“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси


Ўзгарувчан омиллар икки гурухга бўлинади



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

Ўзгарувчан омиллар икки гурухга бўлинади: 
 
тўғридан-тўғри даромад ва ҳаражатларга таъсир этувчи омиллар: сотиш ҳажми, 
маҳсулот сотиш баҳоси, ишлаб чиқариш ҳаражатлари, инвестиция хажми, қарз 
маблағларига тўловлар ва бошқалар; 
 
билвосита таъсир этувчи омиллар: қурилишнинг давомийлиги (муддати), ишлаб 
чиқариш циклининг давомийлиги, тўловларнинг кечикиши, тайёр махсулотни сотиш 
муддати, инфляция даражаси, даромад солиғи ставкаси ва бошқалар. 
8.3- расм. Лойиха сезгирлигини тахлил килиш. 
Расмдан кўриб шуни айтиш мумкинки, инвестиция лойиҳаси сезгирлигини таҳлил қилиш 
орқали рискни аниқлаб, таҳлил қилиб баҳолаш мумкин. Масалан, лойиҳа сезгирлиги таҳлили 
натижасида критик фактор сифатида маҳсулот баҳоси намоён бўлса, демак, маркетинг 
программасини кучайтириш керак ёки лойиҳа қийматини (ишлаб чиқариш ҳаражатларини) 
камайтириш керак. Агар лойиҳа ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан кўпроқ сезгир бўлса, демак, 
меҳнат унумдорлигига кўпроқ эътибор бериш керак (ишчиларнинг малакасини ошириш ва 
қайта ўқитиш, бошқаришни, менежментни яхшилаш ва ҳ.к.). АҚШ да 40%га яқин нефть 
компаниялари бу усулдан рискни пасайтирувчи усул сифатида фойдаланидилар
12

Инвестиция лойиҳаси сезгирлигини таҳлил қилиш орқали рискни аниқлаб, таҳлил 
қилиб баҳолаш мумкин. Масалан, лойиҳа сезгирлиги таҳлили натижасида критик фактор 
сифатида маҳсулот баҳоси намоён бўлса, демак, маркетинг программасини кучайтириш 
керак ёки лойиҳа қийматини (ишлаб чиқариш ҳаражатларини) камайтириш керак. Агар 
лойиҳа ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан кўпроқ сезгир бўлса, демак, меҳнат 
12
Староверова Г. С. Экономическая оценка инвестиций: Учеб. пос. – М.: КНОРУС, 2006. - С 244. 


унумдорлигига кўпроқ эътибор бериш керак (ишчиларнинг малакасини ошириш ва қайта 
ўқитиш, бошқаришни, менежментни яхшилаш ва ҳ.к.).
Лойиҳа сезгирлиги усулининг камчиликлари: лойиҳанинг барча параметрлари эмас, 
фақат битта параметрнинг ўзгаришига асосланганлиги; муқобил, яъни ўхшаш вариантларни 
амалга ошириш эҳтимоли ҳисобга олинмаганлиги; битта параметрнинг ўзгаришини бошқа 
параметрларнинг ўзгаришига таъсир қилиши ҳисобга олинмаган (масалан, баҳонинг ўзгариши 
ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир қилади). 
Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки, лойиҳавий таҳлилда сезгирлик таҳлили лойиҳани 
муваффақиятли амалга оширишга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва ноаниқликни ҳисобга 
олишда муҳим аҳамият касб этади. Сезгирлик таҳлилини инвестиция лойиҳалари натижаларига 
сезиларли даражада таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларни таққослаш таҳлилини 
ўтказиш учун тавсия этилади. Сезгирлик таҳлили лойиҳанинг ўхшаш параметрларидан бири 
ўзгарганда, лойиҳа самарадорлиги қай даражада ўзгаришига миқдорий баҳо беришда 
қўлланилади.
Инвестицион лойиҳанинг “Зарарсизлик нуқтаси”ни аниқлаш усули ёрдамида 
маҳсулот сотишдан келган тушум уни ишлаб чиқариш ҳаражатларига тенг бўлган ҳолдаги 
сотиш ҳажми аниқланади. Агар сотиш ҳажми бу нуқтадан паст бўлса, корхона зарарларни 
қоплаши мумкин, агар пул кирими ҳаражатларга тенг бўлса, корхона ишини зарарсиз олиб 
бораётган бўлади. “Зарарсизлик нуқтаси” таҳлили инвестиция лойиҳаси қуввати ёки 
ишлаб чиқариш ҳажми микдорини топиш мақсадида қўлланилади. Агар ишлаб чиқариш 
ҳажми паст бўлса, корхона зарарга ишлаётган бўлади. Бундай таҳлил лойиҳани баҳолашда 
турли нарҳ ва қийматни ҳисобга олиш билан бир қаторда зарарсизлик даражасини 
ҳисоблашга имкон беради. 
Риск ва ноаниқлик шароитида инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини 
баҳолашда учта тез тез ўзгарувчан миқдорларни: маҳсулот (иш, ҳизмат)ларни сотишдан 
олинган даромадлар, ишлаб чиқариш ҳаражатлари (таннарҳ), инвестициялар ва улардан 
келадиган самараларни ўрганишга тўғри келади. 
Зарарсизлик таҳлили деганда, лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш 
ҳажми, маҳсулот таннарҳи ва фойданинг бир-бирига боғлиқлигини тадқиқ қилиш тушунилади. 
Баъзи ҳолларда бундай таҳлил ҳаражатлар, ишлаб чиқариш ҳажми ва фойданинг бир-бирига 
нисбатини таҳлил қилиш деб ҳам аталади. Бунда энг асосий мақсад ҳаражатларни қоплаш учун 
зарур бўлган ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлашдан иборат ва бу ҳолат корхона раҳбарларига 
ва лойиҳа менежерларига қуйидаги омилларни ўзгаришининг фойдага таъсирини аниқлаш 
имкониятини беради: 
- доимий ҳаражатлар (миқдори ишлаб чиқариш ҳажмига қараб ўзгармайдиган 
ҳаражатлар, масалан, қарз фоизи, гаров пули, ижара ҳақи, рента тўловлари ва бошқалар); 
- ўзгарувчан харажатлар (миқдори ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан тўғри 
мутаносибликда ўзгариб турувчи ҳаражатлар, масалан, иш ҳақи, хом ашё, ёқилғи, юк ташиш 
ҳаражатлари ва бошқалар); 
- сотиш ҳажми; 
- маҳсулот таннарҳи; 
- сотилиши кўзда тутилган маҳсулот ассортименти. 
Ҳаражатларни қоплаш учун зарур бўлган сотиш ҳажми махсус нуқтани тавсифлайди, 
яъни у ишлаб чиқариш ҳажмининг критик нуқтасини ифодалайди. Мана шунинг учун ҳам 
бундай таҳлил зарарсизлик нуқтаси деб номланади. Бунда корхона фойда ҳам олмайди, зарар 
ҳам кўрмайди, яъни маҳсулот сотишдан тушган тушум маҳсулотнинг тўлиқ таннарҳига 
(ҳаражатларга) баробардир.
Зарарсизликни таҳлил этиш маҳсулотни сотишдан тушган тушумнинг сотилган 
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳаражатларига тенг бўлгандаги, алгебраик ва график йўл билан 


топиладиган тенглик нуқтасини аниқлашдан иборатдир. Агар маҳсулот сотиш ҳажми 
ушбу нуқтадан паст бўлса (маҳсулот таннарҳидан паст бўлса), у ҳолда корхона зарарга 
ишлаётган бўлади, агарда сотишдан тушган тушум ишлаб чиқариш ҳаражатларига тенг 
бўлса, бу ҳолат унинг ўз фаолиятини зарарсиз юритаётганидан далолат беради. 
Зарарсизлик таҳлили зарарсизлик нуқтасидан пасти корхона учун зарар келтирувчи 
лойиҳа қувватидан фойдаланиш мумкин ёки мумкин эмаслигини ёки зарар келтирувчи 
ишлаб чиқариш ҳажми миқдорини топиш учун хизмат қилади. Зарарсизлик нуқтасидаги 
сотишдан тушган тушум ўзини зарарсиз сотиш қиймати сифатида намоён этади, маҳсулот 
бирлиги баҳоси эса бу ҳолатда зарарсиз сотиш баҳоси ҳисобланади. Агар ишлаб чиқариш 
дастури турли хил маҳсулотларни ўзига қамраб олган бўлса, у ҳолда ҳар бир зарарсиз 
сотиш ҳажми учун алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича баҳоларнинг турли вариантлари 
мавжуд бўлади, бироқ ягона “зарарсиз” баҳо бўлмайди. 
Маълумки, зарарсизлик нуқтасини аниқлаш учун, энг аввало, сотиш ҳажми (Қ) 
ўзгаришининг фойдага (П) таъсирини аниқлаш лозим бўлади. Бундай ўзгаришлар нисбатини 
аниқлашдаги элементлар бўлиб, маҳсулот бирлиги нарҳи (П), маҳсулот бирлигидаги 
ўзгарувчан харажатлар (В) ва маҳсулот бирлигидаги доимий ҳаражатлар (C). Формула 
қуйидаги кўринишга эга: 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish