Baktria press


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

124
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Давлат хизмати тизимида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда адлия органларининг фаолияти муҳим 
аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи давлат 
хизмати таркибидаги органлар билан биргаликда, адлия органларининг ҳам бу борадаги фаолиятининг мустаҳкам 
ҳуқуқий асослари яратилди. Шу ўринда, адлия органларининг бу борадаги фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий 
асослар ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини таъкидлаш жоиз. Ушбу ўзига хослик адлия органларининг фаолияти 
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида давлатнинг махсус вазифасини бажаришга йўналтирилганлиги 
ҳамда шу мақсад юзасидан уларга махсус ваколатлар берилганлигидан келиб чиқади. 
Шу ўринда қайд этиш жоизки, мустақилликнинг ўтган даври мобайнида мамлакатимизда амалга оширилган 
маъмурий ислоҳотлар адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришга ҳам хизмат қилди. Бу бевосита адлия 
органлари фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан доимий таҳлил қилиш фаолиятининг кучайишига, 
тадбиркорлик субъектлари, хусусан, чет эл инвесторлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг бузилиш ҳолатларини 
бартараф этишга оид фаолиятнинг янада такомиллашувига хизмат қилди.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бевосита ушбу соҳага оид халқаро ва миллий қонун ҳужжатларида 
белгиланган нормалар мазмуни билан чамбарчас боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда инсон 
хуқуқ ва эркинликларига оид мукаммал халқаро ҳуқуқий стандартлар тизими шаклланган. Хусусан, ҳозирги кунга 
қадар БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 70 га яқин, Европа Кенгаши томонидан 160 тадан зиёд, ЮНЕСКО томонидан 
70 тадан ортиқ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан 30 тадан ортиқ, турли минтақавий 
ташкилотлар томонидан ҳам кўплаб инсон хуқуқ ва эркинликларига оид халқаро шартномалар қабул қилинган. 
Бунинг натижасида бугунги кунда ҳаммаси бўлиб инсон хуқуқ ва эркинликларига оид 400 га яқин халқаро ҳужжатлар 
мавжуд. Бу халқаро ҳужжатларда инсон ҳуқуқларига доир жаҳон андозалари белгилаб қўйилган ва уларнинг миллий 
қонунлардан устуворлиги тамойили аксарият давлатлар томонидан тан олинган
2
.
Таъкидлаш жоизки, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан 
кейин қўшилган биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Демократик, ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти 
барпо этиш йўлини танлаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини жамиятни ривожлантириш ва давлат 
қурилишининг, бутун ички ва ташқи сиёсатининг энг устувор йўналиши этиб белгилади. Истиқлол йилларида 
мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 60 та асосий ҳужжатга қўшилди, БМТ томонидан бу соҳада қабул қилинган 
олтита асосий халқаро шартнома қатнашчисига айланди
3
.
Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсоннинг 
сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган 
миллий қонунчилик меъёрларида ўз ифодасини топган.
Бу борада Президентимиз И.А.Каримов қуйидагиларни таъкидлаган эди: “Асосий қонунимизда биринчи навбатда 
шахс манфаатларининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда 
манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилганини яна бир марта таъкидлаб ўтиш ўринли, деб биламан.
Айнан ана шу қатъий талабни нафақат қонунларимиз ва ҳуқуқий меъёрларимизда белгилаб бериш, балки бу устувор 
тамойилни ҳаётимизга татбиқ қилиш ўта муҳим аҳамиятга эгадир”
4
. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юқорида қайд 
этиб ўтилган халқаро ҳуқуқий нормалар ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг 
Конституциявий қонунлари ва қонунларининг тегишли моддалари билан мустаҳкамлаб қўйилган нормалар 
давлат ҳокимиятининг тегишли органлари, хусусан, адлия органларининг ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликларини 
таъминлашга қаратилган фаолиятининг муҳим ҳуқуқий асослари ҳисобланади. Давлат ҳокимияти, шу жумладан, 
адлия органларини ташкил этишнинг конституциявий тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
“Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши” деб номланган XVIII бобида мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу конституциявий 
қоидалар адлия органларининг ташкил этилишига ҳам тааллуқли бўлиб, уларда давлат органлари ваколатларининг 
бошланғич асослари белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ваколатига Конституциянинг 
78-моддаси бешинчи бандига биноан Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти 
органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш киради. 
2
Ўша асар. –Б.7.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги 
Фармони.www.lex.uz

Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т. 14. –Т.: Ўзбекистон, 2006. –Б.62-63.


125
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, адлия органлари томонидан сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга 
қаратилган кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Биргина 2011 йилда адлия органлари томонидан инсон 
ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш йўналишида 3306 та ариза ва шикоятлар кўриб чиқилиб, 1300 дан ортиқ 
фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, тегишли идораларга 1282 та тақдимнома киритилиб, шундан 1267 та 
тақдимнома ижроси тўлиқ бажарилган. Тақдимномалар натижасида 435 та турли хилдаги ноқонуний қарорлар ва 
буйруқлар бекор қилинган, 1766 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, шулардан 88 нафар 
мансабдор шахслар эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган. Шунингдек, қонунчиликни бузиш ҳолатлари юзасидан 
265 та огоҳнома, 327 та ёзма кўрсатмалар киритилган, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 434 та таклиф 
киритилган бўлиб, унга кўра 423 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
идораларга киритилган 39 та иш асосида 14 та шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган
5
.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида адлия органлари фаолиятининг 
институционал жиҳатларининг мустаҳкамланиши юзасидан қуйидагича хулосалар қилиш мумкин: биринчидан, адлия 
органларини тузишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Бош вазир 
биргаликда иштирок қиладилар; иккинчидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси адлия органларининг тизимини 
белгилаб беради; учинчидан, адлия вазирини лавозимга тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Бош 
вазир биргаликда иштирок этадилар. 
Институционал жиҳатдан адлия органларини шакллантириш юзасидан асосий ваколатларнинг Ўзбекистон 
Республикаси Президентига берилишининг мақсадга мувофиқлилигини эътироф этган ҳолда, бизнинг фикримизча, 
функционал жиҳатдан адлия органлари фаолиятини назорат қилиш билан боғлиқ ваколатларни Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисига ҳам бериш лозим.
Шу билан бирга, Конституцияда бир томондан адлия органларининг Олий Мажлис олдидаги жавобгарлиги Вазирлар 
Маҳкамасининг умумий жавобгарлиги орқали ҳам ўз ифодасини топганлигини қайд этиш жоиз. Ушбу жавобгарликнинг 
амалга оширилишини таъминлаш мақсадида бизнинг фикримизча, Конституцияда Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг ваколати сифатида Парламент эшитувларива ҳукумат аъзоларини, хусусан, адлия вазирининг ҳам 
фаолияти юзасидан ҳисоботларини эшитиш тартибини жорий этиш лозим. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг 
Президенти И.А.Каримов, “Бизнинг олдимизда турган яна бир масала қабул қилинган қонунларимиз ижросини 
таъминлашдан иборат… Сиз, муҳтарам депутатлар қонунларни қабул қилар экансиз, уларни ижроси билан ҳам 
қизиқишингиз, керак бўлса, тегишли мутасадди раҳбарлардан, биринчи навбатда, ижро ҳокимиятидан шуни талаб 
қилишингиз лозим”,

– деб фикр билдирган эди. 
Айни пайтда адлия органлари ўз фаолиятлари давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги 
қонунчиликни такомиллаштиришда адлия органларига, улар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги 
ўз фаолиятини олиб боришида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан уларга нисбатан нафақат 
жавобгарлик меъёрларини қўллаш, балки уларни ҳам Олий Мажлисга мурожаат қилиш ҳуқуқларини бериш мақсадга 
мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Бу эса ўз навбатида, адлия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги ўзаро муносабатларини янада фаоллашишига ҳамда уларни 
бу борадаги фаолиятининг самарасини ошишига олиб келган бўлар эди
7
.
Бинобарин, мазкур ҳуқуқий механизм орқали адлия органлари инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги 
вазифаларини бажаришда бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ваколатлари билан боғлиқ 
бўлган, яъни асосан қонунчиликни бу борадаги ҳолати юзасидан ўзининг муносабатини билдириб бориш орқали 
ушбу жараённинг такомиллашишига ўз таъсирини кўрсатиш имкониятига эга бўладилар. Таъкидлаш жоизки, бундай 
амалиёт кўпгина хорижий давлатларнинг Конституцияларида ўз ифодасини топган. Хусусан, Германия Федератив 
Республикаси Конституциясининг 43-моддаси иккинчи бандига биноан: “...Ҳукумат аъзолари ва уларнинг вакиллари 
Бундестаг ва унинг қўмиталари барча мажлисларига кириши мумкин. Улар хоҳлаган вақтларида эшитилишларилозим”
8

53-моддага кўра: “Федерал ҳукумат аъзолари Бундестаг ва унинг қўмиталари мажлисларида иштирок қилишга ҳақли. 

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish