119
кафедралари тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 03.12.2011
йилдаги 487-сонли бўйруғига илова) ва бошқалар шулар жумласидандир. Айнан бу тизимнинг самарали фаолияти,
бошқарилиш механизми ҳам муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Хусусан, тизимдаги кадрлар ротацияси соҳа
маданиятини белгилаб беради. Ташкилотнинг маданияти, асосан, таъизимдаги бошқарув ҳолати, кадрлар ва уларнинг
фаолияти орқали эътироф этилади. Бу эса ўз навбатида олий талим тизимида кадрларнинг илмий ишларларнинг
амалий самарадорлигини ошириш вазифасини юклайди.
Олий таълим тизимидаги ташкилотнинг имижида ўз мақсад ва вазифаларига эришишда, асосан, эътибор, қаратиш
керак бўлган “Кадрлар сиёсати”, умуман олганда “ташкилотнинг стратегик ривожланиши ва миссиясини ҳисобга
олган ҳолда ўзгариб бораётган бозор талабларига ўз вақтида мослашиш қобилиятига эга бўлган масъулиятли, юқори
малакали уюшган жамоани тузиш мақсадида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, сақлаш ва мустаҳкамлашга
йўналтирилган мақсад, вазифани ишлаб чиқишнинг ташкилий механизми, шакли,
усул ва тамойиллари
йиғиндисидир”
2
. Ташкилотдаги кадрларни бошқариш технологиясининг кенг миқёсдаги функцияларидан бири –
ходимларни ишга ёллаш, уларни танлаш ҳамда жой-жойига қўйишдан иборат
3
. Кадрлар сиёсатини амалга ошириш
механизми “ташкилотнинг персоналга бўлган талабини қондириш, кадрлар муаммосини ечиш мақсадидаги ташкилий,
маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа тадбирлар меъёри ҳамда режалар тизимидир”
4
. Кадрлар сиёсатида бир
қатор йўналишга амалий эътибор қаратишни тақозо этиб, жумладан улар саралаб олиш, хусусан, муносиб номзодни
танлаш ва кадрлар захирасини яратиштидир. Пировардида кадрларни бошқарув тузилмасидаги ўрнини тўғри
белгилаш. Чунончи кадрларни тарбиялаш, уларнинг илмий салоҳияти самарадорлигини ошириш. Биз кўриб чиқаётган
олий таълим тизимида ҳам ҳали ўз ечимини топмаган муоммолар мавжуд. Бундай муаммоларни бартараф этиш
мақсадида тизимдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни етарли даражада шакллантириш талаб этилади. Хусусан, ушбу
муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришдаги асосий ҳужжатлардан бири Олий таълим муассасасининг
Устави ҳисобланади. Ушбду уставга кўра, Олий таълим муассасаси таркибида фаолият олиб борадиган кадрларга
изоҳ бериб ўтилган. Олий таълим муассасасига ректор бошчилик қилади, у Ўзбекистон Республикаси Президентнинг
1992 йил 9 март 137-ф фармойишида белгиланган
тартиб асосида тайинланади
5
.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 9 март Ф-137-сонли фармойишига мувофиқ, олий таълим
муассасасининг проректори ректор тавсиясига кўра __(ОТМ буйсунадиган вазирлик ёки идоранинг номи)___
раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда тайинланади”
6
, деб
кўрсатилган. Факультет деканининг асосий функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 3 декабрдаги 487-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим
муассасасининг факултети тўғрисидаги Низом”
7
да батафсил ёритилганлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, “Факультет
ишига раҳбарликни факультет декани амалга оширади. Факультет декани, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
билан келишилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори томонидан фан доктори, профессор ёки фан номзоди,
доцентлар сафидан 5 йил муддатга тайинланади. Декан лавозими мустақил штат лавозими ҳисобланади ва уни
ўриндошлик тартибида эгаллашга рухсат этилмайди”
8
.
Ривожланган хорижий мамлакатлар, Германия ва Япония мисолида давлат хизматчиси сифатида олий таълим
муассасалари профессор-ўқитувчиларини кўришимиз мумкин. Уларнинг лавозимларининг оширилиши конкурс
асосидаги имтиҳондан ўтиш орқали
бажарилади
9
.
Ўзбекистон Республикасида эса Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг
“Ходимлар сонини тартибга солиш ва бошқарув таркибини таъминлаш учун харажатларни мақбуллаш бўйича
норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида Олий ўқув юртлари
2
Владимиров А.И. О кадровой политике в вузе. – Москва. ООО «Издательский дом Недра», 2011. – С.4.
3
Владимиров А.И. О кадровой политике в вузе. – Москва. ООО «Издательский дом Недра», 2011. – С.7.
4
Дятлов В.А. Актуальные вопросы управления персоналом. – Москва., 2001. – С.6.
5
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 01.07.2010 йилдаги 257-сонли бўйруғи билан тасдиқланган “Давлат олий таълим муассасасининг намунавий Устави”. 38-
банд.
6
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 01.07.2010 йилдаги 257-сонли бўйруғи билан тасдиқланган “Давлат олий таълим муассасасининг намунавий Устави”. 20-
банд.
7
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 03.12.2011 йилдаги 487-сонли бўйруғи.
8
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 03.12.2011 йилдаги 487-сонли бўйруғига илова. “Олий таълим муассасасининг факултети тўғрисидаги Низом”. 6-банд.
9
Зенков М.Ю. Зарубежный опыт управления: Государственная служба: Учебное пособие. — Новосибирск: НГАУ, 2004.— С.32.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ