Baktria press


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

60
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
М
амлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ҳуқуқий давлат асосларини мунтазам такомиллаш-
тириб бориш, давлат хизмати асосларини белгилаш ,шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини 
оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса, кейинги йилларда бу борадаги ишлар кўлами 
ва миқёси кенгайиб, мутлақо янги босқичга кўтарилди.
Президентимиз И.А.Каримов Ўзбекистонда янги жамият қуриш ва бозор иқтисодиётига ўтиш учун барча кишиларнинг 
қонунга амал қилишини муҳим принцип деб ҳисоблаб, ўзининг “Қонун ва адолат устуворлигининг ҳаётбахш манбаи” 
нутқида: “Қонун, яна бир бор қонун – катта-ю кичик, жинсидан, миллати, эътиқоди ва мансабидан қатъи назар,– 
барчамиз учун устувор бўлмоғи даркор!”, – деб кўрсатади.
1
Қонунийлик аҳоли маданий даражаси билан, давлат органлари, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва 
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти билан боғлиқ бўлади. Тўғри, инсонларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий 
маданияти қанча юқори бўлса, қонунийлик ва ҳуқуқ Тартибот таъминланади, қонун бузилиши ҳолатлари шунча кам 
учрайди.
Бугунги кунда, қонунийлик, адолатлилик таъминлаш борасида давлат бошқарув органлари томонидан давлат 
функция ва вазифаларини амалга ошириш жараёнида аҳолига турли хизматлар кўрсатилади. Бу хизматлар тури 
давлат хизмати ҳисобланади. Назарияда олимлар томонидан “давлат хизмати” тушунчасига турлича талқин қилишган. 
Масалан, давлат хизмати – бу давлат органида маълум бир мансабни эгаллаб турган шахс томонидан давлат 
вазифалари ва функцияларини бажариш мақсадида ҳокимият ваколатларининг амалга оширилишига қаратилган 
профессионал фаолиятдир.
2
Мамлакатни модернизация қилиш ва фуқаролик жамияти қуриш жараёнида давлат хизматини ислоҳ этиш ҳисоб-
ланади. Бунда давлат ҳокимияти ва аппарати тизимлари фаолияти оптималлаштирилади, номарказлаш-
тирилади. Масалан, ҳозирда Ўзбекистонда “битта дарча” тамойили асосида баъзи давлат хизмат турлари 
соддалаштирилди. Бинобарин, 2012 йил 30 декабрь 378-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 

Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг 
ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2014 йил 15 апрель ПҚ-2164-
сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини 
кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори, Ўзбекистон 
Ўзбекистон Республикасида давлат 
хизмати турларини соддалаштириш-
даги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви 
академияси тадқиқотчиси
Ф. Юлдашева 

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. – Т.: “Ўзбекистон”, 1999. 252-б. 

Хожиев Э.Т. Маъмурий ҳуқуқ.- Т.: “ILM ZIYO”,2011. 106-б.


61
Ўзбекистон Республикасида давлат 
хизмати турларини соддалаштириш-
даги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан 
яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони фуқароларга 
ҳукуматимиз томонидан айрим хизматларни интернет орқали (online) тартибда мурожаат қилиш, ҳужжатларни 
расмийлаштириш, ахборот олиш ва бошқа имкониятлари яратилди. Президентнинг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон 
Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида»ги Фармони тадбиркорларимизга анча қулайликлар яратди. Унга мувофиқ, лицензиялашни 
ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш механизмларини янада соддалаштириш, арзонлаштириш 
мўлжалланди ҳамда истиқболли режалар белгилаб берилди.
Бинобарин, Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан 
чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация 
технологиялари давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифларига 
асосан 2014 йил 1 июндан бошлаб, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолиятнинг ва рухсат 
этиш характерига эга ҳужжатларнинг алоҳида турлари бекор қилиниши, фаолиятнинг лицензияланадиган турларини 
ва рухсат этиш характерига эга тартиботларни расмийлаштиришнинг муддатлари ва йиғимлари миқдорлари 
қисқартирилиши, шунингдек, рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни ва лицензияларни олиш тартиботларини 
янада қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисидаги таклифлар қабул қилиниши лозим.
Ундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш бўйича 
ваколатли органлар, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация 
технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда 2015 йил 1 январгача бўлган муддатда фаолиятнинг айрим 
турларини лицензиялашда «бир дарча» тамойилини қонун ҳужжатлари даражасида жорий этиш таъминланиши, 
тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия келишувлари шартларини бажариш бўйича даврий ҳисоботларни 
электрон шаклда тақдим этиб бориш учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2014 йилнинг 
охиригача тамомланиши зарур.
Қарорда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятнинг лицензия-
ланадиган турларини ва рухсат этиш тартиботларини расмийлаштиришни электрон шаклга ўтказиш, шунингдек, 
давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро электрон ҳамкорлигини жорий этиш самарадорлигини 
баҳолаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ишларни мувофиқлаштириш ва тизимли мониторинг 
қилиши, Марказий банк, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 
2014 йилнинг охиригача Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталини электрон тўлов тизимлари ва коммунал 
хизматларнинг биллинг тизимлари билан бирлаштириш йўли орқали мазкур портални такомиллаштириш бўйича аниқ 
чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда тадбиркорлик субъектларига ахборот-коммуникация технологияларидан 
фойдаланган ҳолда, реал вақт режимида ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида хабар бериш бўйича хизматлар 
кўрсатиш имкониятлари назарда тутиш, шунингдек, манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва 
тадбиркорлик субъектларига 2013–2020 йиллар даврида Ўзбекистоннинг Миллий ахборот-коммуникация тизимини 
ривожлантиришнинг комплекс дастури доирасида ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш 
имконияти яратиш кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари 
давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 
2014 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида молия, 
солиқ, статистика ва бошқа турдаги ҳисоботларни интерактив расмийлаштириш ва тақдим этиш; солиқ ва бошқа 
мажбурий тўловларни, коммунал тўловларни, лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар бўйича кўриб 
чиқишда ва уларни олишда тўланадиган йиғимларни ва давлат божларини Интернет-банкинг тизими орқали тўлаш 
ҳамда маълумотномалар олиш ва бошқа интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш имконини берадиган махсус 
«тадбиркорлик субъектининг кабинети»ни ишга тушириши лозим.
Бундан ташқари, 2014 йил 1 июндан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига «бир дарча» тамойили бўйича электрон 
шаклда тадбиркорлик субъектларининг уларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга доир талабномаларини 
кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо 
вазирлигига, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим 
этиш; миллий валютада бир йилгача бўлган муддатга кредит олишга доир ҳужжатларни хизмат кўрсатувчи тижорат 
банкларига топшириш ҳуқуқини берадиган тартиб ўрнатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокуратураси, Адлия вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига 



Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish