Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

хатоликка йўл қўйилганлиги натижасида менга ҳисобланиши лозим бўлган 


77
8-БОБ
суммадан кўпроқ миқдорда иш ҳақи берилди. Мен ҳисобланган ортиқча пулни 
қайтарашим шартми, рози бўлмасам ҳамми?
Ҳа, шарт. Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан қуйидаги ҳолларда 
ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:
#
иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжла-
рига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан 
берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни 
ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган 
суммани қайтариб олиш учун.
#
Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий 
тўловларни ундириш учун;
#
суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун.
Бундай ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белги-
ланган муддат тамом бўлган кундан ёхуд ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган 
кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида 
фармойиш беришга ҳақлидир. Эътибор беринг, агар бу муддат ўтиб кетган бўлса 
ёки ходим хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёхуд бошқа жойдаги ишга 
ўтганлиги муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини асоссиз ёки 
миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади.
169. Мен ўзимга кўпроқ ёқадиган янги иш топдим. Олдинги иш жойимда бу 
йилнинг ҳисобидан таътил олганман. Мен ишламаган кунларим учун тўланган 
пулни қайтаришим шартми?
Қайтаришингиз керак. Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан, ходим таътил 
олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, таътил-
нинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун тўланган пуллар қайтарилади. Лекин, 
бу қоидадан истисно ҳоллар мавжуд: ана шу кунлар учун ҳақ меҳнат шартномаси 
Меҳнат кодексида кўрсатилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки 
пенсияга чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда ушлаб қолинмайди.
170. Менга меҳнат таътилини беришда хатоликка йўл қўйилганлиги учун 
ортиқча тўланган пулни қайтаришим керак. Мендан ушбу камомадни ёпиш 
учун кейинги ой иш ҳақининг ҳаммасини ушлаб қолиши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан, иш ҳақини 
тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли 
бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.


78
8-БОБ
171. Ёшим 23 да. Йирик банклардан бирида ишлайман. Лекин, менга бир янги 
истиқболли иш таклиф қилишди. Мен қандай қилиб бу йилнинг ҳисобидан олин
-
маган меҳнат таътилини олиб, ишдан бўшашим ва янги ишга ўтишим мумкин?
Сиз ишдан бўшаш шарти билан таътилга чиқиш тўғрисида ариза ёзиб ва шу 
билан янги ишга жойлашишингиз мумкин. Меҳнат кодексининг 152-моддасига 
асосан, жамоа шартномасида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга 
биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда (шу жумладан унинг муддати 
тугаши муносабати билан ҳам) ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий 
ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор 
қилиш ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
Эътибор беринг, бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган 
кун деб ҳисобланади. Бошқа томонидан, Меҳнат кодексининг 151-моддасига кўра, 
меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик 
асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.


79
9-БОБ
КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ, МЕҲНАТ 
ИНТИЗОМИ, МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ МОДДИЙ 
ЖАВОБГАРЛИГИ

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish