“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

1. Таркиби бўйича рисклар қуйидагиларга бўлинадилар: иқтисодий риск; сиёсий риск; 
ижтимоий риск; экологик риск; технологик риск; тижорат риски; информацион риск ва 
бошқалар. 
2. Муддати бўйича рисклар қуйидагиларга бўлинадилар: қисқа муддатли рисклар; узоқ 
муддатли рисклар. 
3. Олинадиган натижага қараб рисклар: соф рисклар ва спекулятив рискларга бўлинади
Соф рисклар салбий натижани олиш имконини англатади. Унга экологик, сиёсий, табиий, 
транспорт ва тижорат рисклари (мулкий, ишлаб чиқариш, савдо рисклари) тегишлидир.
Спекулятив рисклар ҳам ижобий, ҳам салбий натижаларни олиш имкониятида намоён 
бўлади, улар молиявий рисклардан иборатдир.
Молиявий рисклар таркибига қуйидагилар киради: 
- инфляцион рисклар – пулнинг қадрсизланиши билан боғлиқ рисклар;
- дефляцион рисклар - дефляциянинг ўсиши ҳолатида баҳо даражасининг тушиши, 
даромадларнинг пасайиши, тадбиркорликнинг ривожланиши учун шарт-шароитнинг 
ёмонлашуви содир бўлади;
- валюта рисклари - валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқ валюта йўқотилиши хавфи 
сифатида намоён бўлади; 


- ликвидлилик рисклари - қимматли қоғозлар ёки бошқа товарлар сифатини ва истеъмол 
қийматини баҳолашнинг ўзгариши оқибатида уларни сотишда мумкин бўлган йўқотишлар 
билан боғлиқ бўлади.
Молиявий рисклар таркибига кирувчи инвестицион рисклар ўз ичига қуйидагиларни 
қамраб олади:
- даромадлиликнинг пасайиши риски - қўйилмалар, кредитлар, портфелли инвестициялар 
бўйича фоизлар ва дивидендлар миқдорининг камайиши натижасида юзага келади, 
даромадлиликнинг пасайиши рисклари ўз ичига фоиз ва кредит рискларини қамраб олади;
- фойданинг бой берилиши рисклари - бу риск амалга оширилмаган тадбирлар 
натижасида келиб чиқадиган қўшимча (билвосита) зарарлар хисобланиб, бу риск таркибига 
қуйидагилар киради, яъни биржавий рисклар биржавий битимлардан кўриладиган зарарлар 
хавфи мавжуд бўлган рисклар;
- селектив рисклар - капитал қўйилмаси, қимматли қоғозлар ва шу кабилар турини тўғри 
танламаганлиги билан боғлиқ рисклар;
- банкротлик рисклари - тадбирлар томонидан хусусий капиталини буткул йўқотиш 
хавфи билан боғлиқ рисклар.
4. Лойиҳага таъсир этиш даражаси бўйича рисклар қуйидагиларга бўлинади: мумкин 
бўлган рисклар - улар таъсирида кутилган фойдадан айрилиш мумкин; критик рисклар - лойиҳа 
пул тушумларидан айрилиш ҳатари; катастрофик рисклар - даромаддан ва киритилган 
инвестициялардан айрилиш ҳатари. 
5. Лойиҳа фаолияти иштирокчилари учун риск таҳдидларига таъсир этишнинг 
имкониятларини мезонлари бўйича рискни: ички ва ташқи рискларга ажратиш мумкин. Ташқи 
рисклар лойиҳа фаолиятининг барча босқичларида мавжуд бўлиб, уларга сиёсий рисклар ва 
форс-мажор рисклари киради. 
Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида унинг ҳар бир босқичи ўзига хос 
рисклар билан боғлиқдир. Биринчи босқич, яъни инвестиция олди босқичида кўпроқ лойиҳа 
ташаббускорлари маркетинг рискига, информацион ва ижтимоий рискларга таъсирчан бўлади. 
Инвестиция босқичида кўпроқ илм-техника риски, молиявий рисклар, ташқи иқтисодий 
рисклар ва сиёсий рисклар ўз таъсирини кўрсатади. Эксплуатация босқичида эса лойиҳа 
иштирокчилари технологик, экологик, форс-мажор, ноликвидлилик, иқтисодий ва молиявий 
рисклар билан юзма-юз бўлиш эҳтимоли мавжуд. 
Молиявий бозор энг юқори рискка эга бўлган соҳа деб ҳисобланади. Ундаги рисклар 
иккита катта гуруҳга бўлинади:
- тизимли рисклар;
- тизимсиз рисклар. 
Тизимли рисклар (инвестиция портфели рисклари) - бу ҳатар таъсирига баъзи бир 
қимматли қоғозлар эмас, балки бутун бозор, уни катта бир қисми рискларга учрайди. Бу ҳолда 
иқтисодий нобарқарорлик туфайли ёки бошқа сабабларга кўра кўпчилик эмитент ва қимматли 
қоғоз эгалари зарар кўришлари мумкин. Тизимли рискларга қуйидагилар киради: фоиз риски; 
валюта риски; инфляция риски; сиёсий рисклар. 
Тизимсиз рисклар - ҳатарга баъзи бир қимматли қоғозлар ёки уларни мажмуаси учрайди, 
яъни маълум бир корхонанинг қимматли қоғозлари ёки тармоқнинг қимматли қоғозлари 
киради. Тизимсиз рискларга қуйидагилар киради: тадбиркорлик риски; молиявий рисклар; 
ноликвидлилик риски. 
Бундан ташқари, лойиҳа фаолиятида энг кўп учрайдиган рисклар ҳам мавжуд. Улар 
қуйидагилар: 
- иқтисодий қонунларнинг ва иқтисодий ҳолатнинг ўзгариб туриши, инвестициялаш ва 
фойдадан фойдаланиш шартлари билан боғлиқ рисклар; 
- ташқи иқтисодий рисклар - савдо ва маҳсулот етказиб беришга чеклашлар киритиш; 
чегараларнинг беркилиши;
- сиёсий ҳолатнинг ноаниқлиги ёки ҳудуддаги ёҳуд мамлакатдаги номаъқул ижтимоий-
сиёсий ўзгаришлар;


- техник-иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, янги техника-технология параметрлари, 
маҳсулот сифати ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ёки ноаниқлиги;
- бозор конъюнктурасининг, яъни баҳо, валюта курслари, ялпи ички махсулот ва 
бошқаларнинг ўзгариб туриши;
- табиий иқлим шароитларининг ўзгариши, табиий офатларнинг юз бериши; 
- ишлаб чиқариш техник рисклари - асбоб-ускуналарнинг бузилиши ва тўхтаб қолиши, 
ишлаб чиқаришдаги носозликлар ва бошқалар;
- лойиҳа иштирокчилари мақсадларининг ноаниқлиги, уларнинг молиявий ҳолати ва 
ишдаги обрўси ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ва бошқалар. 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish