Baktria press



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар


Иккинчидан,
 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари устидан самарали назорат механизмларини ўрнатиш 
ва унинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш давлат хизматини такомиллаштиришнинг муҳим 
омили ҳисобланади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини назорат 
қилишда умумий ёндашув мавжуд эмас. Натижада назоратни амалга ошириш тартиби, даврийлиги ва муддатлари, 
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари тартибга солинмаган. 

http://minjust.uz/uz/press/news/2014/10/6344/ веб саҳифасида мавжуд, [21 октябрь 2014 йилда маълумот олинган]. 

http://press-service.uz/ веб саҳифасида мавжуд, [28 январь 2014 йилда маълумот олинган].

Ўша жойда.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


78
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Айрим ҳолларда назорат қилувчи органлар фаолиятида бир-бирини такрорлаш ҳоллари мавжуд. Республикада 
40 дан ортиқ назорат қилувчи органлар фаолият юритиши ва давлат ташкилотлари фаолияти устидан бевосита 
ўзининг юқори турувчи органи, парламент ва вакиллик институтлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар 
томонидан назорат қилиниши инобатга олинадиган бўлса, текшириш ва назорат фаолияти давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органларининг вақт ва меҳнат ресурсларининг самарасиз сарфланишига олиб келади.
Шунингдек, назорат қилувчи органлар фаолиятини миқдорий кўрсаткичларга асосан баҳолаш амалиёти мавжуд. 
Бу эса аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан қатъий чоралар кўрилишига, ходимлар 
ва мансабдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортилишига (интизомий, моддий, маъмурий, жиноий) сабаб 
бўлади. 
Назорат якунлари бўйича кўрилган чоралар ва расмий талаблар кўлами айрим ҳолларда ташкилотнинг мавжуд 
молиявий салоҳияти имкониятларидан юқори ва уни амалга оширишнинг молиявий имконияти йўқ бўлса, ходимларга 
солинган жарималар уларнинг ойлик маошлари ҳажмига номутаносиб ёки айрим ҳолларда уларнинг ойлик иш ҳақидан 
бир неча баравар ортиқ ҳам бўлиши мумкин. 
Бу эса, бир тарафдан давлат ҳокимияти органларига юклатилаётган вазифа ва функциялар кўпайиб, иш ҳажми мутта-
сил ўсиб бораётган, бошқа тарафдан давлат ҳокимияти идоралари ходимлари сони мақбуллаштирилиб, аксарият 
давлат хизматчиларининг маошлари катта бўлмаган бир шароитда давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг 
самарадорлигини ошириш ўрнига уларда кадрлар қўнимсизлиги, салоҳиятли кадрларнинг бошқа тармоқларга ўтиб 
кетиши, давлат ҳокимияти органларининг лавозимларига қизиқишнинг пасайиши, ходимларда лоқайдлик ва ишга 
бўлган рағбатнинг пасайишига, давлат хизматчиларининг эътиборини асосий мажбуриятларини ижро этиш ўрнига 
бошқа турдаги ишларга кўпроқ жалб этилишига, оқибатда давлат ҳокимияти органлари ваколатига киритилган 
масалалар ижро этилмай қолишига олиб келади. 
Шунинг учун, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан назоратнинг асосий вазифаси ва моҳияти текшириш 
ҳамда жазолаш каби чоралар билан уларга тазйиқ қилиш эмас, балки давлат ҳокимияти органлари томонидан 
кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, улар фаолиятида қонунийликка риоя этилишини таъминлаш мақсадида 
уларга ҳар томонлама ҳуқуқий, техник, кадрлар ва бошқа жиҳатлардан малакавий амалий ёрдам бериш, бошқача 
қилиб айтганда назорат қилишнинг тамойилларини тубдан ўзгартириш, давлат ҳокимияти органлари устидан назорат 
усулларини мониторинг билан алмаштириш, назоратга янгича ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда жамоатчилик 
назоратини жорий этиш лозим бўлади. 
Юқоридагиларга асосан, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, 
бунинг учун эса қабул қилиниши таклиф қилинаётган норматив ҳужжат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари 
фаолияти устидан самарали мониторингни амалга ошириш механизми, унинг тартиби, даврийлиги ва давомийлиги, 
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш каби масалаларни қамраб олиши керак. 
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги “Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Бош прокуратура тузилмасида қонунчилик 
ижроси устидан назорат бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлимлари ташкил этилганлигини инобатга олиб, назорат 
қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни прокуратура органлари ваколат доирасига киритиш, прокуратура 
органлари томонидан текширилиши режалаштирилган давлат ҳокимияти органларининг рўйхати ва текшириш 
муддатларини келгуси йил бошланишидан аввал эълон қилиб бориш, бир-бирини такрорловчи текширишларга йўл 
қўймаслик, режадан ташқари текширувларни прокуратура билан келишган ҳолда амалга ошириш тизимини жорий 
этиш таклиф этилади.

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish