70
7-БОБ
Йўқ. Сизнинг бадиий адабиётга қизиқишингиз
яхши албатта, лекин, Меҳнат кодек-
сининг 258-моддасига кўра, ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан
бирга қўшиб олиб бораётган шахсларга номзодлик ёки докторлик диссертацияларини
якунлаш, шунингдек дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар ёзиш учун асосий иш
жойида ўртача ойлик иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда ижодий таътиллар берилади.
147. Нодавлат нотижорат ташкилотда ишлайман ва сайлов ҳуқуқи бўйича
ўқув-методик қўлланма ёзаяпман. Меҳнат таътили олишга ҳуқуқим борми?
Ҳа, бор. Нодавлат олий таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот муассаса-
ларида, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижодий таътиллар бериш
ҳамда уларнинг муддати жамоа шартномасида (агар у иш берувчи билан касаба
уюшмалари қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги
битимга кўра тузилмаган бўлса) ёхуд ходим билан тузилган меҳнат шартномасида
белгиланади. (Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори
билан тасдиқланган «Ижодий таътиллар бериш тартиби»га каранг).
148. Мен конфет ишлаб чиқариш фабрикасининг директори бўлиб ишлайман.
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда турли лавозимдаги ишчиларга таътил берилиши
мумкинми?
Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан, ходимнинг аризасига
биноан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати
ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда
муқаррар тартибда таътил берилади:
#
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан
уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
#
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
#
икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга;
#
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга —
ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
#
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек
меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
149. Мени уч нафар фарзандим бор. Каттаси 14 ёшда, кичкиналари 4 ва 2 ёшда.
Шунга кўра қонунчиликда йиллик таътил олишимда бирон бир имтиёз борми?
Ҳа, бор. Меҳнат кодексининг 232-моддасига асосан, ўн икки ёшга тўлмаган икки
ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга
71
7-БОБ
ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча
таътил берилади.
150. Навбатдаги меҳнат таътилим 8 март ва 21 март байрам кунларига тўғри
келган. Ушбу байрам кунлари меҳнат таътилини белгилашда ҳисобга олинадими?
Йўқ. Меҳнат кодексининг 131-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган)
кунлари меҳнат таътили даврига тўғри келганда меҳнат таътилини белгилашда
ҳисобга олинмайди.
Меҳнат кодексининг 139-моддасига мувофиқ, таътилларнинг муддати олти кунлик
иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади.
151. Иш берувчи менга меҳнат таътили жадвалига кўра, эртадан бошлаб
меҳнат таътилига чиқишим кераклигини айтиши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Ходимга меҳнат таътилига чиқиш вақтини таътил бошланишига
камида 15 кун қолганда хабар қилиниши лозим. Меҳнат кодексининг 144-моддасига
асосан йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш
берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик
органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: