текстуал таҳлил
усули дейиш ҳам мумкин ва бундай
таҳлил кечимида ўқитувчи ёки филолог-мутахассис бошқарувчилик
мақомида бўлади.
Иккинчи
йўналиш, яъни образларга таяниб таҳлил қилишда таҳлилга
доир тадбирлар асардаги персонажларга таяниб,битикнинг бадиий маъноси
ва жозибаси образлар руҳиятини англаб бориш асносида очилади. Адибнинг
санъаткорлик маҳорати ҳам бадиий образларнинг қанчалик жонли ва
таъсирчан ишланганлигини текшириш давомида аниқланади. Бу усулдаги
таҳлилни бошқача қилиб
тимсолли таҳлил
дейиш мумкин ва унда ўқувчи
ёки талабаларнинг кўпроқ фаоллик кўрсатишлари мумкин бўлади. Негаки,
катта ҳажмдаги асарларда тасвирланган кўп сонли персонажларнинг
113
тасвиридаги муҳим жиҳатларни аниқлаш орқали асарнинг ютуқ ва
камчиликлари аниқланиши лозим бўлади. Бунда ҳар бир персонаж
тасвирига ҳар бир ўқувчи ёки талабанинг ўзига хос тарзда мустақил баҳо
беришига имкон туғилади.
Катта ҳажмли эпик асарларни текширишда тимсолли таҳлил усулидан
фойдаланиш яхши самара беради. Чунки катта ҳажмли эпик асарларни
уларни ўрганишга ажратилган қисқа вақт ичида текстуал таҳлил қилиш
имконсиз. Бундай вақтларда асосий эътибор ўрганилаётган асардаги
образларга қаратилади. Муайян асардаги тимсолларнинг руҳияти, ўй-
кечинмалари, хатти-ҳаракатлари, сажияси тасвири мантиқийлик, ҳаётийлик,
бадиийлик ва тарбиявийлик нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, шу йўсинда
муаллифнинг бадиий маҳорати ва асарнинг эстетик қиммати идрок этилади.
Маълумки, катта ҳажмли эпик асарлар кўпроқ мактабларнинг юқори
синфларида, коллеж ва лицейларда ўрганилади. Бундай асарларни
текширишда тимсолли таҳлил усулидан фойдаланиш яхши самара беради.
Агар ўқилган асарлардаги адабий тимсоллар жонли одамлар, ўз тақдирига,
ўзига хос инсоний табиатга эга тирик кишилар тарзида қабул этилса,
уларнинг тақдирлари, туйғулари ўқувчи ва талабаларга ҳам юқади,
таъсирлантиради, бинобарин, тарбиялайди. Ўқув таҳлилининг айни туридан
бўлажак адабиёт ўқитувчилари тайёрлашда ҳам кенг фойдаланиш мумкин.
Чунки бўлажак филологлар ўқишлари давомида кўплаб фанлардан
мажбурий адабиёт топширадилар. Одатда, бу педагогик тадбир асосан
сюжетнинг турли ўринларини хотирлашдан иборат бўлади. Ҳолбуки, ана шу
машғулотлар муайян асардаги у ёки бу образ тасвиридаги ютуқ-
камчиликларни аниқлашга қаратилса, анча самарали кечган бўларди.
Учинчи
усулда эса таҳлил асосан ўқувчи ҳамда талабалар томонидан
амалга оширилиши кўзда тутилади. Ўқитувчи ёки домла ўқувчи ёхуд
талабалар олдига матн таҳлили орқали ечилиши мумкин бўлган бадиий ёки
ҳаётий муаммониқўяди, уларга бу муаммони ҳал этиш йўлларини ҳам
кўрсатиб, бу кечимда фойдаланиш мумкин ва лозим бўлган қўшимча
адабиётлар билан таъминлайди ёки фойдаланиладиган адабиётлар
рўйхатини беради. Асар таҳлили жараёнида ўқувчи ҳамда талабалар
ўзларида мавжуд билимлардан фойдаланибгина қолмай, бир қатор янги
эстетик-мантиқий тушунчаларниўзлаштириб олишгаҳам мажбур бўлишади.
Негаки, улар жамоа бўлиб ишлайдилар:ўзаро фикр алмашадилар,
баҳслашадилар. Улар билмаганларини бир-бирларидан билиб олишади.
Табиийки, жамоа бўлиб ишлаш кечимида ўқувчиларнинг маънавий оламида
ҳам, ақлий дунёсида ҳам муайян ўзгаришлар содир бўлади. Муаммоли
таҳлил фақат жамоавий шаклда эмас, балки индивидуал йўсинда амалга
оширилиши ҳам мумкин. Бирор асар юзасидан қўйилган ҳаётий-эстетик
муаммони ҳал қилиш уйга вазифа қилиб берилганда, индивидуал муаммоли
ўқув таҳлили юзага келади.
Алоҳида таъкидлаш керакки, таҳлилнинг айтилган усуллари бир-
бирини инкор қилувчи алоҳида йўналишлар тарзида тушунилмаслиги керак.
Адабий таълим амалиётида ўқув таҳлилининг ҳар уч усули кўпинча аралаш,
114
қоришиқ ҳолда қўлланилади. Текстуал таҳлилни образларга таянмай туриб
амалга ошириб бўлмайди. Муаммоли таҳлилни ҳам бадиий матнга
асосланмай бажариш мумкин эмас. Ҳар қандай муаммо матндан келиб
чиқиши, ҳар қандай мустақил фикр ҳам матннинг сеҳру жозибасини очишга
хизмат қилиши жоиз. Текстуал таҳлилда матннинг маромини бузмаслик,
муаллиф юрган йўлга, у ўрнатган бадиий тартибга риоя қилиш устувор
мақомда бўлади, лекин таҳлилнинг қолган икки турида ҳам бадиий матн
асосий ўрин тутади. Шу маънода, ҳар қандай таҳлил моҳият эътибори билан
текстуал таҳлилдир. Шунинг учун ҳам қандай усулдан фойдаланилса-да,
дидактик таҳлилни амалга оширишдан олдин, албатта, ўқувчи ёки талабалар
бадиий матн билан яхши таниш бўлишлари талаб этилади. Акс ҳолда,
таҳлилдан кўзда тутилган мақсадга эришиб бўлмайди.
Миллий методика илмида адабий асарни муаммоли таҳлил қилиш
йўллари жуда кам текширилгани ва ундан самарали фойдаланиш усуллари
ишлаб чиқилмагани сабабли бу таҳлил тури адабиёт ўқитиш амалиётида
етарлича қўлланилмайди. Бу усулнинг назарий жиҳатлари методист
олимлар томонидан ҳали тўла-тўкис ишлаб чиқилмагани учун ҳам адабиёт
ўқитувчилари ва филолог-мутахассисларнинг кўпчилиги уни қай йўсинда
амалиётга татбиқ этишни билишмайди. Бу борада биргина педагогика
фанлари доктори Қундузой Ҳусанбоеванинг қаламига мансуб тадқиқотлар
мавжуд, холос. Афсуски, улар ҳам ўқитиш амалиётига етарлича жорий
этилгани йўқ. Айрим новатор, ўз устида ишлайдиган ва изланадиган
ўқитувчиларгина муаммоли усул билан бадиий таҳлил қилишни ташкил
этадилар. Бадиий асар муаммоли таҳлил этилганда, ўқувчиларнинг фикри
чеклаш билмайди, хаёлоти эркин парвоз қилади, олдиларида турган бадиий
ва ҳаётий муаммони ўз тушунча ҳамда ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб
ҳал этишга уринади.
Ўқувчи ва талабалар муаммоли таҳлилни пухта амалга оширишлари
учун бадиий матн билан яхши танишибгина қолмай, уни тўлиқ ўзлаштириб,
ҳазм қилган бўлишлари ҳам керак. Чунки тўлиқ ўзлаштирилган бадиий
тасвиргина ўқувчи ёки талабаларда мағизли фикр уйғотади, юракка кўчган
ҳиссиётгина ўзгада ҳам туйғу қўзғата билади.
Муаммоли усул билан таҳлил этишда ўқувчи ва талабаларни шунчаки
муаммо юзасидан баҳсга тортиш керак эмас, балки уларнинг бутун
интеллектуал кучи текширилаётган бадиий матннинг мағзини чақишга
йўналтирилган бўлиши лозим. Муаммоли таҳлил кутилган самарани
бериши учун матнга синф ёки аудиториядаги ўқувчи ва талабалар ҳаётий
тажрибалари ҳамда эгаллаган билимлари даражасидан келиб чиқиб эркин
ёндаша олишлари зарур.
Масалан, Софоклнинг «Шоҳ Эдип» асари муаммоли йўл билан таҳлил
этиладиган бўлса, ўқитувчи ёки домла ўқувчи ва талабалар олдига: «Эдип
айбдорми ёки гуноҳкор?» тарзида савол қўйиши ҳамда ўқувчилардан ўз
фикрларини бадиий матнга таянган ҳолда асослашларини талаб қилиши
мумкин. Гуноҳ, гуноҳкорлик, айб, айбдорлик, қисмат, унга ишониш, кибр,
инсон маънавияти сингари тушунчалар атрофида фикр юритиш жараёнида
115
ўқувчи ва талабалар фожиа матни билан ишлайдилар ҳамда Эдип
шахсининг улкан фожиасини яқиндан, бевосита, ҳис этадилар. Ўзларининг
ҳаётий, маънавий-ахлоқий тажриба ҳамда қарашларидан келиб чиқиб, Эдип
ва атрофидагиларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо берадилар. Бу ҳол, маълум
даражада, ўқувчиларни ўз хатти-ҳаракат ва тутумларига баҳо беришга ҳам
ўргатади.
Бадиий асарнинг таҳлили мобайнида бадиий тимсолларнинг ижобий ва
салбий каби бир-бирига зид гуруҳларга ажратилишига йўл қўймаслик,
ўқувчи ва талабалар ҳар бир бадиий тимсолнинг ўзи қарама-қарши табиатли
кишилар нуқтаи назаридан қандай баҳоланиши мумкинлигини ҳисобга
олишга одатлантирилишлари лозим. Атрофимиздаги одамларни қатъий
равишда яхши ёки ёмонга ажратиш мумкин бўлмаганидек, бадиий
тимсолларни ҳам ижобий ва салбийга ажратиш тўғри эмаслигига
исботланиши талаб этилмайдиган ҳақиқат сифатида қаралиши зарур.
Ҳаётдаги ҳар бир алоҳида одам тўлиқ ечими топилиши ҳеч қачон мумкин
бўлмаган кўп номаълумли тенгламадир. Бадиий адабиёт ана шу ечимсиз
тенгламанинг қирраларини бутун мураккаблиги, жилвалари, соялари ва
товланишлари билан тасвир этиш орқали ўқувчи ёки талабани ўзга одамни
ҳис этишга, ўзига бевосита дахли бўлмаган бегона кимсанинг дардини
англашга одатлантиради.
Адабий қаҳрамонларни қатъий йўсинда яхши-ёмон тоифаларга
ажратиб қўйиш баъзан муаллиф ниятини нотўғри тушунишга, охир-
оқибатда, асар таъсир даражасини пасайтиришга олиб келади. Айни вақтда,
ўзбек адабиётшунослигида бир пайтлар “мураккаб тимсоллар” тарзида
номланган (гўё мураккаб бўлмаган образлар ҳам бордек) персонажларга
ёндашув борасида ҳам эҳтиёткорлик билан иш тутиш талаб этилади.
Кейинги вақтда яратилаётган асарларда табиий равишда кўпайиб бораётган
бу хил мураккаб характерли образларнинг яхши ва ёмон сифатларини
алоҳида-алоҳида гуруҳларга ажратиб: “Унинг мана бу сифати ижобий,
буниси эса салбий”,- тарзида муносабатда бўлиш инсон деб аталмиш
мураккабдан-мураккаб бутунликка жўн ёндашувни юзага келтиради.
Ўзбегойим, Холмат, Мирёқуб, Отақўзи, Мавлоно Муҳиддин ва бошқа
кўплаб бир хил табиатли бўлмаган бутун адабий шахсиятларни зўрлик
билан қисмларга ажратиб юбориш, тимсоллар табиатидаги жиҳатларга
овқатга солинадиган масаллиқ тарзида ёндашиш бадиий асарни идрок этиш
даражасини пасайтиради. Афсуски, бу хил ёндашув адабиёт ўқитиш
амалиётида жуда кенг ёйилибгина қолмай, ҳатто, адабий синчиликда ҳам
тўла барҳам топган эмас. Бир бадиий тимсолнинг ўзидаги нурли ва сояли
жиҳатларнинг бундай алмашиниб туриши тасвирланаётган образлар
табиатидаги тайинсизликнинг эмас, балки ўқирман нуқтаи назарининг
ўзгариб туриши натижаси эканини англаш ва англатиш керак бўлади.
Олам чексиз ва ўта мураккаб бўлгани каби, одам ҳам ғоят мураккаб ва
табиатининг қирралари ададсиз товланишларга эга бўлган мавжудотдир.
Шунинг учун ҳам мураккаб инсон тимсолини қандайдир тавсифий қолипга
тушириб қўйиш унинг қиёфасини нурсизлантиради. Ҳаётдаги ҳар бир
116
алоҳида одам тўлиқ ва бир хил ечими ҳеч қачон топилмайдиган муаммодир.
Етук бадиий асар ана шу адоқсиз муаммонинг қирраларини бутун
мураккаблиги, жилвалари, соялари ва товланишлари билан тасвир этиш
орқали ўқувчини ўзгани ҳис этишга, бегона кишининг дардини англашга
одатлантиради. Шундай амалга оширилган ўқув таҳлили натижасида ҳар
бир ўқувчи ва талабада унинг табиати йўналиши ва қўйилган педагогик
вазифанинг характерига қараб, муайян асар текширилибгина қолмай, унинг
ёрдамида ахлоқий-маънавий сифатлар ҳосил қилиниб, шахслик хислатлари
шакллантирилади. Ўқувчи ва талабаларда олдин асар қаҳрамонларига, сўнг
бошқа одамлар, ундан кейин ўз шахсиятларига аксиологик ёндашув тарзи
қарор топади.
Дидактик таҳлилга тайёргарлик ва уни амалга ошириш ҳар бир адабиёт
ўқитувчиси ёки олий мактаб домласи учун доим ҳам икки босқичли жараён
ҳисобланади. Биринчи босқич ўқитувчининг дарсга тайёрланиш жараёни
бўлиб, эртасига ўқувчи ва талабалар билан ўрганиладиган асарни ўзича
таҳлил этадики, буни
Do'stlaringiz bilan baham: |