Ер юзи. 1926 йил 30 сентябрь.№ 13. – Б. 14–15.
Соғлиқ ва ҳаракат
Соғлиқни сақлашнинг ҳар бир киши учун қанча
кераклик бўлгониниузун ёзмоқ ортиқча. Дунёда яша-
моқ учун ишламак керак ва ишламак учун соғ бўлмоқ
керак.
Бизда эскидан қолган фикр бўйинча, бир киши
касал бўлиб кўрпа-ёстиқ қилиб ётмаса ва ўз ўз иши-
ни бир оз бажара билса, ул киши “соғ” деб танилар-
ди. Бу жуда янглиш фикр. Соғ бўлғон киши ўзини ҳар
вақт кучлик, тоза билиб, табиатнинг унга берган яхши
нарсаларини тамом олиб сарф қилишға қодир бўлиши
керак. Кўп авқот ва ёмон усулда еган кишининг қор-
ни катта бўладир.Бу албатта, ёмон нарса. Чунки, қор-
ни катта кишилар, фойдалик бўлган бир кўп ишларни
қила олмайдирлар. Улар югуриш, узоқ йўлда юриш,
оғир ишларни бажаришдан маҳрумлар, ва алҳосил, та-
мом ялқовланиб қоладирлар. Эссизким, қорни катта
кишилар ўзларини мохтаб, жуда соғ киши бўлғонлари
билан фахр қиладилар.
Бундай кишилар соғ бўлсаларда, аммо ҳар бир
ишни қила олмағонлари учун уларни соғ деб бўлмай-
ди.
Баъзи кишилар бор-ким, жуда заиф бўлиб бир оз
югурсалар, юраклари қаттиқ уруб кетиб, юзларида ҳеч
www.ziyouz.com kutubxonasi
104
бир қон қолмайдир ва дарров ўшал турғон ерларида-
ёқ ўлтиришға мажбур бўладирлар. Бундай кишилар-
нинг ўпка ва юраклари кучсиз бўладир. Булар ҳам соғ
эмаслар. Бундай масалаларни келтираберсак, сўз чўзи-
лур.
Биз қандай қилиб соғлиғимизни сақлай оламиз?
Соғлиқни сақлаш илми қандай йўлларни кўрсатадир?
Биз чин маъноси билан соғ бўлиш ва соғ туриш учун
нималар қилишға мажбурмиз?
Соғлиқни сақлаш илми бизга айтадир-ким, одам-
нинг соғлиғини сақлаш учун кўп ва яхши ҳаракат қи-
лиш, баданга фойдалик овқатлар олиш, яхши яъни
фойдалиқ материаллардан кийим кийиш, уй-жойни
ёруғ ва тоза ҳаволиқ қилиш керак. Буларни билиш
ва қилиш албатта, зарур. Аммо, биз ҳозирда биринчи
нарсасидан бошлайлик.
Қоидага мувофиқ ҳаракат қилиш нима, унинг биз-
га қандай фойдалари бор?
Биз кўчага томошаға чиқсак, уйда ёзув ёзсак, авқот
есак, албатта, ҳаракат қиламиз. Аммо, бу ҳаракат биз-
нинг соғлиғимизни сақлаш учун фойдалиқ эмас, деб
соғлиқни сақлаш илми айтадир.
Хўш нима қиламиз энди? – одамнинг гўшти кат-
та бир бўлак эмас, балки, бир қанча кичкина-кички-
на бўлаклардан иборат. Бу бўлакларнинг ҳар бирини
арабча “аъзала” русча “мускул” деб аталадир. Бу аза-
лаларнинг ҳар бири танамизнинг бир ерини, масалан,
бармоқларни, аёқни, оғизни ва бошқаларни ҳаракат
қилдирадир. Мана, бизга фойдалик ҳаракат шундай
ҳаракатдур ким, бизнинг бутун азалаларимиз ҳаракат-
га келсин ва кучлик бўлсин. Азалаларни кучлик қилиш
учун бизга ҳар хил гимнастик ҳаракатлар қилиш, узоқ
йўл юриш, чопиш ва тоғларга чиқиш керак.
Бундай азала ҳаракатлари бизга кўп кўп фойдалар
берадир.
www.ziyouz.com kutubxonasi
105
Танимизнинг катта бир бўлаги ҳаракат аъзолари-
дан иборатдир. Гўшт ҳаракат қилдирадурғон, суяк эса
ҳаракат қилдирилғучи аъзолардир. Яхши ўсган, катта
кишиларнинг гўштлари-бутун таналарининг бешдан
икки бўлаги бўлади. Бизнинг гўштларимиз, тўғрироқ
айтганда, азалаларимиз, сарбаст турғон ҳолларида бу-
тун танимиздаги қоннинг учдан бир бўлаги тарафи-
дан тарбияланадирлар. Яъни қон азалаларнинг ичидан
ўтадир. Биз танимизни ҳаракат қилдирғонда-азалалар
ишга кирадирлар ва биз кўрамиз ким, фақат ҳаракат
қилиб турғон азалаларимизгина, эмас, балки, ҳамма
азалаларимиз қон билан тўлиб қоладирлар. Бу эса биз-
нинг учун фойдалиқ бир ишдир. Чунки, танимизнинг
ҳеч бир қисми азалаларимиз каби кўп ўсишга мухтож
эмас.
Бизнинг бутун танимизнинг оғирлиғи, туғулғон-
дан тамоман катта бўлгунча йигирмабир маротаба
оғир бўладир. Яъни, масалан, бола туғилғон вақтида
беш қадоқ оғирлиқда бўлса катта бўлғонида бир юз
беш қадоқ бўладир. Бу ҳисоб албатта, тақрибийдир ва
бунинг биланбиз одамнинг неча маротаба оғир бўли-
шини кўрамиз. Бунинг тескарисича, боланинг туғил-
ган вақтидағи оғирлигига қараганда унинг азалалари
38 % оғирлиқ оладир. Яъни бола туғилғон вақтида
унинг тамом оғирлиғи беш қадоқ бўлса, бундан тақри-
бан икки қадоғи азалалардир. Бу бола ўсиб бир юз беш
қадоқ оғир бўлғонда, унинг ёлғиз азалалари етмиш
саккиз қадоқ бўладир.
Мана бунга қараганда, азалаларнинг бошқа тан аъ-
золарига қараганда қанча кўп ўсишга мухтож бўлгони
кўриладир.
Энди биз фикр қилиб биламизким, бизнинг тани-
мизнинг бундай муҳим бўлаги бўлган гўштимизни ҳар
вақт ҳаракат қилдириб, уни тоза тутиш ва кучлик қи-
www.ziyouz.com kutubxonasi
106
лиш учун тиришиб, унга ўзининг овқати бўлғон қонни
кўпрак юритишга аҳамият бериш жуда зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |