Оилани заифлаштирадиган жиҳатлар
Ҳазрати Одам ва Момо Ҳаводан бошланган оила маълум бир даврларда ўз
қийматини йўқотган. Бу холатнинг бошланиши ғарбдаги техника даврига тўғри келади.
Фабрикаларда ишлаш учун қишлоқдан шаҳарга саноат марказларига келган кишилар
кўпинча оилаларини ташлаб келган. Шахсни ютиб юборадиган катта шаҳарнинг
қўрқинчли чархпалаги остида ўз қадриятларини аста-секин йўқота бошлашган.
Кейинчалик ишларга жалб этилган аёллар шаҳарнинг фаҳш ҳаётидан ўзларини тия
олмагани ҳам оилалар бузилишига туртки бўлган. Бундан ташқари аёлларнинг ишлаши
туфайли оиладаги самимийлик бузилган, она меҳридан маҳрум бўлган уй гўё
меҳмонхона сингари бўлиб, рўзғор ишлари хизматчиларга юклатилган. Етимхоналарга
юборилган болалар она ва ота тарбиясидан маҳрум бўлганлар.
86
Фарзанднинг ҳақлари
Фарзанд севгиси
Турмуш қуришдан асосий мақсад наслни давом эттиришдир. Шунинг учун Аллоҳ
одам фитратига фарзанд муҳаббатини жойлаган ва бу севги туфайли фарзанд
ўстиришдаги турли қийинчиликларга дош берилмоқда. Бу меҳр ҳайвонларда ҳам
мавжуд. Фарзандини сақлаш учун ҳаётини хавф остига қўядиган қанча жониворларга
дуч келинган. Қуръони Карим ифодасига кўра, болалар дунё ҳаётининг зийнатидир.
"
Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё зийнатидир
" (Қаҳф сураси, 46-оят).
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) фарзандни "жигарпора" деб таърифлаганлар, неваралари
Ҳасан ва Ҳусанни "менинг дунёдаги иккита гулим" деганлар. Бундан ташқари Ҳазрати
Пайғамбар (с.а.в.) Ҳасанни елкаларига миндириб:
- "Аллоҳим! Мен уни севаман. Сен ҳам сев" деганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Анас ибн
Моликни ҳам шундай дуо қилганлар:
- "Аллоҳим! Унинг молини ва боласини кўпайтир, уни баракотли қил".
Оила жамиятнинг, болалар эса оиланинг таъминотидир. Эр-хотинни бир-бирига
боғлайдиган энг аҳамиятли нарса фарзанддир. Статистик маълумотларга қараганда,
бола сони кўпайгач, ажрашиш нисбати камаймоқда.
Фарзанд тарбиясининг аҳамияти.
Оиланинг кўз қорачиғи бўлган фарзандларнинг комил инсон бўлишлари ва
келажакда ота-онани энг гўзал шаклда ҳурмат қилиб, уларни хайр билан ёдга
олинишлари учун яхши тарбия берилиши керак. Акс ҳолда саодат ва раҳмат манбаи
бўлган болалар фалокат ва азоб сабаби бўладилар.
Фарзанд тарбияси жуда кўп билим, сабр ва жиддийликни талаб қилади. Исломий
тамойилларга кўра, қандай тарбия беришни, қайси ёшда қандай муносабатда
бўлишлари кераклигини билишлари ижобий рол ўйнайди.
87
Do'stlaringiz bilan baham: |