“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси


- расм. Риск сузининг Венн диаграммасига кўра таҳлили



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

8.2- расм. Риск сузининг Венн диаграммасига кўра таҳлили 
Рисксиз инвестиция жараёнини самарали ташкил этиш мураккаб жараён, иқтисодиётда 
риск даражасининг кўпайиши, ўз навбатида, ишбилармонлик эрки кўпайиши ҳисобланиб, 
маълум маънода у ўша эркинлик, ўша ихтиёрийлик учун тўланган ҳақдир.
Иқтисодий адабиётларда риск тушунчасининг мазмун-моҳиятига турлича таърифлар 
берилган. Жумладан:
Таниқли луғатшунос С.Ожеговнинг рус тили луғатида “риск - бумуваффақиятга 
интилиш, бахтли ҳодисадан умид” маъноларини англатади дейилса, машҳур Вебстер луғатида 
“риск - бу хавф, зарар ёки талофат кўриш эҳтимоли” деб ифодаланган.
В.Т. Севрук “риск - бу ҳол, бир ишлаб чиқарувчининг ситуатив ҳолати” 
4
деган таърифни 
берган бўлса, рус олими А.Ольшанский “риск - бу зарар кўриш ёки манфаатни қўлдан чиқариш 
билан боғлиқ эҳтимоллар ўлчамидир”
5
, деган таърифни келтиради. 
4
Севрук В.Т. Банковские риски. Москва: Дело, 1995. - С. 3 
5
Гвезденко А.А. Основы страхования. - М.: Финансы и статистика, 1999.– С. 148. 
Қоядан 
ўтиш 


Профессор В.Усоскин “риск доимо ноаниқлик билан бирга келиб, охирги, ўз навбатида 
олдиндан кўра билиш қийин ёки мумкин бўлмаган воқеалар билан боғлиқ бўлади”, дея 
изоҳлайди. Е.Стоянова фикрича: “риск - бу режалаштирилган вариантга нисбатан даромад ола 
билмаслик ёки зарар кўриш эҳтимолидир”
6

Рискни талқин килишда академик М.Шарифхўжаев ва проф. Ё.Абдуллаевларнинг 
ҳаммуаллифликдаги “Менежмент: 100 савол ва жавоб” китобида ҳам мантиқий, ҳам луғавий 
маънодан келиб чиқиб ёндашилган. Уларнинг ўзбек тилининг изоҳли луғатига таяниб берган 
фикрича
7

- хавф - бирор кўнгилсиз ҳодиса ёки фалокат юз бериш эҳтимоллиги; хатар; қўрқинч; 
- хатар - бирор бахтсизликка, фалокатга олиб келиши мумкин бўлган шароит; хавф, 
таҳлика;
- хавф-хатар - хавф ва хатар, бирор нарсадан қўрқиш; 
- таваккалчилик - бу оқибатнинг яхши бўлишига умид боғлаб, хавф эҳтимоллигини 
зиммасига олган ҳолда килинадиган ҳаракат; 
- таваккалчилик - бу ресурс ёки даромаддан тўла ёхуд қисман йўқотиш хавфи; 
- таваккалчилик - бу ноаниклик шароитида ҳар қандай довюрак менежер учун табиий 
ҳолат, вазият. Таваккалчилик ботирнинг иши; 
- таваккалчилик - бу омадсиз оқибатнинг миқдорий баҳоланиши. 
Проф. Ш.Абдуллаева тадқиқотларида “риск - хато, иккиланиш, ноаниқлик, мавҳумлик 
ва ҳокозалар деб талқин қилиш халқаро амалиётга мос келмаслиги ва шу ҳолатга яқинлашган 
ҳолда “риск” “банк риски”, “кредит риски” деб юритилишни мақсадга мувофиқ деб 
ҳисоблайди
8

А.Ўлмасов, А.Ваҳобовларнинг “Иқтисодиёт назарияси” дарслигида “тадбиркорлик 
риски - бу фирманинг кўзлаган мақсадига эришиш йўлида у дуч келадиган иқтисодий хавф-
хатардир”
9
, дея талқин этилган.
Иқтисодчи-олимлардан Т.Маликов, О.Олимжоновларнинг риск тўғрисидаги қарашлари 
диққатга сазоводир. “Риск” атамаси ўзбек тилидаги айрим манбаларда “таваккалчилик”, “хавф-
хатар”, “таҳлика” ва “ғов” маъноларида таржима қилинаётган бўлса-да, уларнинг ҳеч бири, 
муаллифлар фикрича, “риск” атамасининг асл маъносини билдирмайди. “Зарарларни вужудга 
келиши ёки даромадларнинг кўзда тутилган даражадан камроқ олиниши эҳтимолига риск 
дейилади”
10

Риск - бу башорат қилинаётган лойиҳани амалга оширишда ҳақиқий шароитлардан 
озгина чекинилганда даромадларни ололмаслик ёки зарарларнинг пайдо бўлиб қолиш 
еҳтимолидир. 
Лойиҳа риски - бу инвестицион лойиҳани амалга оширишга ҳалақит берадиган ёки 
лойиҳа самарадорлигини пасайтирадиган рискларнинг йиғиндисидир. 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish