Ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА Президентимизнинг ташаббуслари билан сўнгги беш йилда ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш бўйича 7 та муҳим Фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Сўнгги беш йилда уста ҳунармандлар сони 7 баробарга, шогирдлар эса, 9 баробарга кўпайиб, соҳада банд бўлганлар 266 минг нафаргаетди. Жумладан, банд бўлганларнинг 130 минг нафари ёшлар ҳисобланади.
I. Ҳунармандчилик фаолиятида асосий кўрсаткичлар ижроси. Ҳунармандчилик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизими яратилиб, ўтган давр мобайнида соҳага 1 трлн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди ва шундан график бўйича муддати келган 844,5 млрд. сўми ёки 85 фоизи ҳунармандлар томонидан тижорат банкларига қайтарилди.
Ҳунармандларнинг халқ амалий санъати миллий каталоги яратилиб, фахрий ва халқаро кўргазма ҳамда танловларда ғолиб бўлган 340 нафар усталар ушбу каталогга киритилди. Шунингдек 1,5 мингга яқин ҳунармандлар туризм реестрига киритилиб, ушбу соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг онлайн савдосини йўлга қўйиш учун uzcrafts.uz, suzanishop.uz ва ikatmarketing.com каби интернет магазинлари ҳамда ижтимоий тармоқларда uzcraft.com канал ва гуруҳлари ташкил этилди.
Бугунги кунга келиб, миллий-урф одатларимизни акс эттирган “Chust Do’ppi”, “Adras of Margilan”, “Karakul Fur”, “Rishtan Ceramics” каби миллий ҳунармандчилик брендлари пайдо бўлди.
Бундай брендлар билан Amazon, Ebay ва ETSY каби халқаро онлайн савдо майдончаларидан фойдаланаётган ҳунармандларимиз сони 180 нафарга етди.
Мазкур платформаларга миллий ҳунармандчиликнинг талаб юқори бўлган 12 та йўналиши бўйича 5 мингдан ортиқ маҳсулотлар жойлаштирилиб, онлайн савдо ҳажми 1 млн. доллардан ошди.
Бундан ташқари, ўтган беш йилда хорижда 14 та ва республикада 168 та ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма ярмарка ва фестиваллари ташкил этилди.
Хусусан, жорий йилнинг жорий йилнинг 21–25 май кунлари Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ва унинг доирасида каштадўзлик санъати халқаро фестивали ҳам ўтказилди.
Фестивалда 58 дан ортиқ давлатдан 221 нафар хорижий меҳмонлар, шундан, (120нафар ҳунарманд: 34нафари заргар, 86нафари зардўз,
20 нафари конференция иштирокчилари, 15нафар хорижий ОАВ вакиллари, 25нафар WCC, 13нафар фахрий меҳмон ҳамда 28нафарБайерлар шу билан бирга республикамизнинг 14 ҳудудидан 288нафардан ортиқ ҳунарманд)лар иштирок этди.
Шунингдек, 4,5 минг нафар ҳунармандга маҳаллий бозорлар ва савдо комплексларидан 4,2 мингдан ортиқ савдо расталари ажратиб берилди.
Бугунги кунда, 120 минг нафар ҳунармандчилик фаолияти субъектлари “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолаи сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Яратиб берилаётган имкониятлардан фойдаланган 1014 нафар тажрибали уста ҳунармандлар фаолиятини кенгайтириб, ўзларининг юридик корхоналарини ташкил этган.
2022 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш.
2022 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган кредитлар ва субсидиялар ҳисобига 80 минг нафар янги иш ўринларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда жами
36 250 нафар, шундан 6 235 нафар уста ҳунармандлар ва 30 015 нафар шогирдлар ҳисобига янги иш ўринлари яратилди. II. Имтиёз ва преференциялар бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-77-сон қарори асосида ҳунармандлар ва шогирдлар учун берилган имтиёз ва преференциялар ҳақида 100 дан ортиқ учрашув, давра суҳбатлари ўтказилди ҳамда 35 мингдан ортиқ фуқароларга маълумот ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек барча Маҳалла фуқаролар йиғини биноларида 10 минг дона Қарорни тарғиб қилувчи инфографик маълумотлар жойлаштирилди. Шу билан бирга, қарор мазмун-моҳияти барча ОАВда ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага етказилди. 80 минг нафардан ортиқ фуқароларга мобил компаниялар орқали СМС хабарномалар юборилди.
III. Ҳунармандчилик марказларини ташкил этиш. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ташаббускорлар ва тижорат банкаларининг кредит маблағларини жалб этган ҳолда Республика миқиёсида 71 та ҳунармандчилик марказлари қуриб фойдаланишга топширилди.
Бугунги кунда ушбу марказларда 5 мингдан ортиқ ҳунармандчилик субъектлари ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқда.
Раис У.Абдуллаев