Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet82/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

 индивидуал таҳлил
дейиш мумкин. Иккинчи босқичда 
эса, ўқитувчи ёки домла бевосита аудиториядаги ўқувчи ва талабалар билан 
биргаликда дарсда муайян асарни таҳлил қиладики, уни
матн устида 
ўқувчи ёки талабалар билан бирга ишлаш 
деб атаган маъқул. 
Аслида, бу икки босқич бир жараённинг турли шароитлардаги 
кўринишлари ва шу боис бир-бирига асло зид эмас. Лекин айни вақтда, бу 
икки фаолият турини фарқламасликни ҳам тўғри деб бўлмайди. Негаки, 
ўқитувчи-домла бадиий асар билан ёлғиз учрашганда, уни хаёлан дидактик 
таҳлил қилганда, эртанги педагогик вазиятни, ўқувчи ва талабалар 
ҳиссиётининг намоён бўлиш тарзини, ўзининг кайфиятини олдиндан тўлиқ 
билиши мумкин эмас. Бинобарин, коллектив таҳлил жараёнида индивидуал 
таҳлилнинг айрим қирраларига муайян таҳрирлар киритилиши, айрим 
жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратилиши, ўқувчи ва талабаларда ижобий 
туйғулар уйғотадиган ўринларга урғу берилиши, экспромтлар қилиниши 
табиийдир. Чунки адабиёт дарси - ижод. Ижодда эса ҳамма нарсани 
олдиндан тўлиқ режалаштириб бўлмайди. Тўлиқ режага тушган фаолият - 
ижод бўла олмайди. Шу боис адабиёт ўқитувчиси топқир, ҳозиржавоб, ҳар 
қандай вазиятдан чиқиб кета оладиган, айни вақтда, бадиий асарнинг 
эстетик маъносини назардан қочирмайдиган шахс бўлиши лозим. 
Мактаб адабий таълимидаги энг жиддий қусурлардан бири шундаки, 
ўқитувчилар синфда ўрганиладиган бадиий асарни олдин индивидуал 
таҳлил этишга етарли эътибор бермайдилар. Натижада, ўқитувчи фронтал 
(оммавий) таҳлил жараёнида муҳим бадиий унсурни номуҳимдан 
ажратишга улгуролмай қолади. Ўқувчиларда эса бундай кўникма ҳали 
шаклланмаганлиги сабабли асар замиридаги бадиий-эстетик маъно 
пайқалмай қолиб кетиши мумкин. Бундай бўлмаслиги учун ўқитувчи 
индивидуал таҳлилдан эринмаслиги, олдиндан таҳлил жараёнида 
талабаларнинг ҳиссиётларини уйғотадиган, уларда эзгу маънавий сифатлар 
пайдо қиладиган ҳолатларни юзага келтириш йўлларини режалаштириши 
керак. 


117 
Дидактик таҳлил ўқувчи ва талабаларнинг иштирок этишларига кўра 
индивидуал, гуруҳий ҳамда оммавий сингари турларга ажратилади. 
Индивидуал таҳлилда
бадиий матн билан танишиб чиқилгач, ўқитувчи-
домла ҳар бир ўқувчи-талабага алоҳида топшириқ беради ва талаба-ўқувчи 
дарслик ёки қўшимча адабиётлардан фойдаланган ҳолда топшириқни 
бажариш учун алоҳида таҳлил билан шуғулланади. Масалан, Чўлпоннинг 
«Гўзал» шеъри ўрганилаётганда, ўқитувчи болалардан бирига шеърда шоир 
руҳияти қандай ифодаланганини, бошқасига истиорадан қандай 
фойдаланилганини, навбатдагисига, ўхшатиш қандай тасарруф этилганини, 
яна бирига сифатлаш қандай қўлланилганини аниқлаш ва шу асосда матнни 
таҳлил этишни топшириши мумкин. Ҳар бир болага таҳлил учун муайян 
вақт берилади ва тайёр бўлгач, жавоблар тингланади. 
Гуруҳларга ажратилиб таҳлилга
жалб этилган ўқувчи-талабаларда 
мусобақа туйғуси, коллективизм устувор ўрин тутади. Бир синф ёки 
аудиториядаги ўқувчи-талабалар бир неча кичик гуруҳларга ажратилади. 
Сўнг гуруҳларнинг ҳар бирига асар таҳлилига доир алоҳида топшириқ 
берилади. Гуруҳларга ажратишда ўтирган ўрни, насабномларнинг ёнма-ён 
келиши, жинси ва ҳк. белгилар асос бўлиши мумкин. Энг муҳими, 
гуруҳларда ишчанлик руҳи юзага келишига эришиш ва ҳар гуруҳда 
бошқаларни ўз ортидан эргаштира оладиган ўқувчи ва талабаларнинг 
бўлишини таъминлаш керак бўлади. Хаёлот олами кенг, тафаккури учқур 
бўлган ўқувчи-талабалар бадиий матндан, кўпинча, ўқитувчи-домла ҳам 
пайқамай қолган жиҳатларни топишади. Бир неча кишилик кичик гуруҳда 
ишлаш ўқувчи-талабаларни бир-бирига яқинлаштиради, уларни фикрлар 
олишувига ўргатади, бирисининг ҳиссиёти ўзгасида ҳам туйғу уйғотади. 
Шу зайлда бадиий матн яхшироқ идрок этилади. Бу хилдаги таҳлилда 
ўқувчилар бошқа гуруҳдагиларга савол беришлари мумкин. Гуруҳ 
аъзоларининг ҳаммасига бир хил баҳо қўйиш эса жиддий тарбиявий 
аҳамият касб этади. Чунки жавобни ким қилган бўлса-да, аслида у жамоа 
меҳнатининг маҳсули. Шу сабаб, гуруҳдагиларнинг ҳаммасига бир хил баҳо 
қўйиш мақсадга мувофиқ. 
Умумтаълим мактабларининг 7-синфида Абдулла Қодирийнинг 
«Меҳробдан чаён» романи ўрганилаётганда синфдаги ўқувчиларни беш 
кичик гуруҳга ажратиш ва матн билан танишиб чиқилгач, учинчи соатда бу 
гуруҳлардан бирига Анвар ва Худоёрхон образларини ўрганиш ҳамда 
матнга таянилган ҳолда уларга хос хусусиятлар ҳақида тўхталиш, 
иккинчисига Раъно табиатидаги жасурлик ва ҳиссиётга берилувчанлик 
сифатларининг сабабларини асослаш, бошқасига эса, Қобилбой ва унинг 
дўстларига хос сифатлар, бошқасига Султоналининг инсоний фазилатлари 
матнда қандай кўрсатилганлигини аниқлаш, бешинчи гуруҳдаги болаларга 
эса, Анвар билан мулла Абдураҳмон тўқнашуви манзарасида персонажлар 
ҳолати уларнинг тилида қанчалик акс этганлигини баҳолаш топширилади. 
Топшириқлар бадиий матн пухта ўрганилганидан кейин берилгани учун ҳам 
уни бажариш болалардан кўп вақт талаб қилмайди. Дарслик-мажмуадаги 
парча билан яна бир танишиш мобайнида ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзларига 


118 
берилган топшириққа дахлдор жиҳатларни кашф этишади. Бу хилдаги 
таҳлил турини бирор адиб ижоди ўрганиб бўлингач, якунловчи машғулот 
тарзида уюштириш яхши самара беради. 
Адабиёт ўқитиш тажрибасида кўпроқ қўлланиладиган таҳлил тури 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish