоҳон бирдан келиб, Берса ажал повесткани. Катта мулло бўлсам ҳам Бермас менга отпускани.
* * *
Қарилар бирлан кўришсанг Икки қўл бирла кўриш. Комсомол ёшлар билан Кўришсанг бир-бир ўпиш. Ўпсаю ўптирмаса Актин тузиб, судга суриш Суд агар ён бермаса Қонун билан судла уруш.
* * *
Бир звено пилла, пахта Раҳбари бўлган бу чол. Ҳар қаерда нонини Меҳнат қилиб топган ҳалол. Ўз юкини ўзи ортиб, Ўтказодур умрини Кимсага этмай малол.
Фикри кўп мулло бобонг, Ёлғонни кўпроқ ишлатар. Айтмаса ёлғонни гар Итларга ўзин тишлатар.
* * *
Кундузи ҳар ерга бориб, Қанча ман қилсам заният. Кечаси лозим эрур Кампирга қилсам издават.
* # #
Гоҳ шаҳарларда юрарман, Гоҳ саҳро муфлиси. Гоҳ Самарқандда юрарман, Гоҳ Бухоро обласи.
* * *
Занг ураман: заранг - заранг. Ҳосилотимиз -катта гаранг. Звенолар: бари таранг. Ерлар бори -қолди заранг.
* * *
Як'даме беғам занам Ғам дар даҳанам мезананд. Ғам мегут ёрабки ман Беман чароғон мезанат.
РАЙИМ ДЕВОНА
Валийлик сифати билан эли орасида номи овоза бўлган Райим Қаюм ўғлига элдошлари "девона" унвонини бериш-ган. "Девона" улуғлаш бўлиб, улуғ шоир Бобораҳим Маш-рабни муҳаббат билан Девонаи Машраб аталиши бу бора-даги тушунчани ойдинлаштиради. Бинобарин, сирли илм, мардоналик, тантилик отаси Қаюм ва бобоси Искандарга ҳам хос бўлиб, бугунда ўғли Исмоил девонага насиб этган.
136
Улардан юзлаб беморлар бобаҳраликда шифо топган ва ҳозирда ҳам бардавом.
"Девона"ликка доир илмий-тарихий баёнлар табаррук манбаларда ҳам учрайди. Ҳазрати Алишер Навоийнинг "Насойим ул-муҳаббат" ва "Мажолис ун-нафоис" асарларида шу сифат инсонлар - валийлар ҳақида маълумотлар берилган.
Ушу хусусда гапириш осон ва қийин. Осонлиги шундаки, ўзинг аниқ одамлардан ишонч билан эшитган воқеаларни эплаб ёзсанг бўлгани. Қийини шуки, бу эшитган ва ёзган воқеаларингни ҳар ким ўзича қабул ва таҳлил этишида.
Шунинг учун ҳам манба бўлишга арзирлик ва халқ ора-сида ҳурматлик инсон, хатирчилик машҳур олим, профес-сор Ғайбуллоҳ ас-Салом (1931-1999) (Ғайбуллоҳ Саломов-)нинг 2000 йилнинг 4 февралда "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинган "Қиёмат қарз" эссесидан айрим лавҳаларни ҳук-мингизга ҳавола этмоқни маъқул билдик:
* * *
Бугуннинг сарҳадидан олиб қарасак, раҳматлик Райим тоғанинг ҳам дунёдан кўз юмганларига кўп йиллар бўлди. Ўтишга ўтиб кетдилару, ҳув-в ўша ўттиз беш йил бурунги келишларида, атиги ярим соат нари-берисида мен ожиз банданинг навқирон қалбимда ўзларидан сўнмас хотира қолдириб кетдилар.
Ўтган йили ёз палласида, вақтни ғанимат билиб, ватанга бордим. Ота-онамдан қолган чоққина қадрдон ҳовлимнинг деиорларини силаб-сийпалаб, тупроғини кўзимга суртиб, ойвонда ин қўйган мусичалар билан "ҳу-ҳулашиб" суҳбат-лдшган бўлдим. Хеш-ақрабо, қўни-қўшни, ўзим сингари | .чш-қартанглар ҳам, ҳар қанча соғи-нишган бўлса-да, | \ шунади. Уз»у кун давомида ҳеч ким пинагимни бузмайди. •ртаси куни ўғлим Ҳабибулложоннинг жўраси, Райим П П пппи VI ли Исмоил "девона" кўргани келиб кетди. Ора-д,И1 бир | н ўтказиб, уйига меҳмонга чақирди. Борсак... | I .11.11(111 меқмонхона лиқ тўла. Қирқ-эллик чоғли
и 1111111 МШ1ИПДИ.
137
Маълумингизким, одам иси ёқмай қолган, хилватнишин бир дарвишман. Энди бу афандичалиш Исмоилнинг қил-ган ишини қаранг. Нега шунча ташвиш-тараддуд?
Кейин билсам, "гап" бор экан. Кайфим чоғ бўлиб кетди. Жамланганлар бари тоғани тириклик чоғида кўрган, яқин-дан билган, каромату синоатлари, интиҳойи антиқа "иш-лари" шоҳиди бўлган инсонлар экан. Э, отангга раҳмат! Уларнинг жонли суҳбатларини тинглаб, ҳақиқий Райим девонани янгидан кашф этдим. Жуда кўп тахмину фара-зияларимни янги-янги далиллар билан тасдиқлаган бўлдим.
Қуйида эшитганларимдан айрим бирларини келтираман.
* * *
Исмоил афандининг хотирлашича, отаси "инсофини бўри еган" маҳаллий ҳукуматлар, худобехабар раҳбарлар, даҳрий фаолларнинг таъқиб-маломатларидан қочиб, ҳали бир чимдим чертиб ўтганимдай, кўздан нари юриш учун Қўрғонча, Шихлар қишлоқларида ер очиб, қовун-тарвуз экиб кун кўришган. Етиштирилган ҳосилнинг бир қисми-ни ўзларида қолдириб, ортганини теварак-атрофга ула-шишган. Қисқаси, соф қўл меҳнати билан тирикчилик ўтказиб, бўш вақтида "куф-суф" ва бошқа кароматлар билан беморларга шифо улашган.
Бир куни Чимқишлокда қадрдони Парда жўгининг (уёкдарда лўлини "жўги" дейди) ҳовлисига қўнишган. (Мавсум чоғида ўша хонадонда ётиб-туриб юришаркан). Қиблагоҳ чопонини қозиққа илиб, ўғли билан ёвонга ер чопгани кетган.
Хонадон эгасининг болалари онасига Райим "шаккок" ҳақида фитна гап қўзғаб, "бу одам доғули, ўзи ҳеч балони билмайди, фирибгарлик билан авомунносни лақиллатиб, ёнидан пулини шилади. "Куф-суф"лари бари бир тийин, ғирт ёлғон. Ўзи синфий душман, хурофотнинг уяси. Мак-табда бизга тайинлашди. Бунақа бетайин домлаларга ишон-манглар. Мулла, эшон, қаландар, девоналар ҳаммаси парти-яга қарши, давлатга ашаддий душман", - дейишган. "Агар ишонмасангиз, шу бугуноқ синаб кўрамиз", - деган она-сига шум болалари.
138
Шу зайл, даладан қайтиши олдидан, қувлик қилиб, то ғанинг чакмони ичига "бир нарса"ни яшириб қўйишган. Қани кўрайлик-чи, шуни биладими ёки йўқми деб.
Кечга томон ота-бола даладан ҳориб-чарчаб қайтган-дан сўнг, уйга - қўрғонга қайтишга ҳозирлик кўрдик, -дейди Исмоил махсум. - Деворга осиғлиқ чакмонни отам-га кийдирмоқчи бўлиб қўлимни узатаётганимда, бирдан даҳшатли овоз янгради:
Тўхта!! - деб бақириб юбордилар туйқусдан. - Қўлин-гни торт! Кийимда жонлик нарса бор...
Нима у, "жонлик нарса"?
Ҳозир кўрасан... Шундай деб, ерда ётган бир чўпни олдию, алланарсаларни пичирлаб дам солди-да, осиғлиқ кийимнинг этагига бояги чўпни икки-уч марта текизди.
Шу пайт, ў... чакмоннинг енгидан бир қулоч келадиган улкан чипор илон сирғалиб чиқиб кела бошлади... Ҳамма тура қочди... - Отам аҳволни аллақачон сезган экан. Жаҳ-ли чиқиб, уйдагиларга "ғалати" қараш қилди-да, қўл сил-тади. Йўлга равона бўлдик, деб гапини давом эттирди Ис-моил...
Бир вақт, ҳовлимизда ётувдик, саҳар пайти хўрозлар қичқира бошлаганда, дарвозамиз қаттиқ тақиллади...
* * *
Чиқиб қарасак, эшик олдида не кўз билан кўрайликки, дағ-дағ титраганча, қон-қақшаган... ким деб ўйлайсиз?.. Парда жўти турарди!
Ие, Пардавой? Бахайр? Ҳа, нима гап? Бирон кор-ҳол бўлдими? - деди отам, ҳеч нарсадан хабарсиз кишидай уиши САЛТИС кўрсатиб.
Ҳочтимс! бўгани йўғ. Уйим куйди, - деди у йиғламси-I *. 1 *». 1>и I <1Х,мокгл<|рпи Худо урди, поччо.
ДИЙДИёНГНИ қўй. Ётиғи билан айт. Нима бўлди? М<п.лум бўлишича, хотинининг оғзини таноби қочиб, тўрт яш<1|) пор<к:идасини томоғи ғиппа бўғилиб қопти. Тезда етиб бормскайиз бўмайдигон. Уйимиздан бир йўла иккита ўлик ч<|рх уриб чиқадиган бўп турипти!..
139
- "Иккита ўлик" де... "Чарх уриб" дегин, а? Бормайман.
Баттар бўл. Ҳар ким экканини ўради. Оёғингни қўлингга
ол-да, дўхтирхонага зинғилла. Мен "фирибгар синфий
душманман", билдингми? Жўна.
Нажот истаб келган киши ўзини "муртад синфий душ-ман", "хурофотчи"нинг оёқлари тагига ташлаб, хўнграй бошлади. Ялиниб ёлворишга тушди.
- Поччажон. Итийиз бўлайин. Йўқ деманг, ахий.
Каллайи саҳарлаб қишлоққа етиб бордик. Алқисса, тонг
изғиринига қарамай, буғриқиб кетган отажоним томоғидан қултум сув ўтмай, ўқчиб ётган болакайнинг оғзини очиб, қошиқ тиқдию, энгашиб қаради ва ўзича аниқ ташхис қўйди. Сўнгра қошиқнинг ёнидан ўртанча бармоғини тиқиб юборди. Томо-ғида танга қолган экан. Ичига ўтиб кетдию, кўзи очилди-қўйди.
- Ана!..
* * *
Сўнгра аёлнинг ёнинга бориб қарасак, бир аҳвол... Та-сқара! Пастки чап чакаги ўнг чакаги томон ўбдон ўттиз градусга тоб ташлаган. "Оббо, буёғи роса ишкал экану!", деб ўйладим ичимда "Жарроҳ кўрмаса бўлмасов".
- Қани, кўриб қўяйин... Иҳ-иҳ-иҳ... Андак... Қўлингни
торт. Ҳо-в, торт деяпман қўлингни. Жағингни суғуриб
олармидим. Аслида-ку...
Бетини қўй ёғи билан силаб-сийпалаган бўлиб, билма-дим зар-да қилдими, ё йўриғи шундай бўладими, башара-си томон, чакагига қаратиб "шалоп" этиб тушир-ди. Аёл дод деб юбордию, жағи "шилқ" этиб жойига тушди-қўйди.
Оға... ота... жоним ўз... ўзимни. Тав... тав... тавба қилдим.
Нима бўлди ўзи? - деди ўсмоқчилаб отам ва менга қараб секин чап кўзини қисди. - Ким жағингни хафа қилди? Эринг урдими дейман?
Э-э-э, сўраманг, тағо-о. Мангинани Худо кў... кў-тар-сино. "Бир нарса" едим, маза... маза.. мазаси оғ.. оғзимга қолди. Анов жувон... жувон... жувонмарг, бўйнинг узил... узилгур, сиёҳ... сиёҳ... сиёҳбат бачагинала Тойир минан Зо... Зойирдан бўлли, тағогинам.
Нима бўлди? Улар нима деяпти?
?!?!
Туғишга туғибсан, Қумри. Хай. Тарбия бермабсан-да эшит-маганмисан: бола азиз, одоби ундан азиз. Ўзинг қилар ипши қилиб қўйи-и-иб, энди бўлса қарғаниб ўтирибсан. "Ундай қимангла. О чолни кўнгли нозук. Хапа бўп кетип қоладу. Заҳарли илон чоқиб олса нима бўладу!" - демаган-сан. Ўзинг ҳам ем еган байталдай қийшанглаб, бачаларингни нағорасига ўйнагансан. А? Шайтон йўлдан оздирган. Пақат даҳанингни эмас, тилингни даволаш керак сени, тилингни.
Қиблагоҳни ўзи ҳам, одоб мақомида дапшом бера ту-риб, ҳаяжон заптида "баччағар" деб юборгани учун тили-ни аранг тиш-лаб қолди. Туф-е! Сўнгра шундай фавқу-лодда қатьий хулосага келди (буёғини эшитинг):
Энди гап бундай. Жағингни, майли, тузатдим. Аммо тилингта эҳтиёт бўлгин, Қумри-ой. Буёғига бир ҳапта... давомида, билдинг, бир ҳапта! Райим девона сени дастур-хонингдан туз татимайди. Овқат емайди. Сенларни сазой-инг пгу.
Вай-й-й... Мангина ў... ўлай-й-й!
* * *
Исмоилнинг уйида гурунглашганимиз суҳфатдошлари-миздан бири хотирлашича, сигири қисир қолиб, сутдан чиққан экан. Бозорга обориб ўн икки минг сўмга сотиб юборибди. Бузоғи билан бир она-болалик говмиш сигир-ни ўн етти мишта "бор барака" қилишибди-ю... тараддУА" ланиб қолибди: қолган пулни қаёқдан оламан? Биров-би-ровга беш танга бериб турадиган замон эмас. Беш минг етмайди. Кимга бораман? Райим акадан ўзга тайинлик бирон ()д<1мии топиш қийин. Ҳали у ҳам бўлса, "қачон "фаломчи" кслиб, мамови беш минггинани қўйнинга солиб кчггаркан?.." деб кў:«и учиб турмагандир, ҳойнаҳой. На илож.
Do'stlaringiz bilan baham: |