Президент томонидан 2020 йил 17 март куни имзоланган қонун билан «Микромолиялаш тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартишга кўра, қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 300 миллион сўмдан ошмайдиган суммада микрокредит берилади.
Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1509-2, 06.12.2016 й.)
(янги таҳрир)
Синдициялаштирилган кредит— бир неча банклар томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда кредитлаш;
йирик инвестиция лойиҳаси — умумий қиймати тижорат банкларининг биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошадиган инвестиция лойиҳаси;
Банк синдикати— синдициялаштирилган кредит бериш борасида икки ёки ундан ортиқ банклар ўртасида ўзаро келишув;
Етакчи банк — синдициялаштирилган кредитлаш ташаббуси билан чиққан ва зиммасига иштирокчи-банклар номидан кредит ҳужжатларини юритиш масъулияти юклатилган қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк;
“умидсиз” деб таснифланганда юз фоиз миқдорда банк харажати ҳисобидан захира шакллантириши лозим
Марказий банк қарори билан тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
асосий қарз ва (ёки) фоизлар ўз муддатида қайтарилишига шубҳа туғдирмайдиган активлар — «стандарт»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 31 кундан 60 кунгача кечиктирилганда — «субстандарт»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 61 кундан 90 кунгача кечиктирилганда — «шубҳали»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 91 ва ундан ортиқ кунга кечиктирилганда «умидсиз».
Асосий қарз ва (ёки) унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўлов муддати 30 кундан ўтган қарздорлиги мавжуд активларнинг сифати «стандарт» деб таснифланиши мумкин эмас.