Бахтсиз ҳодисаларда шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига оид ЙЎРИҚнома в-1


Териости ёки кўзга ёт жисмлар тушгандабиринчи ёрдам



Download 81,04 Kb.
bet11/15
Sana25.02.2022
Hajmi81,04 Kb.
#286934
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Мед помощь на узб

9. Териости ёки кўзга ёт жисмлар тушгандабиринчи ёрдам

Ёт жисм тери остига (ёки тирноқ остига) тушганда, унинг осонлик билан ва тўлиқ олиб ташланишига ишонч бор бўлган ҳоллардагина у олинади. Озгина қийинчилик туғилганда ҳам ҳакимга мурожаат қилиш лозим. Ёт жисм олиб ташланганидан сўнг яра жойига йод дамламаси суртилади ва боғлаб қуйилади.


Кўзга тушган ёт жисмни олишнинг энг яхши усули стакандан сувни оқизиб қуйиб, оқим йўналишини момиқ пахта ёки марли билан кузнинг ташқи бурчаги (чакка) дан ички бурчаги (бурун) га йўналтирилиб ювиб олишдир. Кўзни артмаслик лозим.


10. Ҳушдан кетиш, иссиқ ёки офтоб уриш, ва заҳарланишларда биринчи ёрдам

Ҳушсизлик ҳолатида (бош айланиши, кўнгил айнишлардан шикоят, кўзларида қисилиш) шикастланувчини бошини танасидан бир оз пастроқ қилиб ётқизиш лозим. Шикастланувчининг нафас олишини қийинлаштирувчи кийимларини тугмасини ечиш, тоза ҳаво оқимини келишини таъминлаш, унга сув ичириш, нашатир спиртини ҳидлатиш керак. Бошига совуқ намлама ёки муз қуймаслик лозим. Юзи ва кўкрагини совуқ сув билан ҳўллаш мумкин. Худди шундай харакатларни ҳушсизлик бошланганда ҳам қилиш керак.


Иссиқ ёки офтоб урганда мияга қон келиши кўпаяди, натижада шикастланувчида тўсатдан толиқиш, бош оғриқлар сезилади, қусиш пайдо бўлиб, уни нафас олиши саёз бўлиб қолади. Ёрдам қуйидагилардан иборат: шикастланувчини иссиқ жойдан етаклаб ёки кўтариб чиқариш керак ёки сояга олиб ўтиш, тоза ҳаво оқими келишини таъминлардан лозим. Уни шундай ётқизиш керакки, боши танасидан юқорида бўлсин, нафас олишини қийинлаштирувчи кийимлар тугмаси ечилади, бошига муз қуйилади ёки совуқ намлама қилинади, кўкраги совуқ сув билан намланади, нашатир спирти ҳидлантирилади. Агар шикастланувчи ҳушида бўлса, стаканнинг учдан бир қисмидаги сувга 15-20 томчи валерианка дамламаси аралаштириб, унга ичириш зарур. Агар нафас олишдан тўхтаган ёки жуда паст бўлиб қолса, сунъий нафас олдиришни бажариш ва ҳаким чақириш зарур.
Газлар жумладан ис гази, ацетилен, табиий газ, бензин буғи ва ш.к лар билан заҳарланишда, бош оғриғи, “бош чаккаларида луқиллаш”, “қулоқ шанғиллаши”, умумий ҳолсизлик, бош айланиши, юрак уриши тезлашуви, кунгил айниши, қусиш пайдо бўлади. Кучли заҳарланишларда уйқу босиш, апатия, лоқайдлик, оғир заҳарланишда эса- тартибсиз ҳаракатлари билан қузғалувчан ҳолат нафас олишнинг сусайиши ёки йўқолиши кенгайиши намоён бўлади.
Барча заҳарланишларда шикастланувчини зудлик билан етаклаб ёки кўтариб заҳарланган жойдан чиқариш, нафас олишни қийинлаштирувчи кийим тугмаларини ечиш, тоза ҳаво оқими келишини таъминлаш, уни ётқизиш, оёқларини кўтариш, илиқроқ ўраш, нашатир спиртини ҳидлатиш лозим.
Беҳуш ҳолатдаги шикастланувчи қусиши мумкин, шунинг учун унинг бошини ён томонга буриш керак. Нафас олиши тўхтаганда сунъий нафас олдиришни бажариш лозим.
Оҳак: оҳак чанги билан нафас олинганда (ҳидланганда) шикастланувчини
сув буғларида (аввало сувга лимон кислотаси кристалларидан бир нечасини қушиб) ингаляция қилиш, кодеин или дионин, кўкрак қафаси чегараларига горчишниклар, белгилари бўлганда- юрак препаратлари бериш. Оҳак кўзга тушганда зудлик билан (20-30 минут ичида) кўзни катта очиб оқимли сувда, сўнгра 5 % ли аммоний хлор эритмасида ювиш керак. Кейин кўзнинг шиллиқ пардаси (конъюктиваси) га 0,5 % ли дикоин аралашмасини томизиш зарур. Оҳакнинг қолган бўлакчаларини дарров нам тампон билан чиқариш керак. Олиш иложи бўлмаган бўлакчаларни глицериннинг сувли (1:3) аралашмаси билан қоплаш мумкин.
Тери куйганда ёпишган оҳак қолдиқларини минерал ёки ўсимлик ёғлари билан кетказиш керак, сўнг 5% ли лимон (нитрит), табиий вино, сирка (уксус) ёки хлорид кислоталари билан ҳўллаш лозим.
Каустик сода (уювчи натрий): терига тушганда жароҳатланган жойни 10 минут давомида оқимли сувда ювиш, сўнг 5% ли сирка, лимон, табиий вино ёки хлорид кислоталарида ҳўлланган дока қуйиш лозим. Кўзга тушганда зудлик билан, яхшилаб оқимли сувда ёки ош тузли физиологик эритмада 10-30 минут кўзни ювиш керак. Кейин 2% ли навакаин ёки 0,5 % ли дикаин эритмаси томизилади.
Уювчи натрий нафас йўлларига тушганда 5 % ли сирка кислотасидан тайёрланган эритма, пульверизатор ёрдамида пуркалиб ҳидлатилиши керак.
Жойида шикастланувчига биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг дарҳол ҳакимга мурожаат қилиш зарур.
Цианидлар (цианин натрий, цианли калий ва циан қотишма): Циан бирикмалари билан заҳарланишда шикастланувчини тоза ҳавога етаклаб (кўтариб) чиқиш, тезда зарарланган кийимлари ва газниқоб (противогаз)ни ечиш, беморга иссиқлик ва кислород бериш, нафас олиши бузилган бўлса сунъий нафас олдиришни бажариш керак.
Цианли водород билан заҳарланганда шикастланувчига биринчи дақиқалардаёқ 5-8 томчи амилнитрит томизилган момиқ пахта ҳидлатилади, чанги ютилиб заҳарланганда ошқозонни 3 % ли водород пероксид ёки 0,2 % ли калий перманганат эритмалари билан ювилади. Ҳар 15 минут давомида темир сульфат эритмаси ва суюлтирилган (бир стакан сувга бир чой қошиқ солинган) магнезия (магнит оксиди) ичирилиши лозим.
Цианли натрий ёки цианли калий терига тушганда тезлик билан кўп миқдордаги сув билан уларни ювиш, сўнгра бор кислотаси билан намланган боғлам қуйиш ёки борли малҳам дори суртиш зарур.
Шикастланувчи ҳушига келганидан ва нафас олиши тикланганидан сўнг, уни касалхонага ётқизиш керак.
Кремний фторли натрий: кремний фторли натрий билан заҳарланганда ошқозонни 2 % ли сода эритмаси билан оғиз бўшлиғи орқали ювиш, тухум оқи билан сут (бир стакан сутга иккита тухум оқи) ва тоза бўр аралашмасини ичириш керак.
Хлордан заҳарланиш: шикастланувчини, тоза ҳавога кўтариб чиқиш, иссиқлик, тўлиқ тинчлик билан таъминлаш; спирт буғини ҳидлатиш, кўзи, бурни, оғзини 2% ли сода эритмасида ювиш, содали ва мойли илиқ сут ичириш, терисини тоза сувда совунлаб ювиш, тоза сочиқда тозалаб қуритиб (артиш) йўталганда банка, горчичник қуйиш, ҳар 5 минут давомида шикастланувчига 5 томчидан нашатир спиртини сув билан бериб туриш лозим.
Нафас олиши тўхтаган пайтда сунъий нафас олдириш усулларини қўлламай, ўпкасига ҳаво пуфлаш лозим.
Водород сулфиддан заҳарланиш: тоза ҳавога олиб чиқиб, нафас олишни қийинлаштирувчи кийимларни ечиш керак. Тинчлик, иссиқ кислород ингаляцияси билан таъминланади. Зудлик билан ҳаким чақирилади.



Download 81,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish