Baktria press


Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини мониторинг ва баҳолаш тизимини жорий этишнинг



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини мониторинг ва баҳолаш тизимини жорий этишнинг 
давлат хизматини такомиллаштириш ва мамлакат тараққиётидаги аҳамияти
катта бўлиб, мазкур тизимни жорий 
этиш қуйидагиларга имкон беради:
4
давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлиги, маҳсулдорлиги, тезкорлиги, очиқлиги 
ва ошкоралиги, улар мансабдор шахслари ва ходимларининг масъулияти ва ҳисобдорлигини 
оширади, коррупцион омилларни камайтиради;
4
ижро жараёни вақтида юзага келаётган муаммолар, уларнинг сабаблари ва омилларини аниқ-
лайди;
4
ижро тизими ва ижрога оид ахборотни бюджет жараёни билан интеграциялашувига олиб 
келади;
4
кадрларнинг меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш ёки узайтирмаслик, уларни 
янги муддатга тайинлаш ёки тайинламаслик, юқори лавозимга ёки қуйи лавозимга ўтказиш, 
мукофотлаш ва тақдирлаш, интизомий жазо бериш, ишдан бўшатишнинг қонуний асосларини 
мустаҳкамлайди;
4
мониторинг ва баҳолашга оид қонун нормаларини тизимлаштириш, ягона ёндашув ва 
тамойилларни шакллантириш орқали давлат хизмати самарадорлигини оширади;
4
натижага йўналтирилган ҳисобланиб, паст кўрсаткичларга эришилган соҳаларни ажратиб кўрса-
тиш, бўшлиқларни аниқлаш, натижалар асосида ислоҳотларни фаоллик билан тарғиб қилиш 
имконини беради.
Бу эса Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириб, давлат 
хизматини такомиллаштиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. 
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


80
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Д
авлат ва жамият қурилиши соҳасини ислоҳ қилишда алоҳида эътибор бошқарув кадрларини тайёрлашга 
қаратилади. Мазкур масаланинг ғоят долзарблигига Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов доимо 
эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, Президентимиз таъкидлаганларидек: “Давлат хизматчиларини танлаш, 
кадрларни жой-жойига қўйиш масаласида, аввало, инсоф ва виждон, иймон ва эътиқод, диёнат ва меҳр-оқибат 
деган тушунчаларни ўзига бегона деб билмайдиган одамларга алоҳида эътибор қаратиш, ходимларнинг ишга, ўз 
вазифасига нисбатан масъулиятини ошириш, нопок йўлда юрганларини эса жавобгарликка тортиш – бу ҳам, албатта, 
муҳим масала”
1
. Ўз навбатида, давлат хизматини ривожлантиришда, унинг самарадорлигини оширишда давлат 
хизматчиларининг профессионаллик, масъулиятлилик, давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлардан хабардор бўлиб 
бориш хусусиятлари муҳим аҳамият касб этади. Бу масала юзасидан К.К.Куранбаев қуйидаги фикрни билдиради: 
“Мамлакатимиз кадрлар салоҳиятидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш ва ҳисобга олишнинг, кадрлар тайёрлаш ва 
улардан фойдаланишнинг ахборот мониторинг тизимини яратиш, шунингдек, мавжуд кадрлар захирасининг ягона 
банкини ташкил этишни замонавий технологиялар асосида янада такомиллаштириш лозим”
2
.
Юқоридаги фикрга қўшилган ҳолда, давлат хизматчиларига ротацияни қўллашда аввало шахсий ва профессионаллик 
белгиларини баҳолаш талаб этилишини таъкидлаб ўтиш жоиз. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш амалиёти, 
улар меҳнатини рағбатлантириш, шунингдек, хизмат-профессионаллик малакасини ошириш, давлат хизматчиларини 
холислик, илмий асосланган баҳолаш асосида белгиланиши лозим. Ишбилармонликни баҳолаш деб, давлат 
хизматчисининг шахсий фазилатларини, унинг фаолиятини миқдорий ва сифатий натижаларини маълум бир 
талабларга мослик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган жараён тушунилади. 
Ишбилармонлик қобилиятини баҳолаш қуйидаги бошқарувчилик муаммоларини ҳал қилишга қаратилади:

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish