“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси


Қарз олувчилар билан музокаралар олиб бориш ва лойиҳани тасдиқлаш



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

3. Қарз олувчилар билан музокаралар олиб бориш ва лойиҳани тасдиқлаш 
жараёни.
Лойиҳавий молиялаштиришни амалга оширишнинг мумкинлиги тўғрисида қарор 
қабул қилинган тақдирда, банк бир вақтнинг ўзида ушбу битимга бошқа банкларни жалб 
этиш ҳамда синдициялаштирилган кредитлаш ташкилотчиси сифатида банк синдикатини 
ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилади. бошқа банкларни Ушбу битимга жалб этиш ва 
банк синдикатини ташкил этиш тўғрсида қарор қабул қилинганидан кейин, етакчи банк 
иштирокчи банкларни излай бошлайди ва улар билан кредит келишуви лойиҳасини ишлаб 
чиқиш ва ҳ.к.лар бўйича дастлабки музокараларни олиб боради. Шерик банклар билан 
муайян музокараларни олиб боришнинг бошланиши вақтигача етакчи банк томонидан 
банкнинг ички кредит сиёсати билан белгиланган тартибда кредит пакети таҳлили асосида 
барча кредит ҳужжатлари ҳамда иштирокчи банклар ўртасида тузиладиган инвестиция 
лойиҳасини биргаликда кредитлаш борасидаги ўзаро келишув лойиҳаси тайёрлаб 
қўйилган бўлиши керак.
Лойиҳани молиялаштириш учун кредитлар фақатгина лойиҳа иқтисодий, молиявий, 
техник ва экологик кўрсаткичлари билан банкнинг талабига жавоб берсагина тақдим 
қилинади. 
Қарз олувчи корхона юридик шахс сифатида керакли тартибда ташкил этилган 
бўлиши ва давлат рўйхатидан ўтган бўлиши керак. Қарз олувчи бўлиб давлат органлари 
ёки кўрилаётган корхона бошлиқлари бўлиши мумкин эмас. 
Лойиҳа менежери банк рискларини камайтириш ҳамда уни қарздор ва банк ўртасида 
адолатли тақсимлаш мақсадида қарздорнинг лойиҳага қўшган ўз маблағлари улушини 
кўпайтиришга ҳаракат қилиши лозим. Бунда лойиҳанинг умумий қийматида қарздорнинг 
ўз маблағлари улуши лойиҳа қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаслиги керак. 
Қарздорнинг молиявий ҳолати талаб даражасида бўлиши, унинг фаолиятида 
лойиҳани самарали амалга оширишга салбий таъсир этувчи банкротлик ёки бошқа суд 
билан боғлиқ жараёнлар хавфи бўлмаслиги керак. 
Лойиҳавий молиялаштириш қарз олувчининг асосий фондларини яратиш ёки сотиб 
олиш ҳамда инвестиция билан боғлиқ бўлган ишчи капитални ташкил этиш мақсадида 
амалга оширилади. 
Лойиҳавий молиялаштиришда кредитлар қуйидаги мақсадлар учун берилмайди: 

устав (низом) капиталини ташкил этиш учун; 

риски ҳаддан ташқари баланд бўлган, шунингдек, табиатга ўта салбий таъсир 
кўрсатадиган лойиҳаларга; 

ишлаб чиқаришда ва амалиётда ҳали қўлланилмаган янги технология ва технологик 
жараёнларни қўллашни кўзда тутувчи лойиҳаларга (бундай лойиҳалар банкнинг академик 
бўлинмасининг махсус инновацион фондлари ҳисобидан молиялаштирилади). 
Лойиҳавий молиялаштиришда қарздорлар тажрибали эксперт инженерларнинг (бу 
кўп ҳолларда махсус саволларда тавсиялар берувчи мустақил маслаҳатчилар) тавсиясига 
амал қилади. Бундай экспертларнинг хулосаси техник ҳисобот шаклида тавсия этилиши ва 
қуйидаги ҳолатларни ўзида қамраб олиши мумкин: 



зарур инвестиция миқдорини; 

келгусидаги зарур инвестицияларни (кўзда тутилмаган ҳаражатларни ва 
фавқулодда зарарларни қўшган ҳолда); 

лойиҳанинг қайтими учун зарур вақт. Зарар кўрмаслик нуқтаси; электр энергия, сув 
ва бошқа ҳаражатлар қиймати; 

лойиҳада ишлаш учун ходимларни ўқитиш имконияти; 

лойиҳада маҳсулотини сотиш бозорининг мавжудлиги. 
Лойиҳаларнинг иқтисодий ва молиявий таҳлили жараёнида лойиҳа барча олинган 
кредитлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоблар учун етарлича фойдага эга бўладими? - 
деган саволга жавоб олиш зарурдир. 
Пул оқими таҳлили лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш асоси бўлиб 
ҳисобланади. Пул оқими ўз таркибига қуйидагиларни қамраб олади: 

лойиҳа эгаларининг акциядорлик капиталига дастлабки инвестиция қўйилмаларини 
ва кредиторларнинг қарз маблағларини; 

олинган фойдани; 

сарф ҳаражатларни. 
Кредиторлар лойиҳанинг иқтисодий сезгирлигини жаҳон амалиётида кенг 
қўлланиладиган соф қоплаш коэффициенти (НПЎ Cоўераге Ратио) ва умуммий қоплаш 
коэффициенти (Аннуал Cоўераге Ратио) каби кўрсаткичлар орқали аниқлашлари мумкин. 
Лойиҳаларни молиялаштиришда хомийлар фаолиятини, хатарларни ва уларнинг 
тақсимланишини таҳлил этилади. Бу босқичда кредиторлар раҳбарларнинг фаолиятини ва 
уарниг имиджини, лойиҳа иштирокчилари учун хатарларнинг ташқари тақсимотини 
ўрганади.

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish