Бажарди аб-215 гуруҳ талабаси Мустафаев Миржалол Мавзу: Перегондаги релсли занжирлар Рэжа: Кириш



Download 66,68 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi66,68 Kb.
#65327
  1   2   3   4
Bog'liq
Мустакил иш махсус улчов




Мустакил иш
Бажарди АБ-215 гуруҳ талабаси Мустафаев Миржалол

Мавзу: Перегондаги релсли занжирлар
Рэжа:
Кириш

  1. Вазифаси ва ишлаш принципи

  2. Автоном тортқили участкалардаги релсли занжирлар

  3. Электр тортқили участкалардаги релсли занжирлар.

  4. Релсли занжирларига техник хизмат кўрсатиш

Хулоса

Кириш

Релсли занжирларга бўлган асосий талаблар ва уларнинг иш тартиби темир йўлдан техник фойдаланиш қоидалари (ТФҚ) да аниқлаб берилган. Масалан, автоблокировкадаги барча светофорлар, улар чегаралаб турган блок-участкага поезд кириши билан, шунингдек шу участкаларда релсли занжирининг носозлигида ҳам, светофорлар автоматик равишда беркилиши лозим. Автоматик переезд сигнализация тизимида ва автоматик шлагбаумларда релсли занжирлар ёрдамида автомобил йўллари томонига тўхташ сигналини берилиши таъминланади.




1. Вазифаси ва ишлаш принципи

Ўзгарувчан токли релсли занжирлар анча кенг тарқалган. Улар электрлаштирилган линияларда ва автоном тортқилигида қўлланилади. Ўзгарувчан токли релсли занжирлар сигнал токининг тури, тузилиш схемаси, конструктив элементлари, изоляцияловчи туташмаларининг (ИТ) бор ёки йўқлиги ва бошқа параметрлари билан фарқ қиладиган турли хиллари мавжуд. Ўзгарувчан токли релсли занжирининг озуқа манбаи сифатида, трансформаторлар, частотани ўзгартиргичлар ва ҳар хил турдаги генераторлар хизмат қилади. Ўзгармас токли электртортқида релсли занжирларда саноат частотали (50 Гц) ток кенг қўлланилади. Бу ҳолда таъминот манбаи бўлиб йўл трансформатори ҳисобланади. Ўзгарувчан токли электртортқи линияларида сигнал токининг частотаси тортиш токининг частотасидан (50 Гц) фарқ қилиши керак. Бу линиялардаги релсли занжирларида 25 Гц частотали сигнал токи қўлланилади.


Ҳозир хар қандай поезд торқилигида қўллаш мумкин бўлган сигнал токининг частотаси 100-800 Гц бўлган ўзгарувчан токли релсли занжирлари ишлаб чиқарилган. Ўзгарувчан ток релсли занжирларига тонал релсли занжирлар ҳам киради, қаерда тонал частотада ишлайдиган қурилмалар қўлланилади.
Перегондаги релсли занжирлар озиқланиш режимига қараб импулсли ва кодли релсли занжирларига ажратилади. Импулсли ёки кодли озиқланиш қўлланиши релсли занжирнинг шунтга ва релс синишига сезувчанлигини оширишга имкон беради. Шунга қарамай бу устунлик йўл қабул қилувчиси сифатида фақат электромагнит реле қўлланилганда мавжуд.
Импулсли ва кодли режимдаги озиқланишда халақитдан юқори ҳимояланишга эришилади ва биринчи навбатда тортиш токининг узлуксиз халақитларидан. Узлуксиз озуқали изоляцияловчи туташмасиз релсли занжирлар марказлашган автоблокировка тизимида ҳамда частотали автоблокировкада қўлланилади.
Кодли релсли занжирларида релс орқали узатилаётган сигналлар релсли занжири бўшлигида йўл релесининг меёрий иши учун қўлланилади, поезд релсли занжирга кирганда эса автоматик локомативли сигналлаш қурилмаларининг иши учун хизмат қиладилар.
Перегонларда икки ипли релсли занжирлар ишлатилади (2.1.-расм), қайсики қайта тортқи токи иккала релс орқали ўтказилади. Қайта ток ўтиши доимийлигини ва занжир узлуксизлигини таъминлаш учун изоляция туташмаларида дроссел-трансформаторлар ишлатилади.
Тортқи токини иккала релс йўллари орқали симметрик тақсимланиши АЛС ишлашига яхши шароит яратади, чунки локомотивнинг ҳар бир қабул ғалтагида индукцияланган халақит кучланишлари ўзаро компенсациялашади. Халақитлар дроссел-трансформатор чулғамида хам компенсациялашади, чунки уни ҳар бир ярим чулғамида халақитнинг қарама-қарши йўналишли тенг бўлган токлар бир текис оқади. Шунинг учун аппаратурани тортқи токидан ҳимоялаш шароит бир ипли релс занжирларига қараганда икки иплида яхшидир.
Йўл дроссел–трансформатори тескари тортиш токини изоляция туташмаларини айланиб ўтказиш ва релсли занжир-ларининг кичик кириш қаршилигини озиқлантирувчи ва релели учлари билан келиштириш учун хизмат қилади.



1.-расм. Икки ипли релсли занжиридаги тортқи токини
ўтказиш схемаси
Юқори трансформация коэффициентли дроссел-трансформаторларни қўлланиши аппаратурани темир йўлдан 10 км гача бўлган узоқликда жойлаштириш имконини беради. Ўзгармас токли электртортиш участкаларда ДТ–0,2-1000; ДТ-0,6-1000; ДТ–0,2-500 ва ДТ-0,6-500 йўл дроссел-трансформаторлари ўрнатилади. Дроссел-трансформаторнинг белгисидаги 1 чи рақамлар унинг частотаси 50 Гц ли ўзгарувчан сигнал токига бўлган тўлиқ қаршилигини билдиради (0,2 ва 0,6), 2 чи рақамлар – асосий чўлғамдан ўтадиган номинал тортиш токининг қиймати (500 ва 1000 А, ҳар бир релс учун). 50 Гц ўзгарувчан токли электрлаштирилган участкаларда ДТ-1-150 ва 2ДТ-1-150 (қўшалоқ ўрнатилишли) дроссел-трансформаторлардан фойдаланишади, бунда ҳар бир релс ипида тортиш токи 150 А га тенг (ўрта чиқишдаги умумий ток миқдори 300 А тенг).
Релсли занжирининг иш фаолияти меъёрлигини таъминлаш учун, дроссел-трансформаторни кириш қаршилиги релс томонидан уланадиган ускуналар билан биргаликда барқарор бўлиши керак. Қўшалоқ ўрнатишли 2ДТ-1-150 дроссел-трансформатор умумий корпус ичида иккита алоҳида, асосий ва қўшимча чўлғамли магнит ўтказгичларга эга. Асосий чўлғамининг ўрта нуқталари корпус ичида бирлаштирилган, шунинг учун бу дроссел-трансформаторни ишга туширишда дросселлар аро туташтиргичлар керак бўлмайди.



Download 66,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish