Меҳнат унумдорлиги – бу, ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий
самарадорлиги кўрсаткичидир. У ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки
кўрсатилган хизматлар миқдорининг меҳнат харажатларига нисбатан, яъни
меҳнат харажатлари бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот билан
белгиланади.
Меҳнат ресурсларини прогнозлаштириш – маълум бир ҳудуднинг
меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжини, ҳолатини прогнозлаш тушунилади.
Меъёрий прогноз – мақсад сифатида қабул қилинаётган ҳодисанинг
кутилаётган ҳолатига эришиш йўллари ва муддатларини аниқлаш.
Моделлаштириш – прогнознинг олдини олиш давридаги
ўзгаришларнинг йўналишлари ва миқёслари ҳақидаги мавжуд бевосита ёки
билвосита маълумотлар бўйича башорат қилинаётган ҳодисанинг тахминий
ёки кутилаётган ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда қидирув ва меъёрий
моделларни шакллантириш. Ёки объектни тадкик этишда моделларда
урганиш; реал мажуд булган предметлар ва холатлар, шунингдек, кузда
тутилган (конструкциялашган) объектлар моделларини кури шва урганиш.
Модель – моделлаштирилаётган объект ёки жараённи аник таркибини
курсатувчи копонентлар ва функцияларни мантикий ёки математик
тасвирлаш.
Мультиколленеарлик – тахлил учун танлаб олинадиган омиллар
Билан биргаликда умумий якуний натижага таъсир курсатувчи омиллар
уртасидаги корреляцион богликлик.
Оукен қонуни - ишсизликнинг табиий даражаси 1 фоизга ошганда
ялпи миллий маҳсулот 2,5 фоизга камаяди ёки 2,5 фоиз ялпи миллий
маҳсулот йўқотилади.
Прогноз юнонча сўзидан олинган бўлиб, олдиндан кўра билиш,
башорат этиш маъноларни англатиб, келажакни илмий усуллар орқали
истиқболлаш тушунилади.
Прогноз - бу истиқболдаги воқеа, ҳодисаларнинг илмий модели
ҳисобланади, яъни келажакда объектнинг эҳтимолий ҳолати ҳақида ёки бу
ҳолатга эришишнинг муддатлари ва альтернатив йўллари ҳақида илмий
асосланган фикрлар, мулоҳазалар.
Прогнозлаштириш деганда прогнозни ишлаб чиқиш, яъни маълум бир
жараённинг ривожланиш аниқ келажагини махсус илмий тадқиқ этишдир.
Прогнозлаштириш прогнозни ишлаб чиқиш жараёни.
Прогнозлаш йўллари – прогнозни ишлаб чиқишга бўлган назарий ёки
амалий ёндашув шакли, прогнозни ишлаб чиқиш жараёнида конкрет
натижани олишга йўналтирилган бир ёки бир қатор математик ёки мантиқий
операциялардир.
Прогнозлаш методологияси – прогнозлашнинг усуллари, йўллари,
тизимлари ҳақидаги билимлар соҳасидир.
Прогнозлаш услуби – прогнозни ишлаб чиқишнинг бир хил усуллари
асосида келажак ҳақидаги маълумотларни олиш ва қайта ишлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |