“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси


Инвестицион фаолиятда риск



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

Инвестицион фаолиятда риск - бу инвестицияларни қисман ёки тўлиқ йўқотиш, 
кутилган даромаддан камроқ ёки кўпроқ фойда олиш, лойиҳада кўзланган мақсадларга эриша 
олмаслик эҳтимолидир. Лойиҳадан қанчалик кўп миқдорда даромад кутилса, у шунчалик 
юқори рискли ҳисобланади.
Инвестиция фаолиятининг ҳар қандай тури билан шуғулланиш риск билан боғлиқдирки, 
шу боисдан рискнинг бу кўриниши тадбиркорлик риски деб ҳам аталади. Гап риск устида 
борар экан, ана шу категориянинг нақадар реал иқтисодий муносабатларни, иқтисодий вазият 
ёки аҳволни тўғри тавсифлаши устида тўхталиб ўтиш лозим. Маълумки, риск инвесторлар 
фаолиятига салбий таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатни ифода этади. У яққол кўриниб, 
6
Мирзаев Ф.И. Молиявий рискларнинг турлари, таснифи, бошқариш ва баҳолаш усуллари. - Тошкент: 
Молия, 2006 - Б. 12-13.
7
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 2-жилд. “Рус тили”, 1981. – Б. 310-319. 
8
Абдуллаева Ш.З. Банк рисклари шароитида тижорат банкларининг кредит портфелини 
диверсификациялаш. И.ф.д. илм. дар. ол. уч. тақ. эт. дисс. - Т.: 2000. - Б. 63-70. 
9
Ўлмасов А., Ваҳобов А.. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Тошкент: Шарқ, 2006. - Б.192. 
10
Маликов Т., Олимжонов О. Молиявий менежмент. - Т.: Академия, 1999. - Б. 6, 26. 


сезилиб, билиниб туриши ёки хуфёна бўлиши ҳам мумкин. Рискнинг кандай кўринишда 
бўлишини англаш инвесторларнинг тафаккурига, онгига, айниқса иқтисодий дунёқараши 
даражасига боғлиқ. Бунинг устига рискнинг келтирадиган ижтимоий-иқтисодий оқибатлари 
даражаси ҳам мавжуд, яъни айрим риск унчалик ёмон оқибат келтирмаслиги, баъзи риск 
жиддий, катта зарар келтириши, ҳатто инвестор фаолиятининг хонавайрон бўлишигача олиб 
келиши мумкин. 
Рискнинг моҳиятига берилган кўплаб таърифларнинг таҳлили риск вазиятини келтириб 
чиқарувчи асосий жиҳатларни ажратиб кўрсатиш имконини беради: юзага келган ҳолатнинг 
тасодифий хусусияти; муқобил қарорларнинг мавжудлиги; кутилажак натижанинг маълумлиги 
ёки аниқлаш эҳтимолининг мумкинлиги; зарарлар юзага келиш эҳтимоли; қўшимча даромад 
олиш эҳтимоли. 
Ҳозирги кунда лойиҳа рисклари деганда лойиҳани амалга ошириш натижасида кўзланган 
даромадларнинг пасайишига сабаб бўладиган вазиятлар мажмуаси тушунилади. Шу билан 
бирга лойиҳа риски инвестицион лойиҳани амалга оширишга ҳалақит берадиган ёки лойиҳа 
самарадорлигини пасайтирадиган рискларнинг йиғиндисини ҳам англатади. 
Рискни маълум бир қарорни қабул қилиш натижасида заҳираларни йўқотиш имконияти, 
даромадларни ололмаслик ёки қўшимча ҳаражатлар зарурати сифатида белгилаш мумкин. Риск 
башорат қилинаётган лойиҳани амалга оширишда ҳақиқий шароитлардан озгина чекинилганда 
даромадларни ололмаслик ёки зарарларнинг пайдо бўлиб қолиш эҳтимолидир. Риск кутилиши 
мумкин булган хатар бўлиб, инвестициядан мўлжалланган фойдани олиш жараёнига хос 
бўлган умидсизликдир. 
Рискларнинг пайдо бўлиш сабаблари турличадир. Масалан, маълумотларнинг танқислиги 
ёки тўлиқ бўлмаслиги, ташқи ва ички муҳитдаги ҳаракатлар (рақобатчилар, ишчилар ҳолати, 
хукумат ва бошқаларнинг ҳаракатлари) ва ҳ.к. “Риск” тушунчасига жуда яқин бўлган 
“ноаниқлик” тушунчаси рискнинг аниқ турларини таснифлаш учун синоним сифатида 
қўлланилади.

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish