62
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
ноқонуний аралашиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликка йўл қўйиш ҳолатлари учун
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини
кучайтиришни назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб
чиқиш юклатилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб
, “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида
Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Қароридаги 2-бандига биноан 1 октябрдан my.gov.uz порталида жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва
хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хизматлари ва функциялари тўғрисидаги
маълумотлардан фойдаланиш, фойдаланувчиларга электрон шаклда маълумотлар айирбошлаш, давлат ва
хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг интеграцияланган интерактив давлат
хизматларидан, шу жумладан пулли асосда фойдаланишнинг ягона нуқтаси орқали сўровларни расмийлаштириш
имкониятлари берилди. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ягона портал фаолияти билан боғлиқ
сўровлари ва мурожаатларини ҳисобга олиш, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифати мониторинги олиб борилиши
таъминланди. Бу портал “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга биноан мурожаатларни кўриб чиқиш
тартиби белгиланган. Унга кўра, 2013 йил 7 июньдан 2014 йилгача 1 ноябргача порталга 62547 мурожаатлар тушган,
улардан 89%, яъни 55878 таси кўриб чиқилиб жавоб берилган, 11%, яъни 6669 таси кўриб чиқиш жараёнида. 63%
—
39481 мурожаат жисмоний, 37 %
–
23066 мурожаат юридик шахлардан, яъни буларнинг 34 %, яъни 21455 мурожаат
тадбиркорлик субьектлари томонидан
3
.
Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр”
давлат қўмитаси бошқармаларида “Бир ойна” бўлими ташкил этилган. “Бир ойна” бўлими кадастр иншоотларига
мулкий ҳуқуққа эга бўлган буюртмачилар билан ишлашда ва кўчмас мулкка ка дастр ишини шакллантириш
буюртмасини бажаришни назорат қилишда ва барча кўрсатилаётган хизматлар бўйича бошқа тегишли кадастр
ҳужжатларни тайёрлашда (қисқа қилиб “кадастр ҳужжатлари”) Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри
хизматининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва Хизмат раҳбарининг тўғридан тўғри бўйсинувида бўлади.
Юқоридагиларга кўра, Божхона органларида ҳам баъзи хизматлар оптималлаштирилди. Жумладан, товарларни
экспортга етказиб беришда божхона расмийлаштируви процедураси сезиларли даражада соддалаштирилди. Ҳозирда
декларациялаш, сертификатлаш, санитар-эпидимиологик назоратдан ўтказиш каби жараёнларни “бир дарча”
тамойили асосида амалга ошириш механизми босқичма-босқич жорий этилмоқда. Маҳсулотларни стандартлаш ва
сертификатлаш, уларни ташқи бозорга чиқариш масалаларида экспортер-корхоналарга, авваламбор кичик бизнес
субъектларига кўмаклашиш бўйича махсус тузилмалар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги органларида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат
рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйиш борасида бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этишни камайтириш бўйича
чора-тадбирлари бўйича ишлар қилинди. Бунда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, давлат
рўйхатидан ўтказиш жараёнида хабардор қилиш, тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини
“бир дарча” тамойили асосида кўриб чиқиш белгиланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, давлат хизматларининг айрим турлари соддалаштирилган, лекин ҳанузгача
давлат хизматини тартибга соладиган ягона норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси
Қонунчилик палатаси томонидан “Давлат хизмати” тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи марта 2005 йилда ишлаб
чиқилган, 2013 йилда қайта кўриб чиқилди. Бу қонун лойиҳасида давлат мансаби, давлат органи, давлат хизмати,
давлат хизматчиси, юқори малака талаблари, давлат хизмати мансаблари даражалари тушунчалари берилган.
Шунингдек, қонуннинг амал қилиш доираси, давлат хизматчисининг ҳуқуқий мақоми, давлат хизматини ташкил
этиш ва ўташ, давлат хизматчиларининг профессионал тайёргарлиги, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, давлат
хизматчиларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, якуний қоидалар бўлимларидан ташкил топган. Бу қонуннинг
мақсади жамият ва давлат манфаатларига мунтазам, профессионал, холисона, очиқ ва самарадор давлат хизматини
таъминлашдан иборат. Бу қонунга таклиф сифатида қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:
•
мансабдор шахс, масъул мансабдор шахс, вакансияда турган лавозим, вақтинчалик вакансияда
турган лавозим, давлат мансаби, давлат хизматчиларини бошқариш тушунчаларига таъриф бериш;
3
my.gov.uz. Ягона интерактив давлат хизмати портали.
Do'stlaringiz bilan baham: |