Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Оиланинг аҳамияти
Инсоннинг бўйнида бир талай масъулиятлари бор. Қуръон таъбири билан айтганда 
"Омонат" юкланган. (Аҳзоб 72) Инсон борлиқнинг безаги, махлуқотларнинг энг 
шарафлиси ва Аллоҳнинг ердаги халифасидир. Инсон бўйнидаги омонатини адо 
5


этишда ёрдамга муҳтож бўлади. Бу мадад марказдан узоққа - оила, қўшни, миллат, 
уммат шаклида бўлади. Марказ, яъни оила бир вақтнинг ўзида пойдевордир. Инсон 
жамиятларини миллат ва уммат қилган, маънавий қадриятларнинг наслдан наслга 
ўтишини таъминлайдиган, бу оиладир. Унинг ўрнини боса оладиган бошқа ҳеч қандай 
ташкилот йўқ.
Оилаларнинг арзимас сабаблар туфайли бузилиб кетиши, жамиятни ҳалокат ёқасига 
олиб келиши муқаррар. Оила нақадар соғлом бўлса, жамият ҳам шундай бақувват 
бўлади. Оила бизни ҳаётнинг қийинчиликларидан, изтиробларидан тортиб 
чиқарадиган, ички оламимизни ойдинлатадиган, бизга ҳаёт курашида куч ва жасорат 
берадиган ишонч манбаидир.
Ҳаётда биргина юракнинг ўзи кўтара олмайдиган ғаму ташвишлар бисёр. Баъзан 
чидаш қийин бўлган, қалбни эзувчи тоғдай дардларни кўнгилга яқин одамга айтсангиз, 
ўз кучини йўқотади – арийди. Киши ҳасратларини энг яқин ва севган инсонларигагина 
айта олади. Инсонга энг яқин одам эса аксарият холларда унинг умр йўлдоши бўлади.
Бу яқинликни Қуръони Карим шундай билдиради:
"Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз (яъни эр хотин бир-бирига
киши либосга мухтож бўлгани каби мухтождирлар)" 
(Бақара сураси, 187-оят).
Кийим аъзоларни бекитиши, совуқ ва иссиқдан сақлаши каби ҳар бирингиз ўз 
жуфтларингизни асрайсизлар, номусларингизни ҳимоя қилиб, бир-бирларингизни 
гуноҳ ишлардан муҳофаза этасизлар. Оятда ўхшатилганидай, кишига ҳеч ким умр 
йўлдоши каби яқин бўлолмайди. Яна, Қуръони Каримнинг ифодасига кўра, инсоннинг 
ҳузур хотиржамлик, ҳаловат топадиган жойи оиладир. Жаноби Ҳақ шундай дейди:
"Унинг оятларидан (яна бири) - У зот сизлар ҳамдам бўлишингиз учун ўзларингиздан
жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир.
Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир" (Рум сураси, 21-
оят).
Бу оят оила суянадиган аҳамиятли психологик ва биологик унсурларга ишорат 
этяпти. Инсон севги, ҳузур ва қониқиш сингари туйғулар билангина бахтли бўлиши 
мумкин.
6


Фахриддин Розий айтганидай, эр-хотин ўртасидаги севги ва шафқат бошқа 
қариндошлар орасида топилмайди. Эр-хотиннинг бир-бирига бўлган муҳаббати фақат 
нафсоний завқ олиш атрофидаги майда тушунча эмас. Чунки бу завқ узлуксиз, чексиз 
давом этмайди, Аллоҳ томонидан инъом этилган севги эса боқийдир. Эр-хотиннинг 
севгиси, уларни бир-бирига боғлаб турувчи ришта фақат жинсий истак бўлганда эди, 
инсонда пайдо бўладиган ғазаб бу майлни йўқ қилиб юбориши муқаррар. Бундай 
ҳолатда оилаларнинг бузилиши кескин тарзда кўпайиб кетар эди. Аллоҳдан келадиган 
бу севги соясида инсон умр йўлдошининг ситамларига чидайди. Эр-хотин муносабати 
фақат жинсий истакка боғлиқ бўлганда умр йўлдошнинг касал бўлиши ёки қариши 
сабаби билан жинсий истакдан маҳрум бўлганларидаёқ ўртадаги севги, муҳаббат 
дархол кўтарилар эди. "Никоҳда каромат бор" деган ҳикмат худди шунга ишора 
қилади. Никоҳ эру хотинни бир-бирига боғлайдиган, мажбур бўлмаганда асло 
ечилмаслиги лозим бўлган бир боғдир. Ушбу риштадан маҳрум бўлганларнинг 
нафсоний туйғулари шайтони йўлларга судрайди.
Инсон учун илк мактаб оила мактабидир. Ота-онанинг меҳрини боса оладиган бошқа 
нарса йўқ. Ҳазрати Одам Ато ва момо Ҳаволардан эътиборан жамиятнинг бирламчи ва 
асосий устуни оила бўлиб келган. Оиланинг нечоғли зарурлигини таъкидлаган ҳолда, 
Ислом дини оила қуришни доимо тарғибу ташвиқ қилган, бу ҳақда хатто оятлар нозил 
бўлиб, бир қанча ҳадиси шарифлар ривоят қилинган.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish