Бажарди: Қабул қилди: “прогнозлаштиришнинг экстрополяция усули


Прогнозлаш методлари классификацияси



Download 0,7 Mb.
bet2/12
Sana22.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#101743
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
мустақил иш эконометрика

Прогнозлаш методлари классификацияси.

Тадқиқотнинг энг муҳим методологик инструменти бўлиб ишчи
гипотезалар ҳисобланиб, қилинаётган тадқиқот уларни тасдиқлаши ёки
инкор этиши керак. Бунда икки турдаги гипотезалар керак бўлади:
1) методологик гипотезалар (инструментал): қўлланилаётган услубиёт
маълум бир шароитларда ишончли натижалар беришга қодирлиги
тўғрисидаги фаразлар);
2) концептуал гипотезалар (ўрганилаётган объектнинг келажакдаги
исталган ёки кутилган ҳолати ҳақидаги фаразлар).
Дастурда бошиданоқ прогноз асосланиши даври (рестроспеция) –
ўтмишда ва ҳозирги кунда бошланғич моделни ривожланиш
параметрларининг динамик қаторлари шакллантирилувчи вақт бўлаги ва
прогнозни олдини олиш даври (проспеция) – прогноз мўлжжалланган вақт
бўлаги белгилаб олинган бўлиши керак.
Прогноз маълумотларининг бир-бирини тўлдирувчи учта манбаи
мавжуд: тадқиқ қилинаётган жараёнларни ривожланиш қонуниятларини
билишга асосланган тўпланган тажриба; аввалги ва ҳозирги ҳолати яхши
маълум бўлган мавжуд тенденцияларни ривожланиш қонуниятларининг
экстрополяцияси; кутилаётган ёки мўлжалланган шароитларга нисбатан
тадқиқ қилинаётган объектларнинг моделларини шакллантириш. Ушбу
манбаларга мувофиқ равишда прогнозларни ишлаб чиқишнинг учта бир-
бирини тўлдирувчи усуллари (яъни бир турдаги усулларнинг жамланмаси)
мавжуд: экспертларнинг бевосита ва сиртдан, индивидуал ва жамоавий
сўровларига асосланган экспертиза; экстраполяция – объектнинг аввалги
ривожланиши ўрганиш ва ушбу ривожланишнинг ўтмишдаги ва ҳозирги
кундаги қонуниятларини келажакка кўчириб ўтиш; моделлаштириш –
ўзгаришларнинг мавжуд ёки миқёслари ва йўналишлари тўғрисидаги
билвосита маълумотлар бўйича кутилаётган ёки исталаётган ўзгаришларни
ҳисобга олган ҳолда объектнинг моделини шакллантириш ва тадқиқ этиш.
Энг самарали прогноз модели – тенгламалар тизимидир. Моделларнинг
бошқа турлари ҳам мавжуд. Сценарийлар, имитациялар, графиклар, матрицалар ва бошқалар.



Прогнозлашнинг келтирилган усулларининг бўлиниши етарли


даражада шартлидир, чунки амалиётда улар ўзаро кесишади ва бир-
бирларини тўлдиради. Уларнинг хеч бири ўз-ўзича прогнознинг
ишончлилиги, аниқлилиги, узоқлигини аҳамиятли даражасини таъминлаб
бера олмайди. Бироқ маълум бир бирикма ҳолида улар юқори даражада
самарали бўлишлари мумкин. Масалан, прогноз баҳолаши ўз ичига муқаррар
равишда экстрополяция ва моделлаштириш унсуларини қамраб олади;
экстрополяция жараёнларини баҳолаш ва моделлаштириш унсурларисиз
амалга ошиб бўлмайди; моделлаштириш олдиндан баҳолашни ва
экстрополяция қилишни назарда тутади. Прогнозлаш амалиётида
прогнозлашнинг 10-15 усуллари қўлланилади (назарияда эса уларнинг бир юз
элликдан ортиқ турлари мавжуд), уларнинг ичига экспертларни сўровдан
ўтказишнинг бир нечта усуллари, шу жумладан экстрополяцион ва турли хил бошқа моделларни (сценарийлар, матрицалар, тўрли, имитацион ва
бошқалар) ишлаб чиқишнинг бир қатор усуллари киради.
Прогноз тадқиқоти пухта ташкиллаштиришни талаб этади.
Тажрибанинг кўрсатишича, хаттоки нисбатан мураккаб бўлмаган ижтимоий
прогноз учун ҳам 5-7 та мутахассислардан тадқиқотчилар гуруҳи ва бир неча
ойлик муддат (одатдан бир кварталдан ярим йилгача) талаб этилади. Бошқа
анчайин мураккаб прогнозлар эса 10-15 та мутахассислардан иборат гуруҳни
(ушбу катталикдан кўпроқ бўлиши мақсадга мувофиқ эмас ва одатда жиддий
мулоҳазаларга биноан қилинади) ва 2-3 йиллик муддатни (анчайин узоқ
муддат умуман олганда прогнознинг қийматини туширади ва айниқса режа
олди ишланмалари сифатидаги қийматини ҳам туширади) талаб этади.
Тадқиқот гуруҳининг таркиби:
- Раҳбар (ғоялар генатори бўлса мақсадга мувофиқ бўлади);
- У нинг 2-3 та ёрдамчиси (биттаси танқидий фиклашга эга бўлган –
ғоялар модератори бўлиши; иккинчиси конструктив фикрлашга эга бўлган –
ғоялар аниматори бўлиши, ва учинчиси таҳлилий фикрлашга эга бўлган –
ғояларни тизимловчи бўлиши мақсадга мувофиқдир);
- 1-2 та ишлаб чиқувчи мутахассис – тадқиқот ソ・аппаратини・ етарли даражада
шакллантира оладиган математиклар;
- Котиб-иш юритувчи.
Гуруҳни 10-15 кишигача кенгайиши ёрдамчилар сонини кўпайтириш
ва маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш учун яъни адабиётлар ва
манбаларни олдиндан рефератлаштириш, экспертлар ва аҳоли ўртасида
сўровномаларни ўтказиш (амалиётда аҳолини сўровномадан ўтказиш ҳозирча
нисбатан кам амалга оширилмоқда), моделларда материалларни
расмийлаштириш учун тайёрлаш ва ҳоказолар (5-7 кишидан иборат бўлган
гуруҳда бу билан бевосита раҳбар ёрдамчилари шуғулланадилар) билан
шуғулланадиган бир нечта ёрдамчи ишчиларни жалб қилиш оқибатида
амалга ошади.
Гуруҳни бундай ташкиллаштирилиши тадқиқотга илмий
муассасанинг ёки хатто бир қатор илмий муассасаларнинг (интервью
олувчилар, кодлаштирувчилар ва ҳоказолар) бошқа ихтисослаштирилган
бўлинмалари кучлари ёрдамида тўлиқ “ташқи” хизмат кўрсатилишини
назарда тутади. Тажрибаларнинг кўрсатишича, ушбу барча ёрдамчи
хизматларни бир тадқиқот гуруҳи доирасида жамлашга бўлган интилиш
ишлаб чиқариш интизоми маъносидаги жуда ҳам салбий оқибатлар билан
кечувчи хизматчиларнинг тўлиқ ҳолда юкланмаслигига (тадқиқотнинг турли
цикллари ўртасидаги танаффусларда муқаррар амалга ошадиган) олиб__ елади ва бу ҳолат тадқиқотнинг натижаларига таъсир этмасдан қолмаслиги
мумкин эмас.
Прогнозлаш асосида келажак ҳақидаги маълумотларнинг учта бир-
бирини тўлдирувчи манбаи ётади:
- тажриба асосида прогноз қилинаётган ҳодисанинг келажакдаги ҳолати,
ривожланиш истиқболини баҳолаш, кўпгина ҳолларда яхши таниш бўлган
ўхшаш ҳодисалар ва жараёнларнинг мисоллари ёрдамида;
- а в в алда ва ҳозирги кунда етарли даражада яхши маълум бўлган
ҳодисаларни ривожланишининг қонуниятлари, тенденцияларини келажакка
шартли равишда давом эттириш;
- кутилаётган тарзда шакллантирилган ёки исталган ҳолдаги бир қатор
шартли ўзгаришларга боғлиқ ҳолда ривожланиш истиқболлари етарли
даражада маълум бўлган у ёки бу ҳодисалар, жараёнларни келажакдаги
ҳолати модели.
Юқоридагиларга мувофиқ равишда прогнозларни ишлаб чиқишнинг
бир-бирини тўлдирувчи учта усули мавжуд:
- анкеталаштириш (интерью олиш, сўровномалар) – прогноз
тавсифидаги субъектив баҳолашларни тартибга солиш, объектлаштириш
мақсадида аҳоли, экспертлар орасида сўровнома ўтказиш. Айниқса эксперт
баҳолашлари катта аҳамият касб этади. Прогнозлаш _______амалиётида аҳоли
ўртасидаги сўровномалар ўтказиш ҳозирги кунда нисбатан кам амалга
оширилади;
- э кстраполяция ва интерполяция қилиш (жараённинг иккита
маълум бўлган муддатлари ўртасидаги оралиқ қийматни аниқлаш) –
келажакда прогнозни олдини олиш (прогноз ишланмаларининг ретроспеция
ва проспекцияси) ва прогнознинг аввалги муддатларини асослаш
давомийлигида башорат қилинаётган ҳодисани кўрсаткичларини
ривожланишининг динамик қаторларини шакллантириш;
- моделлаштириш – прогнознинг олдини олиш давридаги
ўзгаришларнинг йўналишлари ва миқёслари ҳақидаги мавжуд бевосита ёки
билвосита маълумотлар бўйича башорат қилинаётган ҳодисанинг тахминий
ёки кутилаётган ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда қидирув ва меъёрий
моделларни шакллантириш. Энг самарали прогноз модели – бу тенгламалар
тизимидир. Бироқ ушбу терминнинг кенг маънодаги барча турдаги
моделлари катта аҳамият касб этади: сценарийлар, имитациялар, графиклар,
матрицалар, кўрсаткичлар тўпланмаси, график тасвирлар ва бошқалар.
Прогнозлашнинг келтирилган усулларининг бўлиниши шартлидир,
чунки аввал айтилганидек амалиётда ушбу усуллар ўзаро кесишади ва бир-
бирларини тўлдиради. Прогноз баҳолаши муқаррар равишда ўз ичига
экстраполяция ва моделлаштириш унсурларини қамраб олади.
Экстраполяция жараёни баҳолаш ва моделлаштириш унсурларисиз амалга
оширилиши мумкин эмас. Моделлаштириш олдиндан баҳолашни ва
экстраполяцияни назарда тутади. Ушбу ҳолат узоқ муддат давомида
прогнозлашнинг усулларини мос равишда таснифлашни қийинлаштирар
эди. Охиргисини ишлаб чиқишни прогнозлашнинг йўллари, процедуралари,
усуллари, услублари, тизимлари, методологиясидаги етарли даражадаги
ноаниқлиги ҳам тўхтатиб турар эди, улар кўпинча бирининг ўрнига бошқаси
ишлатилар ёки улар ўртасидаги ахамиятли даражадаги фарқланишлар
бўлишига қарамасдан бир хил ҳодисалар сифатида иштирок этар эдилар.
Охирги йилларда бу жиҳатдан прогнозлаш усулларини таснифлаш учун
ишончли назарий базани яратишга имкон берган аҳамиятли даражадаги
ишлар олиб борилди. Прогнозлаш йўллари – прогнозни ишлаб чиқишга
бўлган назарий ёки амалий ёндашув шакли, прогнозни ишлаб чиқиш
жараёнида конкрет натижани олишга йўналтирилган бир ёки бир қатор
математик ёки мантиқий операциялардир. Процедура – операцияларнинг
маълум бир жамланмасини бажарилишини таъминловчи бир қатор
йўллардир. Усул – мураккаб йўл бўлиб, умумий ҳолда прогнозни ишлаб
чиқишга йўналтирилган оддий йўлларнинг тартибга солинган
жамланмасидир. Услубиёт – бир ёки кўпинча бир қатор усулларнинг маълум
бир бирикмаси асосидаги йўллар, процедуралар, операциялар, тадқиқот
қоидаларининг тартибга солинган жамланмасидир. Прогнозлаш
методологияси – прогнозлашнинг усуллари, йўллари, тизимлари ҳақидаги
билимлар соҳасидир. Прогнозлаш услуби – прогнозни ишлаб чиқишнинг
бир хил усуллари асосида келажак ҳақидаги маълумотларни олиш ва қайта
ишлаш. Прогнозлаш тизими (“прогнозловчи тизим”) – мураккаб ҳодисалар
ёки жараёнларни прогнозлаш учун мўлжалланган услубиётлар, техник
воситаларнинг тартибга солинган жамланмасидир. Амалиётдаги тажриба
кўрсатмоқдаги юқорида келтириб ўтилган усулларнинг хеч бири ўз-ўзича
прогнознинг ишончлилиги, аниқлилиги, узоқлигини аҳамиятли даражасини
таъминлаб бера олмайди. Бироқ маълум бир бирикма ҳолида улар юқори
даражада самарали бўлишлари мумкин.
Бошқариш тизимида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш
ва прогнозлаш вазифаларнинг турли туманлиги прогнозни қуриш методлари
ва хар ҳил системаларини қўлланилишини талаб қилади. Ҳар бир прогноз
керакли информациянинг олиниши, ишончлилиги, асосланганлиги,
баҳоланганлиги, қайта ишланиши натижасида пайдо бўлади. Прогноз ишлаб
чиқариш учун қандай маълумотларни олишни информация ташувчининг
танловига, уни олиш усулларига, таҳлил қилинаётган объект ривожланишини
баҳоловчи маҳсус ҳисоб китобларга боғлиқ .

Амалиётда прогнозларни ишлаб чиқаришни 130 хил методлари мавжуд.


Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлашда шартли равишда
методларини 3 хил муҳим гуруҳларга бўлиш мумкин:
1. экстрополяция методи
2. прогнозлашнинг эксперт баҳолаш методи
3. моделлаштириш методи
1. Экстраполяция методининг моҳияти шундаки, таҳлил қилинаётган
объектнинг ўтган замонда алоҳида параметрларини анализ қилишда ҳамда
ўзгаришларни келтириб чиқарадиган омилларни тадқиқ қилишда жараёнларни
келажакда шакллантириш йўллари ва ривожлантириш қонуниятлари ҳақида
хулоса қилиш мумкин. Бу методда прогнозлашда 2 турдаги вазифаларни
ажратиш мақсадга мувофиқдир: а) динамик ва б) статик анализ вазифалари.
Динамик вазифада бош ва ягона ривожланиш омили бўлиб вақт омили
ҳисобланади. Бунда прогноз қилинаётган параметр вақт давомидаги
ўзгаришларни кўрсатувчи вақт қаторларини кўрсатувчи вақт қаторларини
анализ қилиш асосида тузилади. Масалан, меҳнат ресурсларининг қуввати,
оқими, потенциалининг вақт давомидаги ўзгаришлари анализ қилинади.
Прогнозлашнинг динамик вазифаси прогнозлаш жараёнини ривожланиши
эволюцион жараёнларни бўлишини, асосий параметрларни бир томонлама
ўзгаришини талқин қилади. Бу ҳолатда объект параметрларини ўзгаришини
прогнозлашда келажакда унинг ривожланиши ретроспектив амалиёт билан
қурилади.
Прогнозлашда кўпроқ қуйидаги турдаги функциялардан фойдаланилади:
=
-прогнозлаштирилаётган параметр; t- прогноз қилинаётган даврдаги
йил; аппроксимациялаштириладиган функциянинг ҳисобли
коэффициенти.
Прогнозлашда кўпинча чизиқли,экспоненциал, даражали, логорифмик
ва бошқа функциялар қўлланилади.
Прогноз қилинаётган объект (параметр) ривожланишини аналитик
қўлланганда вақт омили мустақил ўзгарувчан сифатида кўрилса,
параметрларнинг қиймати эса бу ўзгарувчаннинг функцияси сифатида
қаралади. Аммо меҳнат ресурсларининг ҳолати ва прогноз қилинаётган
параметрлардаги ўзгаришларга қандай омиллар, йўналишларга ва
ривожланишга нималар таъсир қилганлигига боғлиқ. Параметрнинг вақтдаги
ўзгариши кўпгина омилларнинг фаолияти натижаси сифатида кўрилади.
Шунинг учун ҳам прогноз жараёнида прогнозлаштирилаётган параметрлар
унинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларга боғлилигини тадқиқ
қилиш зарур. Омиллар бўйича параметрларни статистик прогнозлаштириш
экстрополяция дейилади. У корреляцион ва регрессион анализ усуллари
асосида амалга оширилади.
Тенденция экстрополяцияси прогнозлаштирилаётган объектларнинг
ўтган ва келажакда шартларнинг, функцияларнинг ва таъсир қилиш
принципларини бир бирига ўхшашлигини кўриш мумкин. Жадал ўзгарувчан
жараёнларда прогноз қилиш учун ўзгарувчан экстаполяциянинг эгилувчан
эгри чизиқ методи қўлланилади. Бу методнинг мазмуни шундаки, унда битта
функционал йўналишда объектнинг турли авлоди учун характерли бўлиб,
берилган маълумотлар бўйича прогнозлаштирилаётган параметр
ўзгаришларини умумий тенденциясини акс эттиради.
3- расм. Эгилувчан эгри чизиқлар оиласи асосида қурилиши.

Эгилувчан эгри чизиқ бўйича прогнозлашда у ёки бу даврга экстропляция
нуқталари ёки параметрнинг интервал қиймати 1-расмда келтирилади.
Т е нденция - экстрополяцияси прогнозлашни миқдорий методларига
киради. Сифат кўрсатгичларини прогнозлашда, шунингдек статистик
моделлаштириб бўлмайдиган объектларни прогнозлашнинг эксперт баҳолаш
методидан фойдаланилади.
Эксперт методининг моҳияти шундаки, малакали мутаҳассисларнинг
берадиган баҳоси асосида меҳнат ресурсларининг шаклланиши ёки
ривожланиши, устувор йўналишлари ҳақида ҳулоса қилинади. Экспертлар
билан ишнинг шаклига қараб экспертизанинг индивидуал ва коллектив
методлари фарқланади.
Экспертизанинг индивидуал методи хар бир эксперт билан персонал иш
олиб боради ва бошқа фикрлар билан маслаҳатлашиб эксперт ҳулосаси
берилади.
4-расм.



  1. Download 0,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish