Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet84/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга 
олиш тамойили
муҳим ўрин тутади. Бадиий асар алоҳида шахснинг 
индивидуал фаолияти натижасидир. Бинобарин, индивидуал шахснинг 
индивидуал фаолияти маҳсули бўлмиш бадиий асарни синфдаги барча 
ўқувчига бирваракайига, ёппасига етказиш мумкин эмас. Адабий таълим 
учун ижодкор шахснинг мияси ва юраги ҳосиласи бўлмиш матнни ёш 
юракларга етказиш орқали ўқувчи шахсини шакллантириш мақсад 
ҳисобланар экан, синфдаги ҳар бир ўқувчининг алоҳида юраги, ўзига хос 
руҳияти, кечинмалар тизими, таъсирчанлик хусусиятлари, эстетик 
тажрибаси борлиги ҳисобга олиб иш кўрилиши лозим бўлади.
Бадиий асар дидактик таҳлил этилар экан, ўқитувчи «умуман 
ўқувчи»ни эмас, балки конкрет ўқувчини кўз олдига келтирмаса, ижобий 
натижага эриша олмайди. Чунки талаба қалбига, руҳиятига таъсир 
кўрсатмоқ учун унинг қалби ва руҳиятига хос сифатлар ҳақида аниқ 
тасаввур бўлиши лозим. Бундай тасаввурга эгалик қилиш учун ҳар бир 
ўқувчи шахси пухта ўрганилиши ва таҳлил жараёнида болалар руҳиятидаги 
ўзига хослик максимал даражада ҳисобга олиниши шарт. Шунинг учун ҳам 
ўқувчи қалби билан, унинг маънавияти билан иш кўришга тутинган 


120 
ўқитувчи-домла конкрет ўқувчи-талабани кўз олдига келтирмай туриб, ўқув 
таҳлилини амалга ошира олмайди. 
Ҳозирги адабий таълимдаги энг катта нуқсон шундан иборатки, адабий 
асар таҳлили жараёнида индивидуаллик тамойилига деярли эътибор 
қилинмайди. Ўрганилаётган асар барча ўқувчилар учун бир хилда «умуман» 
талқин қилинаверади. Натижада, ҳар бир алоҳида олинган боланинг 
туйғулари дарчаси бадиий асар учун ёпиқ қолади. Ҳолбуки, туйғуларга 
таъсир қилиш учун қалбни чўғлантириш, ўқувчиларнинг тафаккурини ҳам, 
ҳиссиётларини ҳам фаоллаштириш, мувозанатдан чиқариш, бефарқликдан 
халос этиш керак. Шундагина талаба таҳлил қилинаётган асарга қизиқади, 
қизиққан – асар маънавий қадриятларига эргашади, эргашган – юқтиради, 
юқтирган – ўз маънавияти устида ишлайди, ишлаган - тарбияланади. 
Алоҳида шахс сифатида бадиий асарларни қабул қила билиш ўқувчини 
биологик мавжудотликдан қутқариб, уни ижтимоий яратиққа айлантиради, 
одамнинг ҳаётига руҳ, гўзал мазмун беради, уни таъсирчан, нурли қилади. 
Тўғри, ўқув таҳлилида ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга 
олиш тамойилига риоя этиш ўқитувчидан жуда кўп меҳнат, катта ақлий-
руҳий зўриқишни талаб этади. Негаки, айни бир вақтда синф ёки гуруҳдаги 
ҳамма билан бирдай ва ҳар бир ўқувчи-талаба билан алоҳида ишлай олиш 
осон эмас. 
Дидактик таҳлил бир-биридан тамомила фарқ қилувчи ўқитувчи ва 
ўқувчи фаолияти бирикувидан иборат бўлгани учун ҳам илмий таҳлилда 
қўйилмаган зарур бир талабга ҳам риоя қилиниши лозимдир. Бу талаб 
ўқитувчи билан ўқувчиларнинг т
аҳлил қилинаётган асар юзасидан бир хил 
хулосага келиши шарт эмаслиги
дир. Атрофлича таҳлил қилинган, эстетик 
жозиба манбалари очилган бадиий асар ҳақида синфдаги ўқувчилар 
ўқитувчи истаганидай фикрлаши, ўқитувчи чиқарган эстетик хулосага 
келиши мажбурий бўлмаслиги лозим. Негаки, ҳар бир алоҳида шахснинг 
дунёни идрок этиш, тушуниш, таъсирланиш ва хулоса чиқариш тарзи бор. 
Бадиий асарни тушунишдаги ўзига хосликнинг манбалари жуда кўп ва у 
ҳақда узоқ сўз юритиш мумкин, лекин энг муҳими, ўқитувчи ўша ўзига 
хосликни бир хилликка томон зўрлаб йўналтирмаслиги зарур. Барча ўқувчи-
талабаларнинг бир хил ўйлашига эришиш – қўлга киритилиши мумкин 
бўлган педагогик натижаларнинг энг ёмонидир. 
Адабиёт ўқитувчиси учун унинг чиқарган хулосаларига ўйлаб ўтирмай, 
дарҳол қўшилавермайдиган ўқувчини тарбиялаш энг катта ижобий 
натижадир. Чунки адабий таълим учун бирор асар таҳлили натижасида 
ундан чиқарилган хулоса эмас, балки шу хулосага келгунча босиб ўтилган 
ҳиссий-мантиқий йўл муҳимроқдир. Бу йўлда ўқувчи ўйланишга, 
изланишга, маънавий қадриятларни солиштиришга мажбур бўлади. Агарда 
ўшандай мантиқий-бадиий операциялар натижасида бола ўқитувчисининг 
қарашларидан фарқ қиладиган ва ҳатто зид хулосага келган бўлса ҳам 
қувонмоқ керак. 
Ўқитувчи тарбияланувчисидан фақат бир нарсани: ўз фикрини бадиий 
матнга таянган ҳолда асослашни талаб қилишни унутмаслиги керак. Бадиий 


121 
матн эса ҳар бир китобхон томонидан ўзича талқин этилиши мумкин. 
Адабиёт дарслари шахслараро муносабат натижасида шахслик сифатларини 
шакллантиришга қаратилган фаолиятдир, шахслараро муносабат эса фақат 
илм эмас, балки ижод ҳамдир. Аёнки, ижодқарашлар, таъсирланишлар ва 
хулосаларнинг хилма-хиллигига таянади. 
Дидактик таҳлилда ўқувчи ва адабиёт ўқитувчиси қарашларининг ҳар 
хил бўлиши мумкинлиги асло адабий асар таҳлилида ўқитувчи ва ўқувчи 
ҳамкорлиги тамойилини инкор этмайди. Филогогик таҳлилдан фарқли 
тарзда ўқув таҳлили энг камида икки томонлама жараёндир. Унда ўқув 
таҳлилини бошқарувчи домла-ўқитувчи билан, таҳлилни амалга оширувчи, 
ўқувчи-талаба фаолияти бириккан ҳолда намоён бўлади. Бу иккала 
томондан бири қатнашмаса, ўқув таҳлили юзага келмайди. Дидактик 
таҳлилда ўқувчи-талаба фаолияти алоҳида аҳамият касб этади. 
Ўқувчининг эстетик фаолиятини активлаштириш, дидини ўстириш 
орқали унинг шахсини камолот сари йўналтириш адабий таълимнинг 
пировард мақсади ҳисобланади. Шунинг учун ҳам дидактик таҳлил 
кечимида ўқувчи-ўқитувчи ҳамкорлигига эришилмаса, педагогик мақсадга 
эришиб бўлмайди. Ўқувчи-талабага дидактик таҳлилнинг тингловчи ва 
қабул қилувчисигина деб қараш адабиёт дарсларини йўққа чиқарувчи 
хатодир. Айни вақтда, ўқитувчи-домла ўқувчи-талабаларнинг ўй-фикрлари, 
туйғулари билан мутлақо иши бўлмаслиги керак, талаба-ўқувчи ўзига 
маъқул келган ҳар қандай хулосага келса ҳам бўлаверади, деб қараш ундан 
кам бўлмаган хатоликдир. Тўғри, ўқувчи-талабаларнинг фикрий ҳурлигига 
дахл қилмаслик, уларни бир хил хулосалар сари зўрлаб «ҳайдаб бормас»лик 
зарур, лекин уларнинг эркин фикрлашларига имкон бериш бошқаю, талаба-
ўқувчиларнинг ҳиссий ва мантиқий фаолиятларини ўз ҳолига ташлаб қўйиш 
мутлақо бошқа тушунчалардир. 
Дидактик таҳлилда юқори даражадаги самарага эришмоқ учун 
ўқувчи 
билан ўқитувчи ҳамкор бўлмоғи
, бир умумий маррани белгиламоқлари ва 
унга эришиш сари ҳамкорлик қилмоқлари зарур. Акс ҳолда, адабий таълим 
олдида турган вазифалар бажарилмай қолади. Чунки айни бир фаолиятни 
амалга оширувчи икки куч бошқа-бошқа ҳаракат қилса, уларнинг меҳнат 
натижаларини бирлаштириб турадиганпедагогик мақсад бўлмаса, бундай 
фаолиятсамара келтирмайди. «

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish