7. Совуқ урганда биринчи ёрдам
Тўқималарнинг паст температура таъсирида шикастланувига совуқ уриш дейилади. Биринчи ёрдам шикастланувчини зудлик билан, айниқса совуқ урган тана қисмларини иситиш, бунинг учун шикастланувчини иложи борича тезроқ иссиқ хонага кўчиришдан иборат. Кўпроқ самара ва хавфсизликка совуқ урган қўл ёки оёқни 20 С ҳароратли илиқ ваннага жойлаштириш билан эришилади. 20-30 минутлар давомида сувнинг ҳарорати то 40 С гача оширилади ва бу вақтда қўл ёки оёқ совун билан ифлосликлардан эринмасдан ювилади. Ваннадан (қиздиришдан) сўнг шикастланган жой қуритилади, стерил боғлам билан ёпилади ва иссиқ қилиб ўралади.
Совуқ урган жойларни қор, қўлқоп, мовут парчаси, дастрўмол билан артиш, уларга ёғ ёки малҳамлар суртиш мумкин эмас. Тананинг маълум жойлари (бурун, қулоқ) ни совуқ урганда, уларни биринчи ёрдам кўрсатувчи қўлининг иссиқлиги билан ҳам иситиш мумкин.
Шикастланувчига иссиқ кофе, чой, сут берилади. Транспортлашда уни қайта совуқланмаслик чора-тадбирларини кўриш керак.
8. Синишлар, чиқишлар, лат ейишлар ва пай чўзилишларда биринчи ёрдам
Биринчи ёрдам кўрсатишнинг энг асосий томони, ҳоҳ очиқ синишда (қон кетиш тўхтаган ва стерил боғлам қуйилгандан сўнг), ҳоҳ ёпиқ синишда шикастланган қўл ёки оёқни иммоблизация (тинчлигини таъмин) лашдир. Бу оғриқни сезиларли даражада камайтиради ва суяк синиқларининг кейинги силжишларини олдини олади. Иммоблизациялаш учун тайёр шиналар, ҳамда таёқ, тахта, чизғич ва ш.к лардан фойдаланилади.
Ёпиқ синишларда шикастланувчини кийимини ечмаслик лозим- шинани унинг устидан қуйиш керак.
Шикастланган жойга оғриқни камайтириш учун “совуқ” (музли резина пуфакча, қор, совуқ сув, совуқнамлама кабилар) нарсани қуйиш керак.
Бошнинг шикастланиши: йиқилганда, зарб еганда бош суяги синиши (белгилари: қулоқ ва оғиздан қон кетиши, беҳуш бўлиши) ёки мия чайқалиши (белгилари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, ҳушини йўқотиши) мумкин.
Бунда биринчи ёрдам қуйидагича кўрсатилади: шикастланувчини елкаси билан ётқизиш, бошини қисиб (жароҳат бўлса- стерил боғлам) боғлаш ва “совуқ” қуйиш, ҳаким келгунига қадар тинчлигини таъминлашдан иборат.
Беҳуш ҳолатда тушган шикастланувчи қусиши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда бошини чап томонга буриш лозим. Тили тушиши натижасида буғилиш пайдо бўлиши мумкин. Бундай вазиятда шикастланувчининг пастки жағини, сунъий нафас олдиришдаги каби, олдинга суриш ва уни шундай ушлаб туриш керак.
Умуртқа поғонасини шикастланиши: белгилари:- умуртқа поғонасида кучли оғриқ бўлиши, елкани бука олмаслик ва бурила олмаслик.
Биринчи ёрдам кўрсатиш қуйидагича: эҳтиёт бўлиб, шикастланувчини кўтармасдан, уни елкалари тагига тахта, ошиқ-мошиғидан чиқарилган эшик тиқиш ёки шикастланувчини юзи билан ерга буриш ва буриш пайтида танасининг букилмаслиги (орқа мияни шикастланмаслиги) ни , қаттиқ кузатишдан иборат бўлиши керак. Транспортлаш ҳам ҳудди шундай кенг тахтада ёки ерга қаратилган ҳолатда бажарилиши керак.
Чаноқ суякларининг синиши: белгилари- чаноқ пайпасланганда оғриши, чов (қорин билан сонлар ораси) да, думғўзаларда оғриқ, тўғирланган оёқни кўтара олмаслик. Ёрдам қуйидагилардан иборат: шикастланувчини елкалари тагига кенг тахта тиқиш керак, уни “бақа” ҳолатида яъни оёқларини тизза буғимидан букиш ва ён томонларга ажратиб очиш, оёқ кафтларини бир жойга келтириш, тизза тагига кийимдан ясалган ёстиқча (юмалоқ қилиб ўралган кийим) ни қуйишдан иборат. Шикастланувчини ён бошга буриш, ўтказиш ва оёққа турғизиш (ички органларнинг шикастланишини олдини олиш учун) мумкин эмас.
Умров суягининг синиши ва чиқиши: белгилари умров атрофидаги оғриқ, елкани буғимидан ҳаракатлантиришда оғриқнинг кучайиши, шишнинг аниқ кўриниши. Биринчи ёрдам кўрсатиш қуйидагича: шикастланган тарафи қўлтиқ ости чуқурлигига унчалик катта бўлмаган момиқ пахта чуваласини қуйиб қўлни танага бинтлаб боғлаш, тирсак бўғимларидан тўғри бурчак қилиб букиш, бинт ёки рўмол ёрдамида қўлни бўйинга осишдан иборат. Бинтланиш касал қўл бўйига елкага қараб бориши лозим.
Оёқ ёки қўлларнинг синиши ва чиқиши : белгилари- суяклардаги оғриқ, оёқ ёки қўлларнинг нотабиий шаклларда бўлиши, бўғимлар бўлмаган жойларда қимирлаш, қийшайиши (синиш мавжуд бўлганда синиқ суяклари билан силжиши) ва шиш. Биринчи ёрдам кўрсатишда шикастланган қўл ёки оёқнинг бутунлай ҳаракатсизлигини таъминлаш керак. Шикасланган кишининг ўзи тўғриланмаслиги керак, буни фақат ҳаким қилиши мумкин. Шиналар қуйишда албатта, ками билан икки бўғимлар ҳаракатсизлигини – бири синиқдан юқорисидаги бошқаси пастидаги икки суяк синганда- ҳатто учинчисини қимирлатмаслигини таъминлаш зарур. Шина маркази синиқ жойига тўғри келиши керак. Шина боғламлари катта қон томирларини, нервларни ва суяк бўртмаларини сиқмаслиги керак. Яхшиси шинани юмшоқ матога ўраш ва бинт билан ўраб боғлаш лозим. Бинт, рўмол, камар ва ш.к лар билан шиналар ўрнатиб қўйилади.
Шиналар бўлмаганда шикастланган қўлни танага, шикастланган оёқни эса соғломига бинтлаш лозим.
Елка суягининг синиши ёки чиқишларида шина қўлга, буғимидан букилган ҳолатда, қуйилади. Елка суягининг юқори қисми шикастланганда шина иккала- елка ва тирсак бўғимларни, пастки учи синганда эса- билак кафти бўғимини қоплаш зарур. Шина қўлга бинт билан бинтланиши, қўл бўйинга рўмол ёки бинт билан осилиб қуйилиши керак.
Билакнинг синиши ва чиқишида шина (кафт кенглигидаги) ни тирсак бўғимидан то бармоқ учигача, шикастланувчининг кафтига эса момиқ пахта, бинт ғижимлар қўйиб, шикастланувчи қисиб тургандай қўйиш керак.
Қўл панжаси ва бармоқ суяклари чиқиши ва синишида кенг (кафт кенглигида) шина лозим, токи у билак ўртасидан бошланиб, бармоқ учларигача бинтлансин. Аввал шикастланувчининг кафтига бармоқлари бир оз букилган туриши учун, бинт ёки момиқ пахта ғижим тутқазилиши керак. Қўл бинт ёки рўмол билан елкага осиб қуйилади.
Сон суягининг синиши ёки чиқишида касал оёкни ташқи ён томонидан шина билан шундай маҳкамлаш керакки, токи шина сон остидан то товонгача етсин. Иккинчи шинани шикастланган оёқнинг ички томонидан чот орасидан то товонгача, қуйилади. Шинани иложи борича оёқни кўтармай, уни жойида ушлаб туриб, бир неча жойидан, аммо синиқ ёнига ва устига тушмайдиган қилиб бинтлаш лозим. Бинт таёқча билан бел остидан, тиззадан ва товонга қарата ҳаракатлантирилади.
Болдир суягининг синиши ва чиқишида тизза ва болдир товон бўғимлари маҳкамланади.
Қовурғалар синиши: белгилари- нафас олиш йўталиш ва ҳаракатланишларда оғриқлар сезилади. Ёрдам кўрсатиш, нафас чиқарилган, вақтида кўкрак қафасини маҳкам қилиб бинтлаб ёки сочиқ билан тортиб боғлаш керак.
Лат ейишлар: лат еган жойга “совуқ” қуйиш лозим. Лат еган жойга йод дамламаси суртиш, иситувчи компресс қуйиш ноўриндир, чунки булар оғриқни кучайтиради.
Юкдан эзилиш: юк тагида қолиб кетиб шикастланган оёқ ёки қўлни озод қилинганидан сўнг, маҳкам бинтлаш ва шикастланган оёқ ёки қўлни кўтариб, қийимдан тайёрланган ёстиқча қуйиш керак. Бинт боғлами устидан “совуқ” қуйилади. Синишлар бўлганда шина қуйиш лозим.
Пай чўзилишлари: пай чўзилишлари кўп ҳолларда болдир- товон ва билак кафт бўғимларида бўлади. Ёрдам кўрсатиш маҳкам бинтлаш “совуқ” қуйиш ва қимирламасликни таъминлашдан иборат.
Шикастланган оёқ – кўтарилган, шикастланган қўл рўмол билан бўйинга осилган бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |