Бахтсиз ҳодисаларда шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига оид ЙЎРИҚнома в-1


Чўкаётганни қутқаришда биринчи ёрдам



Download 81,04 Kb.
bet12/15
Sana25.02.2022
Hajmi81,04 Kb.
#286934
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Мед помощь на узб

11. Чўкаётганни қутқаришда биринчи ёрдам

Чўкаётганни қутқаришнинг асосий қоидаси- пухта ўйлаб, шошмасдан эхтиёткорона ҳаракатланиш зарур. Аввало чўкиш вазиятини тез танлаб олиш лозим.


Агар иложи бўлса чўкаётганга ходани, кийим учуни узатиш ёки бўлмаса қулостидаги сузувчи қутқарувчи предметни ташлаш (отиш) керак. Қутқарувчи предметни шундай ташлаш лозимки, токи чўкаётганда тегмасин. Агар бу предметлар бўлмаса, чўкаётган кишига қараб сузиш керак. Ёрдам кўрсатувчи нафақат яхши сузишни билиши, балки шикастланувчини сувда транспортлашни билиб, унинг чангалидан қутилишни уддалаши, сунъий нафас олдириш ва юракни ташқи массаж қилишни билиши лозим.
Оммавий бахтсиз ҳодисаларда ҳар бир кишига алоҳида ёрдамлашга ҳаракат қилиш керак. Бир вақтнинг ўзида, суза туриб, бир неча кишига ёрдам беришнинг имкони йўқ.
Чўкаётганга ёрдам кўрсатишни зарурияти бўлганда кийимлар ва пояфзални ечиш, қирғоқдан сувга оёқ билан сакраш керак. Сувли ҳарорати паст бўлганда ёки толиққанда болдир, сон мушаклари ёки бармоқ мушакларида томир тортиши пайдо бўлиши мумкин. Болдир мушакларида томир тортганда, елка билан сузиб, оёқни сувдан чиқарилади ва бармоқни ўзига қараб тортилади. Сон мушакларида томир тортганда тиззани буғимдан оёқларни кучли букиш ёрдам беради, шу билан бирга соннинг орқа юзасини қўл билан қисиш лозим.
Қўл мушакларида томир тортилганда бармоқларни мушт қилиб қисиш, уни сувдан чиқариб, кучли силташ керак.
Чўкаётганга орқа томонидан, унинг чангалидан ҳимояланиб, ёрдам кўрсатиш керак. Шикастланувчига дарҳол, сувдан чиқарилиши биланоқ ёрдам кўрсатилиши шарт. Агар шикастланувчи беҳ уш ҳолатда (оқарган, пульси кучсиз сезилса ёки бўлмаса, нафас олиши йўқ ёки жуда кучсиз) бўлса, зудлик билан уни тирилтиришга киришиш ва айни вақтда ҳакимга одам юбориш лозим.
Сунъий нафас олдиришни бошлашдан олдин оғизни очиш ва уни қум, сув ўтлари, лойқа ва шиллиқлардан дастрўмол ёки кўйлак билан тозалаш керак. Сўнгра сунъий нафас олдиришни бажаришга киришиш лозим. Пастки нафас олиш йўлларидан сувни чиқариш учун вақтни йўқотмаслик лозим. Агар шикастланувчининг уйқу артериясида пульс йўқ ва қорачиқлар кенгайган бўлса, зудлик билан юракнинг ташқи массажини бошлаш зарур.
Сунъий нафас олдириш ва юракнинг ташқи массажини шикастланувчида эркин нафас олишнинг тўрғунлашувига қадар ёки тиббий ходимга топширилгунча бажариш керак.
Ёрдамчилар бор бўлганда, улар шу вақтларда шикастланувчининг баданини артиши ва қиздиришлари зарур. Ошқозондаги сув ва ҳавони чиқариш учун шикастланувчи ёнбошга ётқизилади ва қорнининг юқори қисми босилади ёки, қорнини пастга қараб ётқизиб тананинг қорин қисмидан қучоқлаб, юқорига кўтарилади, (шикастланувчини “букиб”) сув чиқарилади. Шикастланувчи нафас олишни бошлагандан унга нашатир спиртини ҳидлатиш, валериан дамламасидан 15-20 томчи (ярим стакан сувда) ичириш, қуруқ ич кийим бериш, иссиқ ўраш, иссиқ чой бериш ва тиббий ходим келгунча қадар тинчлигини таъминлаш керак.



Download 81,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish