бадиий асарни
илмий изоҳлаш керак эмас деб қарайдиган
ёндашув тарзи ҳам мавжуд. Бу
тамойил тарафдорлари ўз қарашларида фан ҳеч қачон санъат асарининг
сеҳрли оҳанрабоси ва сирли жозибасини беролмаслигига асосланадилар.
Улар илмий таҳлил натижасида асарнинг бадиий-эстетик таркиби бузилиб,
жозибаси йўқолиши мумкин, деб қарайдилар. Бадиий матнга хос муҳим
қонуниятларни очмоқчи бўлиб, уни таҳлил қилишга киришган синчи олдида
асарнинг яхлитлигига дахл этиб, амалда уни вайрон қилиш хавфи ҳам
туради. Ижодий интуициянинг маҳсули бўлмиш санъат асари фақат
интуитив йўсинда қабул қилиниши, интуитив билишнинг натижалари фақат
субъектив таассурот ҳамда ғайришуурий (иррационал) туйғулар шаклида
қайд этилиши лозим. Бу таассурот ва туйғуларни бадиий асарнинг ўзи
билан жиддий йўсинда солиштириш керак эмас. Негаки, уларнинг фикрича,
адабиётшунослик учун илмийлик
нафақат
кераксиз,
балки
зарарли
ҳам
.
Зеро, адабиёттанувчилик фандан кўра санъатга – асардан таъсирланиш ва ўз
кечинмаларини ҳиссий, имкон қадар образли йўсинда баён этиш санъатига
ёвуқдир.
Ҳолбуки, бадиий асарни илмий таҳлил қилиш мумкинлигини тан
олмайдиган мутахассислар бадиий адабиётга доир тушунчалар билан
адабиёт ҳақидаги илмнинг тамойилларини аралаштириб, адабиёт ҳамда
адабиётшуносликни қориштириб юборадилар. Илмий тафаккурдан унинг
табиатига ёт бўлган образли бадиийлик маҳсулини кутадилар. Машҳур рус
адабиётшуноси А. Бушмин анча йиллар олдин ҳақли равишда
таъкидлаганидек: “
Маълумки, илмий фикрлаш тарзи бадиий образни бус-
бутун қамраб ололмайди, ундаги кўпмаъноли моҳиятнинг барча
қирраларини тўлиқ илғаёлмайди, у кўрсатган таъсир ўрнини
босолмайди. Шундай қилиш мумкин бўлганда, санъатнинг кераги бўлмай
қоларди
”
1
. Мантиқий категориялар, илмий атамалар, тушунчалар, таърифу
қоидалар бадиий образни билишнинг моҳияти бўлиб, улар бадиий асардаги
асосий жиҳатни ажратиб, унинг қонуният даражасидаги муҳим қирраларини
қабариқ тарзда кўрсатиш орқали бизнинг асар ҳақидаги ҳиссий кечинма ва
тасаввуримизни тўлдиради, бойитади.
Санъат одам ҳиссий-интеллектуал ва ижодий (креатив) фаолиятининг
олий кўринишидир. Инсон маънавиятини шакллантириш имкониятининг
катталиги ва одамга таъсир қудрати миқёсига кўра бадиий адабиёт
санъатнинг бошқа турлари орасида алоҳида мавқега эгадир. Ғоят кўп
ўлчовли мураккаб бутунлик бўлмиш бадиий адабиёт ўқирман томонидан
1
Бушмин А.С. Наука о литературе.–Москва. 1980. С. 112.
12
ўқилиб, ҳис этилиб, англаниб олингандагина таъсирчан эстетик-маънавий
энергияга айланади. Ҳаётда мавжуд, аммо фойдаланилмаётган имкониятлар
борлиққа таъсир қилолмагани каби ҳис этилмаган, англанмаган гўзаллик
ҳам шахс маънавиятига таъсир кўрсата олмайди. Шунинг учун олий адабий
таълимда бадиий асар таҳлили алоҳида мавқега эгадир. Адабий таълим
олдидаги бош мақсадга эришиш, яъни бадиий асар ўқитиш орқали ёшларда
эзгу маънавият ҳамда юксак дид шакллантириш учун филолог мутахассис
бадиий асарни таҳлил қилиш йўлларини пухта эгаллаган бўлиши шартдир.
Етук бадиий матнларнинг кўпчилик томонидан тўла англанишига
эришмай туриб, бирор жамият миқёсида баркамол шахс шакллантиришни
ўйлаш амалга ошмайдиган орзудир. Бунинг учун эса филолог
мутахассислар ўрганилаётган бадиий асарни таҳлил қилиш малакасига эга
бўлишлари керак. Чинакам бадиий таҳлил қилиш йўллари эгалланмаган
ўқув муассасаларида бадиий асар ўқувчиларнинг туйғуларига таъсир
этмайди, бинобарин, шахс маънавияти шаклланишига хизмат қилмайди.
Совет давридаги мафкуравий адабиёт ўқитишни амалда бадиий
матнсиз адабий таълим эди, дейиш мумкин. Бундай адабий таълимда
бадиий асарнинг ўзи эмас, балки ундан келтириб чиқариладиган ижтимоий
маъно бирламчи саналар эди. Натижада, адабиёт ўқитиш асосан очиқ
ғоябозлик, примитив ўгитчилик, яланғоч ақидапарастлик ва энсақотирар
ижтимоиётчилик юмушига айланарди. Бу фақат Ўзбекистон ўрта ва олий
мактабларидаги адабий таълимгагина хос хусусият бўлмай, коммунистик
мафкура ҳукмронлик қилган барча ўлкаларда ҳам аҳвол деярли шундай эди.
Совет Иттифоқи аталмиш бепоён империянинг ҳамма жойида ҳам
талабаларга муайян асардан келтириб чиқариладиган яланғоч ҳақиқатлар,
партиявий ақидалар, синфий кураш моҳиятига дахлдор умумлашмалар,
адиблар умрбаёнига доир маълумотларни етказиш адабий таълимдаги энг
зарур юмушлар деб қаралар, ёшлар чинакам бадиий сўз таъмини ҳис
килишдан, адабий асар матни билан бевосита танишиш орқали олинадиган
завқдан узиб қўйилган эди.
Ҳолбуки, жамият аъзоларининг бирор илмий ёхуд ҳаётий ҳақиқатни
билмай қолиши жамият учун ҳам, шахснинг ўзи учун ҳам қачондир ҳаракат
қилинса, ўрни қоплаб олиниши мумкин бўлгани ҳолда, бирор маънавий
қадрият, ахлоқий сифатни ўзлаштирмаслик чинакам инсоний фожиадир.
Қачондир ўрта мактабда таҳсил кўрган деярли барча одам Пифагор
теоремасини ёхуд сувнинг кимёвий таркиби нимадан иборат эканини
тутилмай айтиб беролади. Ҳатто, бугунги кунда ҳам «
Тўғри бурчакли
учбурчак гипотенузаси квадрати катетлар квадратлари йиғиндисига
тенг
» экани ҳақидаги таърифни билиш таълим тизими учун ўзлаштириш
ниҳоятда зарур бўлган ҳақиқат ҳисобланади. Ҳолбуки, бу таърифни
ўзлаштириш ёки ўзлаштирмаслик на табиат, на жамият ва на алоҳида
олинган шахс ўсишига жиддий таъсир кўрсата олади. Энг муҳими,
дарсликдаги стандарт вазиятдан ташқари бирор ўринда амалиётга татбиқ
этилмайдиган шунга ўхшаш ҳақиқатларни билиш ўқувчи интеллекти,
маънавияти ва руҳиятига деярли таъсир қилмайди.
13
Пифагор теоремаси ёки сувнинг формуласини билганда ҳам,
билмаганда ҳам кишининг, уни ўраб турган оламнинг моҳияти ўзгаришсиз
қолаверади. Лекин ҳазрати Навоийнинг: «
Do'stlaringiz bilan baham: |