Baktria press


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

122
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
4
иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг ролини кескин чеклаш, давлат бошқарув органларини 
сақлаб туришга сарфланаётган харажатларни камайтириш; 
4
бошқарув аппаратини сақлаб туришга сарфланадиган бюджет маблағларини кескин қисқарти-
риш; 
4
вакиллик органларининг назорат ваколатларини, хусусан, парламент назоратини амалга 
ошириш жараёнида давлат тузилмаларининг иқтисодиёт соҳасига асоссиз аралашувини 
камайтириш чораларига алоҳида аҳамият қаратиш, ижро этувчи ҳокимият устидан парламент 
назоратини кучайтириш, оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчиликнинг бу жараёндаги 
фаол иштирокига боғлиқлиги, сиёсий партияларнинг марказда ва жойларда ижро этувчи 
ҳокимият идораларини шакллантириш жараёнига фаол таъсирини таъминлаш учун барча 
ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлардан тўлақонли фойдаланиш, шу мақсадда халқ депутатлари 
маҳаллий Кенгашларидаги партиялар гуруҳлари фаолиятини жонлантириш, барча бўғиндаги 
ижро этувчи тузилмаларнинг минтақалар ижтимоий-иқтисодий тараққиётига доир амалий 
вазифаларни ҳал этиш ишига партияларнинг таъсирини ошириш;
4
жойлардаги ҳокимият ва бошқарув идоралари фаолияти устидан жамоатчилик ва фуқаролик 
назоратини кучайтириш, жамият ҳаётини демократлаштириш шароитида ислоҳотларни жамоат-
чилик назорати остида амалга ошириш, унинг моҳияти, мақсад-вазифаларининг оммавий 
ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминлаш;
4
давлат, айниқса назорат ва текширув органларининг тижорат, хусусий ва тадбиркорлик тузилма-
лари фаолиятига аралашувини кескин чеклаш, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш; 
4
иқтисодиётда давлат иштирокини камайтиришга қаратилган маъмурий ислоҳотларни босқичма-
босқич татбиқ этиш; 
4
иқтисодиёт, жумладан, мулкчилик масалалари бўйича, хусусий корхоналар, кичик бизнес ва 
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш, ишлаб чиқариш соҳаларини эркинлаштириш, давлатнинг 
назоратчилик ва бошқарувчилик вазифасини қисқартириш, унинг корхоналар хўжалик фаолияти-
га, биринчи навбатда хусусий бизнес фаолиятига аралашувини чеклаш; 
4
давлат тузилмаларининг хусусий тадбиркорлик фаолиятига аралашувини янада кўпроқ 
чеклаш;
4
бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига аралашувни 
чеклаш масалаларини ҳал этишда маъмурий ислоҳотларни амалга оширишга алоҳида эътибор 
бериш; 
4
эски маъмурий-буйруқбозлик, тақсимлаш тизимига хос, ўз умрини ўтаб бўлган вазифалардан 
халос бўлиши; 
4
эски, мустабид, маъмурий-буйруқбозлик ва ўта марказлашган тақсимот тизимидан воз кечиб, 
бутун дунё яшаётган, бозор иқтисодиёти муносабатларига қурилган тизимга ўтиш, миллий 
давлатчилик бошқарувини ташкил қилиш; 
4
эски тузумдан мерос бўлиб қолган, моддий ресурсларни турли квоталар, лимит ва кўрсатмалар 
асосида марказлаштирилган ҳолда тақсимлаш тизимига бутунлай барҳам бериш; 
4
фақат ишлаб чиқариш ва реализация масаласини тезкорлик билан бошқариш учун зарур бўлган 
ҳисоботни, шу жумладан, баланс ва бошқа муҳим таҳлилий материалларни тайёрлаш, жорий 
ҳамда истиқбол прогнозларини ишлаб чиқишга хизмат қиладиган ҳисоботнигина сақлаб қолиб, 
ҳеч қандай эҳтиёж бўлмаган кўрсаткичларни чиқариб ташлаш, текширишлар натижалари бўйича 
молиявий ва маъмурий жазоларни фақат суд томонидан тайинлаш тизимига ўтиш;


123
4
хусусий бизнес кафолатларини мустаҳкамлаш, унинг ривожи учун қулай муҳит яратиш мақсадида 
давлат бошқаруви идоралари ва бозор институтларида маъмурий процедураларни бажариш 
билан боғлиқ, ҳали-бери анча юқори бўлиб келаётган бизнес харажатларини камайтириш нуқтаи 
назаридан қайта кўриб чиқиш; 
4
тадбиркорлик субъектлари учун жарима санкцияларини камайтиришни кўзда тутадиган қонунчи-
ликни такомиллаштириш; 
4
солиқ ва божхона маъмуриятчилиги билан боғлиқ жараёнларни соддалаштириш; 
4
иқтисодий ўсиш бюрократик тўсиқларни, бизнес юритишда хавф етказаётган барча сабабларни 
бартараф этиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш борасидаги ишлар билан 
чамбарчас боғлиқлиги, шу борада маъмурий ислоҳотлар доирасида лицензиялар ва турли 
рухсатномалар беришни кескин қисқартириш; 
4
амалдаги маъмурий, божхона, банк процедураларини чуқур таҳлил қилиш, мамлакатимизда 
ишлаб чиқарилаётган рақобатга бардошли маҳсулотларнинг экспорти йўлида ғов бўлиб турган 
барча тўсиқларни олиб ташлаш; 
4
регламентга солувчи тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, арзонлаштириш ва қисқарт-
ириш, давлат ва назорат қилувчи органлар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро 
муносабатларнинг бевосита мулоқотсиз электрон шаклларини ҳамма жойда кенг татбиқ этиш; 
4
хорижий инвесторлар билан ишлашдаги мавжуд бюрократик ғовлар ва тўсиқларни бартараф 
этиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига давлат ва назорат идора-
лари томонидан ноқонуний аралашувларга йўл қўймаслик борасида қўшимча чора-тадбирлар 
қабул қилиш; 
4
бозор иқтисодиёти талабларига, халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқ, бюрократик 
ғовларни бартараф этиш, лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ҳамда 
соддалаштириш, ҳисобот тизимини ва ҳисоботларни тақдим этиш тартибини тубдан такомиллаш-
тириш ҳисобига ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари 
фаолияти учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни вужудга келтириш;
4
тиббиёт соҳаси бошқарув тизимининг барча бўғинларини қайта кўриб чиқиш;
4
барча даражадаги ҳокимият органларининг ислоҳотларни амалга ошириш, жойлардаги 
ишларнинг аҳволи, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, бандлик муаммоларини 
ечиш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлиги даражасини кўтариш борасидаги масъулиятини 
кучайтириш, бунда бозор иқтисодиёти тамойилларига сўзсиз риоя этилиши ва уларнинг 
бажарилишини таъминлаш;
4
бошқарув тизимининг самарадорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, қарорларни 
тайёрлаш ва қабул қилиш сифатини сезиларли даражада ошириш, уларнинг ижроси устидан 
назоратнинг таъсирчан механизмини жорий этиш;
4
давлат бошқаруви тизимини босқичма-босқич модернизация қилиш ҳисобидан унинг 
самарадорлигини ошириш;
4
ислоҳотлар қандай самара бераётгани, улар одамларнинг ижтимоий аҳволига қандай таъсир 
кўрсатаётганини ҳисобга олиш; 
4
фуқароларимизнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish