Baktria press



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Йўлдошев Н. Жамиятни изчил демократик янгилаш йўлида адлия органлари олдидаги вазифалар // “Инсон ва қонун” газетаси, 2012. –28 февраль

Каримов И.А. Ўзбекистон демократик тараққиётнинг янги босқичида. –Т.: Ўзбекистон, 2005. –Б.19.

С.Саид-Газиева Адлия органларининг инсон хуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари Ҳуқуқдаги бўшлиқлар ва уларни 
бартараф этиш йўллари // Республика илмий-амалий конференция материаллари. – Т.: ТДЮИ, 2009. – 350 б.

Қаранг: Баишев Ж., Шакиров К. Конституции 16 стран мира. – Алматы: Жети жаргы, 1995. –С.17


126
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Улар хоҳлаган вақтларида эшитилишлари лозим”
9
; Испания Конституциясининг 110-моддаси иккинчи бандига 
биноан: “Ҳукумат аъзолари палаталар ва улар комиссияларининг мажлисларида иштирок этишга ва эшитилишга 
ҳақлидирлар”
10
. Франция Конституциясининг 31-моддасида: “Ҳукумат аъзолари иккала палаталарда иштирок қилишга 
ҳақли. Уларнинг талабига биноан улар тингланишлари лозим
11
, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 81-моддаси еттинчи бандида: “Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида… Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари… иштирок 
этишлари мумкин”. Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини, жумладан Адлия 
вазирини ҳам, Олий Мажлисдаги иштироки пассив ҳолатда берилганлигини кўришимиз мумкин. Яъни уларга 
палаталарнинг мажлисларида раислик қилувчи томонидан сўз берилсагина, уларнинг мазкур ҳуқуқи амалга ошади, 
акс ҳолда Адлия вазирининг мажлисдаги иштироки унинг ҳозир бўлиши билан чегараланиб қолади.
Маълумки, адлия органларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги фаолиятининг муҳим 
йўналишларидан бири қонунчилик жараёни билан боғлиқ. Бизнинг фикримизча, адлия вазири билан Олий Мажлис 
палаталарининг ўзаро муносабатларида нафақат адлия вазирининг ҳуқуқларини кенгайтириш, балки Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳам адлия вазирига нисбатан ҳуқуқларини кучайтириш лозим. Мазкур 
бир-бирига қаратилган иккала ҳуқуқий ҳаракат адлия вазири ва у орқали адлия тизимидаги барча органларнинг 
фаолиятини фаоллаштиради, чунки бир томондан унинг масъулиятли бўлишига Олий Мажлиснинг таъсир кучи 
ошади, иккинчи томондан, адлия вазирининг қонунчилик жараёнидаги фаол иштироки таъминланади.
Шу билан бирга, ҳозирги қонунчилик амалиётида бундай ҳуқуқий механизм мавжуд эмаслигини таъкидлаш жоиз. 
Бунинг натижасида адлия вазири билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари бир-бири билан 
етарлича фаол муносабатга кириша олмайди, яъни мавжуд қонунчилик биринчисини ҳам, иккинчисини ҳам фаол 
бўлишига зарурий асос яратмаган. Амалда мавжуд бўлган ҳуқуқий механизм инсон ҳуқуқ ва эркинликларини 
таъминлаш борасида, адлия вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг бир-бири билан 
фаол муносабатга киришиб кетишини таъминлай олмайди.
Бундай ҳолат, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан кўрсатиб ўтилган қуйидаги салбий 
ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда: “Жумладан, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, аҳолининг 
таъминоти ва ижтимоий муаммоларни ечиш сингари муҳим масалаларга беписандлик билан қараш, қонунбузарлик, 
тамагирлик, ўз вазифасини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳамон учраб тургани, бундай салбий кўринишларни қонун 
асосида бартараф этиш ҳақида ҳали кўп бош қотириш керак…”
12
.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўрсатилган мазкур камчиликларни бартараф этиш ва бунинг 
учун адлия органларининг бу борадаги фаолияти самарасини ошириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 
тўғрисида”ги Конституциявий қонунларга қуйидаги мазмундаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш мақсадга 
мувофиқдир: биринчиси, бу ҳукумат аъзоларини, шу жумладан, адлия вазирини, палатанинг мажлисида хоҳлаган 
вақтда эшитилишига ҳақлилиги, иккинчиси, палаталарнинг ҳукумат аъзоларини, жумладан, адлия вазирини ҳам, 
қонунларни бажариш борасидаги ҳисоботини эшитиш ҳуқуқини киритиш билан боғлиқ нормалар. Бундай ҳуқуқий 
тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги кўрсатмаларининг амалга ошишини таъминлайди: “Ҳар 
қандай ҳукумат аъзоси, ҳар қайси вазир ўз соҳасига маъсул бўлиб, Президент олдида жавоб беради. Керак бўлса, 
Парламентга бориб, депутатлар олдида ҳам ҳисобот беради”
13

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда адлия органларининг фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири 
сифатида Адлия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятидаги иштирокини кўрсатиб ўтиш 
мумкин. Жумладан, адлия органлари тизимининг раҳбари бўлмиш Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг аъзоларидан бири бўлганлиги сабабли, у ҳукуматни инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш 
борасидаги фаолиятига бевосита таъсир кўрсатиб бориш имкониятига эга. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси 

Қаранг: Ўша манба. –Б.19
10 
Қаранг: Баишев Ж., Шакиров К. Конституции 16 стран мира. – Алматы: Жети жаргы, 1995. –Б.81
11 
Қаранг: Ўша манба. –Б.511
12 
Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон демократик тараққиётнинг янги босқичида. –Т.: Ўзбекистон, 2005. –Б.68
13 
Ўша асар. –Б.82.


127
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида белгиланишича: “Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари: 
...Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этадилар; Вазирлар Маҳкамасининг 
ваколатларига кирадиган масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритишга ҳақли”
14

Юқорида ўтказилган таҳлилларга асосланиб хулоса қилиш мумкинки, адлия органлари фаолиятининг ҳуқуқий 
асосларининг такомиллашуви тенденцияси уларни давлат органлари тизимидаги мустақиллигини кучайтиришга 
қаратилган бўлиб, ушбу ҳолатни адлия органларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги фаолиятига 
ижобий таъсир кўрсатади, деб баҳолаш мумкин. 
Демак, мамлакатимизда адлия органларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги фаолиятининг 
ҳуқуқий асослари инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатлар, конституция, конституциявий қонунлар ва бошқа қонун 
ҳужжатларида муайян даражада мустаҳкамлаб қўйилган бўлса-да, ижтимоий воқеликнинг бугунги ҳолати бу борадаги 
миллий қонунчилигимизни янада такомиллаштиришни тақозо этаётганлигини кўрсатиб турибди.
Адлия органлари фаолиятига оид қонун ҳужжатлари тизимида бевосита адлия органларининг ҳуқуқий мақомини 
мустаҳкамлашга ва улар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
алоҳида аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқий нормалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
фармонлари, қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлигининг локал ҳужжатларида ўз аксини топади. Масалан, бундай ҳуқуқий ҳужжатлар 
қаторига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 декабрдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга 
оширилиши устидан мониторинг қилиш марказини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПФ-237-сонли Фармонини
15
, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 370-сонли Қарорини
16
ва бошқаларни киритиш 
мумкин. Демак, юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, адлия органларининг ҳуқуқий ҳолатини мустаҳкамловчи 
норматив ҳужжатларни улар томонидан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларни хусусиятига қараб қуйидаги 
учта асосий турга бўлиш мумкин: халқаро ва умумдавлат доирасидаги, ижро ҳокимияти тармоғи доирасидаги ва 
адлия органлари тизими доирасидаги норматив-ҳуқуқий актлар.
Хулоса сифатида қайд этиш жоизки, мамлакатимизда адлия органларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини 
таъминлашга оид қонун ҳужжатлари тизими шаклланган бўлиб, ўз навбатида ушбу соҳада адлия органлари 
фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
14 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси. -2003. -№9-10. -138-м.
15 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. - 2005. -№49-50. –368-м.
16 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. -2003. -№15. –138-м.



Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish