6. Куйишда биринчи ёрдам
Куйишлар:
- термик - олов, буғ, қизиган предмет ва моддалар таъсирида;
- кимёвий- кислота ва ишқорлар таъсирида;
-электр- электр токи ёки ёйи таъсирида бўлади.
:
-биринчи- тери қопламаси қизаради ва шишади;
- иккинчи- сув пуфакчалари пайдо бўлади;
-учинчи-терининг юза ва чуқур қаватлари ўлади;
-тўртинчи- тери кўмирланади, мускуллар, пайлар ва суяклар жароҳатланади.
Термик ва электравий куйишлар:
агар шикастланувчининг кийими ёнса унга зудлик билан палто, ихтиёрий қалин мато ёпиш ёки оловини сув билан ўчириш керак. Ёнаётган кийимда югуриш мумкин эмас, чунки шамол оловни кучайтириб куйишни тезлаштиради ва оширади.
Шикастланувчига ёрдам кўрсатишда газак олмаслиги учун терининг куйган жойларига қўл билан тегмаслик ёки малҳамлар, ёғлар, мойлар, вазилинлар суртмаслик, озиқ-овқат содаси, крахмал ва ш.к лар сепмаслик лозим. Пуфакчаларни ёрмаслик, куйик жойларга теккан мастика, канифол ва бошқа смолосимон моддаларни олиб ташламаслик лозим.
Куйиш чегаралари унча катта бўлмаган биринчи ва иккинчи даражали куйишларда терининг куйган жойига стерил боғлам боғлаш зарур. Куйган жойдаги кийим, пойафзални узиб олмасдан, балки қайчи билан кесиш ва эҳтиётлик билан ажратиш зарур. Агар тананинг куйган жойига кийим куюндилари ёпишиб қолган бўлса, унда уларнинг устидан стерил боғлам қўйиш ва шикастланувчини яқиндаги даволаш муассасасига жўнатиш керак.
Оғир ва ёйиқ (кенг) куйикларда шикастланувчини тоза чойшабга ёки матога ечинтирмай ўраб, иссиқ ёпиб, илиқ чой ичириб ва ҳаким келгунча тинчлигини таъминлаш зарур. Юзи куйганда стерил марли ёпиш зарур.
Кўз куйганда бор кислатаси эритмаси (бир стакан сувгаярим чой қошиқ) даги совуқ намлама қуйилади ва зудлик билан шикастланувчи ҳакимга жўнатилади.
Кимёвий куйиш:
кимёвий куйишда тўқималарнинг жароҳатланиш чуқурлиги кўп даражада кимёвий модданинг таъсир давомийлигига боғлиқ. Кимёвий модда концентрати ва уни зарарланган жойга таъсир муддатини камайтириш учун, зудликда крандан кўп миқдордаги совуқ сув билан, резина шланг ёки челакларда 15-20 минут давомида ювилади.
Агар, кислота ёки ишқор терига кийим орқали ўтган бўлса, аввало кийимни ювиш, шундан сўнг эҳтиёт бўлиб, шикастланувчининг нам кийимини ечиш ёки кесиш, кейин терисини ювиш лозим.
Сульфат кислота билан шикастланувчининг юқори нафас йўллари шиллиқ пардаси зарарланганда тоза ҳавога чиқариш; сода эритмаси билан ингаляция қилиш; эҳтиётлик билан этил спирти, эфир ёки хлороформ буғини ҳидлатиш; содали илиқ сут ичириш лозим; Йўтал вақтида кодеин, дионин ва горчичник тавсия қилинади. Тери ёки шиллиқ пардаларга ўткир сульфат кислота текканда зудлик билан уни сув оқизиб ювиб кетказадилар.
Хлорид кислота:
хлорид кислота буғларидан ўткир зарарланишда шикастланувчини тоза ҳавога ёки яхши шамоллатилган жойга етаклаб (кўтариб) бориш, нафасни қисувчи кийимлардан озод қилиш, кислород билан ингаляция қилиш кўзи ва бурнини ювиш керак. Кўз зарарланганда ювилгандан сўнг кўзга 1 томчи 2 % навакаин эритмаси ёки 0,5 % дикаин адреналин (1:1000) эритмасидан томизиш зарур. Терига кучли кислота текканда, яхшиси уни кучли босимли (масалан, гидрантдан) сувда, тезлик билан 10-15 минут давомида ювиш лозим. Шикастланувчига жойида биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг ҳакимга мурожаат қилиш зарур.
Ишқор томчиси ёки буғлари кўзга ва оғиз бўшлиғига тушганда, зарарланган жойни кўп миқдордаги сув билан, сўнгра бор кислотаси (бир стакан сувга ярим чой қошиқ) эритмаси билан ювиш зарур.
Агар кўзга кимёвий модданинг қаттиқ бўлакчаси тушса уни аввал намланган тампон билан олиш зарур, чунки бирдан сув билан ювилса кўзни шиллиқ пардаси яраланиши ва қўшимча шикастланувга олиб келиши мумкин.
Кислота ёки ишқор қизилўнгачга тушса зудлик билан ҳаким чақириш зарур. Ҳаким келгунга қадар шикастланувчини оғзи сўлак ва шилимшиқлардан тозалаш, уни ётқизиш ва иссиқ ўраш, оғриқни юмшатиш учун қорнига “муз” қуйиш лозим.
Агар шикастланувчида буғилиш алаоматлари пайдо бўлса, “оғиздан бурунга ” усулида сунъий нафас олдириш керак, чунки оғизнинг шиллиқ пардалари куйган бўлади.
Агар шикастланувчида қусиш бўлса, қизилўнгачга тушган кислота ёки ишқорни суюлтириш ва куйдирувчи таъсирларни камайтириш учун, 3 стакандан кўп бўлмаган миқдорда сув ичириш мумкин. Сут, тухум оқсили ўсимлик ёғи, эритилган крахмаллар ичиш яхши самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |