Baktria press



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар


учинчидан
энг долзарб ҳудудий муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар 
ишлаб чиқишдан;

тўртинчидан,
 Кенгаш доимий комиссиялари томонидан ўтказилган конференциялар, давра суҳбатлари 
ва семинарлар, шунингдек фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича 
олинган ахборотни амалда қўллашдан;

бешинчидан, 
депутатларнинг ҳуқуқий билимлари ҳамда амалий кўникмалари даражасини оширишдан

олтинчидан,
 жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27-моддасида маҳаллий Кенгашларнинг бюджет соҳасидаги ваколат-
лари белгиланган бўлиб, унга биноан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини, туманлар ва 
шаҳарлар бюджетларини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, 
туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига мувофиқ кўриб чиқади ва қабул қилади
1
.
Шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳокимларнинг тақдимно-
масига мувофиқ ҳар чоракда кўриб чиқади ва тасдиқлайди. Шу ўринда қайд этиш жоизки, Бюджет кодексининг ушбу 
меъёри, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида Кенгаш сессияларини йилига камида 
тўрт марта
чақирилишини белгилаш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. 
Шу билан бирга, маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонун ҳужжатларида белгиланган 
миқдорлар доирасида белгилашни ҳам Кенгашларнинг бюджет соҳасидаги назорат ваколати сирасига киритиш 
мумкин.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунинг 24-моддасига биноан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари 
ҳокимнинг ва қуйи Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мос келмайдиган қарорларини бекор қилади. 
Бироқ, ушбу ҳужжатларни бекор қилиш тартиби, унинг механизмлари қонунчиликда ўз аксини топмаганини қайд 
этмоқчимиз. Яъни, ҳоким қарорларини бекор қилиш ташаббуси ким томонидан билдирилиши, қайси тартибда бекор 
қилиниши, уни бекор қилиш билан боғлиқ сессияда ким раислик қилиши каби масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга 
солиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон; 2014 й., 36-сон, 452-модда.


69
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда депутатлик назоратини 
амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари такомиллашиб бормоқда. 2014 йил 16 апрель куни қабул қилинган “Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 
103 ва 117-моддаларига)”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, вилоят, туман ва шаҳар ҳокими тегишли 
халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб 
масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этиши ҳамда улар бўйича халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли 
қарорлар қабул қилиши бунинг яққол далилидир.
“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 8-моддаларига 
мувофиқ, депутат тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига 
уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини 
баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақлидир. 
Депутат сўрови депутатлик назоратини амалга оширишнинг энг муҳим ва зарурий шаклларидан бири эканлигини 
қайд этмоқчимиз. Чунончи, таҳлиллар Тошкент вилоятида аксарият депутатлар назоратнинг депутат сўрови 
юбориш шаклидан самарали фойдаланаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши 
депутатлари томонидан 2010 йилда – 25, 2011 йилда – 31, 2012 йилда – 35, 2013 йилда – 54 ва жорий йилнинг 
биринчи ярим йиллиги давомида 29 маротаба депутатлик сўровидан фойдаланганлар. Ижроия ҳокимият фаолияти 
устидан назоратни ташкил этишда депутатлик сўрови ваколатларидан фаолроқ фойдаланиш даражасига кўра 
Тошкент вилояти халқ депутатлари Бекобод, Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари, Ўртачирчиқ ва Қибрай туманлари 
Кенгашлари депутатлари фаолиятини кўрсатиб ўтиш мумкин
2
.
Депутатлик назоратини амалга оширишда ҳали тўла фойдаланилмаган имкониятлардан самарали фойдаланиш ва 
ўз ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги фикр-мулоҳазаларни билдирамиз:

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish