Баскетбол ўйинининг келиб чиқиши


Ўзбекистонда баскетболни ривожланиши



Download 0,68 Mb.
bet5/11
Sana22.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#89599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Баскетбол.1-мавзу.

Ўзбекистонда баскетболни ривожланиши.
Жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлган ЖеймсНейсмит Масса-чусец (АҚСҲ)даги спорт мактаби ўқувчиларини қизиқтириш мақсадида 1891-йилда янги ўйин ихтиро қилди. Бу ўйинда тўп билан ўйналиб, юқорида ўрнатилган саватга ташланарди. Шу боис ўйинга баскетбол (ингл. баскет-сават, бол-тўп) дея ном берилди. Янги ўйин қизиқарли бўлгани учун тезда оммалашди.Ўзбекистон ҳудудида баскетбол 1913-1914 йилларда тарқала бошлаганлиги ҳақида маълумотлар бор. Аммо ўлкамизда баскетбол 1920-йиллардан кейингина чинакамига ривожлана бошлади. 1920-йилларда
Л. Бархаш Фарғона шаҳрида, С.Старший Тошкент шаҳрида баскетбол жамоаларини тузди. Улар қизиқувчиларни ўйин қоидалари билан таништириб, кўргазмали ўйин ўтказишди.Тошкентда биринчи ўйин 1920-йилнингсентабройидабўлибўтади. Ҳарбиржамоатаркибида 9 кишидан иборат ўйинчи бўлиб, улар ўлчами 28х16 метр майдонда ўйнар эдилар. Майдон кўндаланг чизиқлар билан уч қисмга бўлиниб, баскетболчилар уч ҳимоячи, уч ярим ҳимоячи ва уч ҳужумчига ажратиларди. Улар ўз чизиқларида ўйнаб, тўпни саватга икки қўл билан пастдан отар эдилар.
Баскетбол тўгараклари кейинчалик Наманган, Самарқанд ва республикамизнинг турли шаҳарларидаги корхона, фабрика, завод ва бошқа ташкилотларда ҳам ташкил қилина бошлади. 1924-йилда Сирдарё вилоятида ўтказилган олимпиада дастурига баскетбол ҳам биринчи марта киритилди. Мусобақалар 1922-йилда Москвада ишлаб чиқилган қоидалар асосида ўтказилди. Ўйин вақти 40 дақиқа бўлиб, ҳар бир жамоа беш кишидан иборат эди (иккита ҳимоячи, марказий ўйинчи ва иккита ҳужумчи). Фақатгина марказий ҳужумчи ҳимояга қайтиб келар ва ўйинда ҳеч қандай комбинация қўлланилмасди. Жарима тўпларини отиш эса, жамоанинг битта ўйинчи сизиммасида бўларди. Ўйин давомида баскетболчини фақат жароҳатлангандагина алмаштириш мумкин эди. Дастлабки тўп отишда марказдан бошлайдиган баскетболчилар битта қўлини орқасига қилиб туришлари, жамоаларининг ҳужумчилари эса, олд зонага ўтиб туришлари керак эди.Баскетболчининг бир жойда тўпни икки секунддан ортиқ тутиб туриши тақиқланарди. Тўпни саватга икки қўл билан пастдан ва бир қўл билан елка устидан отиш кенг қўлланиладиган усуллар бўлиб ҳисобланган.Мусобақа қоидалари аста-секин такомиллашди. Саватли ҳалқа майдонни чегараловчи чизиқдан 60 см ичкарига ўрнатиладиган бўлди.Республика бўйлаб кенг тарқалган баскетбол ўйини 1927-йилда Бутун ўзбек спартакиадаси дастурига киритилди. Бу спартакиадага тайёрланиш даврида кўпгина шаҳарларда баскетбол мусобақалари бўлиб ўтди. Спартакиадага Тошкент, Андижон, Фарғонава Самарқанд вилоятларининг жамоалари қатнашдилар.
1928-йилда бўлиб ўтган 2-Бутун ўзбек спартакиадасида Тошкентнинг эркаклар ва аёллар жамоалари биринчи ўринни эгалладилар. Бу беллашувларда Москвада ўтказиладиган спартакиадада қатнашадиган терма жамоа аъзолари аниқланди.Москва спартакиадасида Ўзбекистон баскетболчилари биринчи халқаро учрашувларини ўтказдилар. Улар Франция терма жамоаси билан учрашиб, 49:12 (эркаклар) ва 24:12 (аёллар) ҳисоблари билан ғалаба қозондилар.1929-йилдаги шаҳарлар биринчилиги учун олиб борилган саралашда ишлаб чиқариш жамоалари билан бир қаторда олий ўқув юртларинин гжамоалари ҳам қатнашдилар.
Шу йилдан бошлаб баскетбол Бутун ўзбек спартакиадаси дасту­рига киритилди ва мунтазам равишда республика биринчиликлари ўтказила бошланди. 1934-йилда баскетбол бўйича ўтказилган биринчи Ўрта Осиё спартакиадасида эса, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари биринчи ўринларни эгалладилар.
Республикамиз баскетболчилари Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистон ўртасида ўтказилган ҳамма спартакиадаларда 1952-йилгача биринчиликни қўлдан бермадилар. 1952-йилда ва ундан кейин ҳам аёллар жамоаси 1973-йилгача Қозоғистон жамоасини олдинга ўтказган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб келди.
1939-йилда мамлакатимизда мусобақанинг янги қоидалари жорий этилди. Бу қоидалар халқаро мусобақалар қоидаларига асосан тузилганди. Энди мусобақалар «тоза» ўйин вақти бўйича ўтказиладиган бўлди. Жамоаларга захира баскетболчиларини хоҳлаганча алмаштириб ўйнашига рухсат берилди. Янги қоида бўйича майдон икки зонага бўлиниб, «зона» қоидаси киритилди. Баскетболчиларнинг тўпни орқа зонада 10 секунддан ортиқ ушлаб туришлари тақиқланди.
Янги қоида бўйича саватига тўп тушган жамоа баскетболчилари ўйинини марказдан эмас, балки тўпни ўз зоналарининг орқа чизиғидан ўйинга киритадиган бўлишди. Жарима тўпини энди «жабрланган» баскетболчининг ўзигина ташлайдиган бўлди. Янги қоиданинг қўлланилиши ўйинни бир мунча тез олиб боришга, ўйин техникаси ва тактикасининг такомиллашувига олиб келди. Республиканинг кучли баскетболчилари тўпни кўкракдан икки қўллаб ва елка устидан бир қўллаб ташлаш каби усулларни қўллай бошладилар.
Маҳаллий миллат эркаклар жамоалари ўртасидаги республика чемпионати 1945-йилдаАндижонда бўлиб ўтди. Мусобақаларда 4 жамоа қатнашиб, биринчи ўринниСамарқанд, иккинчи ўринниНаманган, учинчи ўринниАндижон, тўртинчи ўринниТошкент жамоалари эгалладилар.
1945-йилда Тошкентда 3-Бутун ўзбек спартакиадаси бўлиб ўтди. Спартакиаданинг баскетбол турнирида аёллар ва эркакларнинг 7 тадан жамоалари қатнашди. Биринчи ўринни Тошкент шаҳрининг аёллар ва эркаклар жамоалари эгалладилар.
1946- йилда Андижон маҳаллий миллат эркаклар жамоалари ўртасида иккинчи республика чемпионати ўтказилди.1946- йилда ўзбек баскетболчилари мамлакат биринчлигининг 2гуруҳида қатнашиб аёллар жамоаси олтинчи, эркаклар жамоаси ўн биринчи ўринни эгалладилар. 1947-йилда маҳаллий миллат эркак жамоалари ўртасида учинчи республика чемпионати ўтказилди. Хуллас, 1946-1960-йиллар республикада баскетбол ўйининин гривожланишида муҳим босқич бўлди.
1960-йилдан Ўзбекистонда баскетболнин гривожланишида янги босқич бошланди. Бу даврда кўпгина янги мусобақалар ташкил қилинди, спорт машғулотларини йил бўйи мунтазам олиб бориш яхши йўлга қўйилди.
1960-1966-йилларда Тошкентнинг «Меҳнат» жамоаси шаклланди ва жамоа базасида тузилган республика аёллар терма жамоаси юқори натижаларга эришди. Жамоа аъзолари 1961-йилдан бошлаб мамлакат чемпионатининг «А» гуруҳи мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
1965-йил мамлакат биринчилигида «Меҳнат» аёлларжамоаси 4-ўринни эгаллади. Бу мусобақаларда жамоааъзоларидан-Р.Салимова, Т.Воҳиова, Р.Белаусова, Н.CҲернишова, А.ИсковаваТ.Томина яхши ўйнадилар. Улар Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистон хотин-қизлари ўртасида биринчи бўлиб баскетбол бўйича «Спорт устаси» талабини бажардилар.1972-йилдан Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг СКИФ жамоаси мамлакат биринчилигида қатнаша бошлади.1972-йилда баскетбол бўйича эркаклар «Университет» жамоаси ташкил этилди.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish