“Эконометрика асослари” фанидан
“ПРОГНОЗЛАШТИРИШНИНГ ЭКСТРОПОЛЯЦИЯ УСУЛИ” мавзусида тайёрлаган
МУСТАҚИЛ ИШИ
Бажарди:
Қабул қилди:
“ПРОГНОЗЛАШТИРИШНИНГ ЭКСТРОПОЛЯЦИЯ УСУЛИ”
Режа:
Прогнозлаш, унинг вазифалари ва тамойиллари.
Прогнозлаш методлари классификацияси
ЯММ ва ЯИМни прогнозлаш методлари.
Таянч иборалар.
Бозор иктисодиёти шароитида ижтимоий-иктисодий жараёнларни
моделлаштириш ва прогнозлаштириш – бу ўтмишни, хозирги замоннинг
ривожланиш қонуниятлари, тенденцияларига асосланган ҳолатда келажакни
олдиндан илмий билиш ва истиқболдаги ривожланиш мақсадларини ва
вазифаларини аниқлашдан иборат. Прогнозлаш мамлакат иктисодиётини
бошкариш назарияси ва амалиётида катта аҳамиятга эга. Бу фан бошқарув
ечимларни танлашда асос булиб хизмат килади, келажак максадларига
эришиш учун ҳозирги пайтда иқтисодий жараёнларга таъсир этиш йулларини
аниқлайди.
«Прогнозлаш» - иқтисодиётни тартибга солиш жараёнининг яна бир
босқичи ёки мамлакат иқтисодий-ижтимоий ривожланиш дастурини ишлаб
чиқишнинг бир қисмидир. Шу билан бирга бу нисбатан мустақил фан бўлиб,
ўзига хос бир қанча белгилари билан фарқланади: биринчидан, прогнозлар
директив характерга эга эмас, уларнинг миқдор баҳолари асосан эҳтимоллик
характерига эга, улар кўпрок даражада содир бўлган ривожланиш
муаммоларини аниқлашга ва уларни ечиш йўлларини излашга қаратилган. Прогноз юнонча сўзидан олинган бўлиб, олдиндан кўра билиш,
башорат этиш маъноларни англатиб, келажакни илмий усуллар орқали
истиқболлаш тушунилади.
Прогноз - бу истиқболдаги воқеа, ҳодисаларнинг илмий модели
ҳисобланади, яъни келажакда объектнинг эҳтимолий ҳолати ҳақида ёки бу
ҳолатга эришишнинг муддатлари ва альтернатив йўллари ҳақида илмий
асосланган фикрлар, мулоҳазалар.
Прогнозлаш деганда прогнозни ишлаб чиқиш, яъни маълум бир
жараённинг ривожланиш аниқ келажагини махсус илмий тадқиқ этишдир.
Прогнозлаштириш прогнозни ишлаб чиқиш жараёни.
Прогнознинг ахборот базаси бўлиб ҳисоботлар (аҳолининг табиий ва
механик ҳаракатларининг жорий ҳисоботи) ва махсус ташкил этилган
статистик кузатувлар (аҳолини рўйхатдан ўтказишлар, махсус танлама
ижтимоий-демографик тадқиқотлар, аҳолининг турли рўйхат ва
картотекалари) ҳисобланади. Прогноз режаларни бажарилишини аниқлаш учун ҳизмат қилади.
Аммо прогноз таҳлиллари режа бажарилиш ёки бажарилмаслиги мумкин
бўлган оқибатларни аниқлаш ва фойдаланиш имконини беради. Прогнозлар
объектнинг характери, мазмун моҳияти ва прогноз вақтига комплекслиликнинг масштаби ва даражаси, уларнинг даражасига қараб фарқланади.
Олдиндан айтиб бериш ва кўриш - бу турли маъноларга эга бири бирига
яқин тушунчалардир. Олдиндан айтиб бериш – бу мантиқий хулосалар
асосида субъект ёки объектнинг келажакдаги ҳолати ҳақидаги
мулоҳазалардир. Олдиндан кўра билиш – бу объектни қонуний
ривожланишини англашга асосланган объектни келажакдаги ҳолати ҳақида
мулоҳазалардир.
Олдиндан кўра билишнинг уч шаклини фарқлашади: илмий, илмий
бўлмаган ва эмпирик. Илмий кўра билиш табиат, жамият (об-ҳаво
башоратлари, мамлакат ривожланишининг прогноз ива б.) қонуний
ривожланишининг илмий методлар асосида қуришга асосланган илмий
назарий натижалар ҳисобланади. Илмий бўлмаган олдиндан кўриш реал
бўлмаган, ўзаро боғланган фантастик кўриш (фол очиш, Нострадамус
башоратлари). Эмпирик кўриш инсонларнинг ҳар кунги тажрибаларига
асосланади (масалан, халқ приметалари).
Илмий олдиндан кўра билишнинг уч шакли мавжуд: гипотеза, прогноз ва
режа план. Гипотеза – бу содир бўлиши мумкин бўлган ёки содир
бўлмайдиган у ёки бу ҳолатни ривожланиши ҳақидаги фаразлар.Гипотеза
даражасида қоида бўйича тадқиқ этилаётган объектни ривожланиши
ҳақидаги миқдор тавсифлари, умумий қонуниятлари берилади. Прогноз – бу
объектни келажакдаги ҳолати ҳақида, унга эришиш муддатлари ва
альтернатив йўллари ҳақидаги эҳтимол илмий асосланган мулоҳаза
тушунилади. Гепотеза билан таққослаганда у аниқлиги юқори бўлган,
нафақат миқдор балки, сифат тавсифларига эга. Режа тадқиқ этилаётган
ҳолатни, объектни аниқ қисм воқеликни кўра билиш ва олдига қўйган
мақсадни аниқ қўйишни назарда тутади
Прогноз ва режа ўртасидаги фарқлари: 1) режа директив характерга эга
бўлса, прогноз – эса тавсия этувчи;
2) режани ишлаб чиқишда доим прогноз ишлаб чиқилишини талаб
этади.
3) прогноз кўп вариантли, режа эса ундай эмас.
Прогноз ва режа ишлаб чиқилгандан кейин бир қатор аниқ чора-тадбирлар,
даврибошланади. Кўпинча бу жараён дастурни ишлаб чиқиш шаклида
амалга оширилади.
Дастур – бу мақсадлари ва вазифалари аниқ шаклланган, бажарилиш
муддати бўйича, молиялаштириш манбалари ва аниқ бажарувчилар
келишилган хужжат ҳисобланади.
Прогностика – бу прогноз ишлаб чиқиш қонуниятлари ҳақидаги илм. У
исталган табиат объектини ривожланишини прогнозлаш методларини
қуриш тамойилларини ўрганади. Унинг предметига прогноз тузиш
тамойиллари ва прогнозлаш методларини қуришни ишлаб чиқиш Билан
боғлиқ бўлган барча саволлар киради.
Прогноз келажакни тавфсифлаб бериш учун у ёки бу соҳадаги содир
бўладиган ўзгаришлардан олдинроқ юради. Прогноз қилинаётган объектни
ривожланиш тенденциялари қанча вақтлироқ топилса, бошқарув шунчалик
самаралироқ бўлади. Амалиётда прогнознинг 3 хил тури бор: қисқа муддатли
(1 йилдан 5 йилгача), ўрта муддатли (15 йилгача) ва узоқ муддатли (15 йил ва
ундан юқори).
Ҳозирги кунда жадал ривожланаётган илмий техника даврида узоқ
муддатли прогноз ўз аҳамиятини йўқотган. Қўшма корхоналарда қисқа
муддатли прогнозларни 5 йилдан кўп бўлмаган давр билан чекланган ҳолда
ишлаб чиқишади.
Бошқарув тизимида прогноз қуйидаги муҳим вазифаларни бажарилишини
таъминлайди:
- мақсадларни аниқлаш ва прогноз қилинаётган объектни ривожланишининг
устувор йўналишларини аниқлаш;
- прогноз қилинаётган объект ривожланиши мумкин бўлган ҳар бир
вариантларни реализациясини ижтимоий ва иқтисодий натижаларини
баҳолаш;
- прогноз қилинаётган объект ривожланиш мумкин бўлган вариантларни ҳар
бирини таъминлаш учун керак бўлган чора-тадбирларни аниқлаш;
- чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун керак бўладиган
ресурсларни баҳолаш.
Бошқариш тизимида ижтимоий-иктисодий жараёнларни прогнозлаш ва
вазифаларининг турли-туманлиги прогнозни қуришни методлари ва хар хил
системаларини қўлланилишини талаб этади. Ҳар бир прогноз керакли
информациянинг олиниши, унинг ишончлилиги асосланган, баҳоланган,
қайта ишланиши натижасида пайдо бўлади. Прогноз ишлаб чиқиш учун
қандай маълумотларни олиш – информация ташувчининг танловига, уни
олиш усулларига, таҳлил қилинаётган объект ривожланишини баҳоловчи
махсус ҳисоб-китобларга боғлиқ.
Бошқарув тизимида прогноз қуйидаги муҳим вазифаларни бажарилишини
таъминлайди:
- мақсадларни аниқлаш ва прогноз қилинаётган объектнинг
ривожланишининг устувор йўналишларини аниқлаш;
- прогноз қилинаётган объект ривожланиши мумкин бўлган ҳар бир
вариантлар реализациясини ижтимоий ва иқтисодий натижаларини баҳолаш;
- прогноз қилинаётган объект ривожланиши мумкин бўлган
вариантларни ҳар бирини таъминлаш учун керак бўлган чора-тадбирларни
аниқлаш;
- чора тадбирлар дастурини амалга ошириш учун керак бўладиган
ресурсларни баҳолаш.
Бозор иқтисодиёти шароитида прогнозлаш жараёнига асосланадиган
асосий тамойиллар ичида қуйидагиларни ажратиш мумкин:
1) прогнознинг иолмий асосланганлиги (табиат, жамият ривожланиши
қонуниятларини ҳисобга олиб илмий методла ёрдамида ишлаб чиқиш);
2) прогнозлашнинг узлуксизлиги (мамлакатда, иқтисодиётда
вазиятларнинг ўзгаришини ҳисобга олиб прогноз доимо тўғриланиб
(корректировка) туриши керак);
3) истиқбол ва жорий прогнозлашнинг мувофиқлиги (прогнозлаш ўзаро
боғлиқликда амалга оширилади, лекин устиворлик истиқбол прогнозлашга
берилади);
4) прогнозларнинг келишилганлиги (ишлаб чиқилган прогноз аралаш
прогнозлар билан ўзаро боғланган бўлиши керак);
5) прогнознинг кўп вариантлилиги, альтернативлилиги (прогнознинг бир
неча вариантлари ишлаб чиқилиши, вазиятларнинг ўзгариши ҳолатларида
бошқа вариантлардан фойдаланиш учун талаб этилади. Одатда прогнозни
уч варианти мавжуд: оптимистик, пессимистик ва реалистик);
6) асосий омилларни танлаш (прогнозлашда ҳисоб-китобларга тадқиқ
этилаётган жараёнга таъсир этувчи омиллар киритилган бўлиши керак).
Бунинг долзарблиги шундаки, иқтисодий жараёнларнинг ўзи мураккаб,
кўп омилли ва ҳамма омилларнинг таъсирини ҳисобга олиш қийин);
7) прогноз ишлаб чиқишнинг тизимлилиги (прогнозлаш жараёнини бир
томондан бир бутун тизим сифатида, иккинчи томондан эса алоҳида
мустақил бўлимлардан таркиб топган мураккаб тизим сифатида қаралиши);
8) прогнозларнинг верификацияланганлиги (прогноз баҳоси ишончли ва
асосланган бўлиши керак);
9) адекватлилик (прогноз моделининг реал ҳаётга, тенденцияларга,
қонуниятларга максимал яқин бўлиши керак);
10) рентабеллик (ишлаб чиқилган прогноздан самарауни ишлаб чиқиш
учун қилинган харажатлардан юқори бўлиши керак).
Прогнозлаш тамойиллари прогнозлаш моделлари ва турли методларини
методологик ягоналигини таъминлайди.__
Do'stlaringiz bilan baham: |