77
Юқоридагиларга асосан,
•
биринчидан,
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолашда
фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этишни назарда тутувчи механизмларни
ишлаб чиқиш лозим.
“Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” концепциясини ҳаётга татбиқ этишда
“учинчи сектор”
сифатида
тан олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи
бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг давлат ва
жамият бошқарувидаги роли тобора ошиб бормоқда.
Зеро, бугунги кунда Республикада жамият ҳаётининг турли соҳаларида 8100дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилот-
лари фаолият юритаётганлиги ва бу кўрсаткич 2000 йилга қараганда 4 баробардан ортиқ кўпайганлиги алоҳида
эътиборга молик саналади
6
.
Бунда, Президент И.Каримов томонидан Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида
таклиф этилган
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси”
да фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш алоҳида
устувор йўналиш сифатида белгиланганлиги ҳамда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш,
давлат ва жамият бошқарувида уларнинг иштирокини кенгайтиришга йўналтирилган қатор қонунларни қабул қилиш,
шунингдек амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар берилганлиги муҳим
қадам бўлди.
Жумладан, концепцияга мувофиқ “Экологик назорат тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Шунингдек, бугунги кунда концепцияга асосан “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги
Қонунини қабул қилиш кенг муҳокама қилиб келинмоқда.
ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг жамоатчилик назорати механизмидаги ўрни хусусида
тўхталганда
“биз давлатнинг назорат функцияларини қанча кучайтирсак, назорат билан шуғулланувчи давлат
тузилмалари ва органларини қанча кўпайтирсак, амалдорларнинг зўравонлиги ва коррупция шунча авж олаверади.
Шунинг учун биз жамоатчилик назоратини, давлат фаолияти, шу жумладан, унинг куч ишлатувчи тузилмалари
фаолияти устидан ҳам жамият назоратини ҳар томонлама кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз”
7
даркор.
Шу билан бирга, тараққиёт суръатлари илгарилаб боргани сари
“бугун олдимизда турган демократик ислоҳотларни
янада чуқурлаштириш вазифаси ҳақида гапирар эканмиз, энг аввало, давлат ҳокимияти фаолияти устидан
жамоатчилик назоратининг яхлит тизимини ташкил қилиш, бунинг учун ҳуқуқий нормаларни мустаҳкамлаш, керак
бўлганда, махсус қонунларни қабул қилиш”
8
ни даврнинг ўзи талаб қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |