24 сония операторининг вазифалари
Ушбу қоидаларнинг 57-моддасида кўрсатилганидек, 24 сонияоператори шу 24 сония мосламасини ёки соатни бошқариб туради.
24 сония операторининг сигнали тўпни жонсиз ҳолатга ўтишга мажбур қилади ва ўйин соати тўхтатилади .
Ўйинчи майдонда жонли тўп устидан назорат қилаётган дақиқадан бошлаб, 24 сонияли мослама оператор томонидан иложи борича тезроқ ишга солиниши керак. Жамоа тўп устидан назорат қилишни йўқотиши билан, яъни:
а) тўпни саватга ташлашга уриниш бўлганда ва кейин тўп ташлаган ўйинчининг қўлига қайтиб тегмаган пайтда ёки;
б) тўп устидан назоратнирақибжамоасининг ўйинчиси тўхтатиб қўйган пайтда ёки;
в) тўп жонсиз ҳолатга ўтган пайтда мослама тезда тўхтатилиши шарт.
Мослама 24 сонияга қайтариб қўйилиши ва кейинги сафар майдондаги ўйинчининг тўп устидан назорати тикланиши биланоқ, янги 24 сонияли вақт бошланган пайтда яна ёқилиши керак.
Бироқ:
а) тўп майдон ташқарисига чиқиб кетганда ва тўпни ўйинга киритиш бундан олдин тўпни назорат қилиб турган жамоа ўйинчиси томонидан амалга оширилганда ёки;
б) Ҳакамлар жароҳатланган ўйинчини ҳимоя қилиш учун ўйинни тўхтатганларида ва тўпни ўйинга киритиш жабрланган ўйинчи қатнашаётган жамоанинг бошқа ўйинчиси томонидан амалга оширилганда, янги 24 сонияли вақт тўпни майдоннинг ён чизиқлари ташқарисидан ўйинга киритиш билан бошланмайди.
Бундай ҳолларда тўп ўйинга киритилганидан сўнг шу жамоанинг ўйинчиси тўп устидан назорат қила бошлаган пайтда, 24 сония оператори, мослама қачон тўхтатилган бўлса, шу вақтдан бошлаб уни ишга солади.
Агар тўпни назорат қилиб турган жамоа ўйинчилари 24 сония давомида тўпни саватга ташламасалар, унда 24 сония сигнали чалинади.
ИЗОҲ:
Майдондаги ўйинчи қанчалик тез жонли тўп устидан назорат қила бошласа, 18-моддада кўрсатилган шартларга мувофиқ, оператор 24 сонияли мосламани шунчалик тез ишга солади.
Жамоа томонидан тўпни назорат қилиш тугалланган вақтда мослама тўхтатилиши лозим ва майдонда ўйинчининг назорати яна тикланиши билан янги 24 сонияли ҳисоб бошланиши керак.
Мослама шундай қилиб тайёрланган бўлиши керакки, агар ҳеч қайси бир жамоа тўп устидан назорат қилмаётган бўлса, у ҳеч нарсани кўрсатмаслиги керак, агар мослама тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди,деган қарор билан тўхтатилган бўлса, ундаги рақамлар олиб ташланмаслиги керак. Мослама шу вақтнинг кейинги ҳисобини давом эттириш имкониятига эга бўлиши керак.
Агар 24 сония сигнали чалинса-ю, унинг товуши ҳакамларга эшитилмаса, Ўйин имконияти борича тезроқ тўхтатилиши керак. Ўйин соати, агар ҳисоблашни давом эттирган бўлса, сигнал чалинган вақтга қайтарилиб қўйилиши лозим. Майдондан ташланган ҳамма тўплар ёки фоллар (техник, атайлаб қилинган ва ўйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган фоллардан ташқари)эътиборга олинмаслиги керак.
Агар сигнал адашиб чалиниб, саватга отилган тўп бу вақтда ҳавода бўлса ва у саватга тушса, унда бундай тўп ҳисобланиши лозим.
Бошқа ҳолларда, биронта ҳам жамоа тўпни назорат қилмаётган вақтда ва сигнал адашиб чалинган пайтда, тўп тезда жонсиз ҳолатга ўтади ҳамда ўйин яқиндаги доирада баҳсли тўп отилиши билан давом эттирилади.
Агар жамоа тўпни назорат қилиб турган бўлса, шу жамоанинг истаган ўйинчиси тўпни майдон ташқарисидан тўп жонсиз ҳолатга ўтган жойга яқин бўлган жойдан ўйинга киритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |