Банкларда фоизларни хисоблаш ва ундириш хисоби
Маълумотномага асосан ҳисобланган аванс суммаси олдиндан тўланади ва унга қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади.
Дебет 19931–“Муддати узайтирлган солиқлар (алоҳида очилган аналитик ҳисобда)”
Кредит 23402 –“Республика бюджетининг маблағлари”
Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.
Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда солиқ тўловчилар томонидан, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойида, ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади.
Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ миқдорга камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.
Бунда ер усти ва ер ости сув ресурсларидан фойдаланилганлиги учун фоиз нисбати олинади, яъни ҳақиқатда ишлатилган сув ҳажми тўғрисида маълумотномага асосан уни 74,6% - ер ости суви, 26,4% ер усти сувига ажратилади. Ушбу нисбатлар бўйича олдиндан амалга оширилган тўлов суммасини қуйидаги бухгалтерия ёзув орқали ёпамиз.
Дебет 56714–“Солиқ (даромад солиғидан ташқари) ва лицензиялар”
Кредит –19931-“Муддати узайтирлган солиқлар(алоҳида очилган аналитик ҳисобда)”
Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олдиндан тўланган солиқ суммаси ҳақиқатда тўланган суммадан кам бўлса, кам тўланган қисми банкнинг 22504–“Ҳисобланган бошқа солиқлар” ҳисобварағига ўтказилади ва ушбу ҳисобдан давлат бюджетига ўтказиб берилади, бундай ҳолатда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
Кам тўланган суммага:
Дебет 56714–“Солиқ (даромад солиғидан ташқари) ва лицензиялар”
Кредит 22504 –“Ҳисобланган бошқа солиқлар”
Кам тўланган сумма давлат бюджети ҳисобварағига ўтказилганда:
Дебет 22504 –“Ҳисобланган бошқа солиқлар”
Кредит 23402 –“Республика бюджетининг маблағлари”
Агар олдиндан тўланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси ҳақиқатда тўлаш лозим бўлган суммадан кўп бўлса, ушбу фарқ кейинги ойларда ўзаро ҳисоб-китоб қилиш асосида тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |