Бадиий таҳлил асослари


Бугунги миллий адабиёттанув илми янгиланиш



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Бугунги миллий адабиёттанув илми янгиланиш 
босқичига кирди. Бу ҳол унинг олдингидай қатъий ва муҳокамага ўрин 
қолдирмайдиган жавоблар беришга эмас, балки масалани тўғри қўйишга 
зўр бериб уринаётганида, ўз қарашларини ҳукму хулоса йўсинида эмас, 
балки мулоҳаза ва таклиф шаклида билдираётганида кўзга ташланади. 
Ҳозирги адабиётшунослик савол қўйишга ҳаракат қиляпти, олдинлари у 
жавоб беришга ихтисослашган эди
” тарзидаги фикрлар бир вақтнинг 



ўзида ҳам адабий ҳодисаларга тамомила янгича ёндашувни, ҳам ушбу китоб 
муаллифлари таянадиган илмий принципларни аён этиши жиҳатидан 
характерлидир. Муаллифларнинг ушбу қарашлари эндиликда бадиий 
адабиётга тегишли ҳодисаларга тамомила янгича нуқтаи назардан 
муносабатда бўлиш кераклигини билдиради. 
Асардаги: “
Қачонки, бўлажак филолог бадиий асарларни таҳлил 
этиш йўл-йўриғини фан даражасида ўрганмас ва ҳар қандай жанрдаги 
эстетик яратиқни таҳлил қила олиш малакасига эга бўлмас экан, 
адабий таълимдан кузатилган асл мақсадга тўлиқ эришилиши мумкин 
эмас. 
Адабиёт 
ўқитувчиси 
ночорлигича, 
адабиёт 
дарслари 
зерикарлилигича, 
асардан 
чиқариладиган 
хулоса 
“ижтимоий 
насиҳат”лигича қолаверади
”,- деган фикр бу китобнинг юзага келиши 
қанчалик ҳаётий эҳтиёжга айланганини кўрсатади. Албатта, юқоридаги 
қарашлар китоб муаллифларининг хаёлига тўсатдан келиб қолгани йўқ. 
Улар узоқ йиллик изланиш ва кузатишлар натижасида адабий таълимнинг 
бугунги аҳволи ва уни ўзгартириш ўта зарурлигини англашдан келиб 
чиққан қарашлардир.
Қўлингиздаги китобда “бадиий асар” ва “бадиий таҳлил” 
тушунчаларига таъриф берилгани, таҳлилнинг турлари, тамойил ва 
йўналишлари кўрсатилгани, таҳлил жараёнида шакл ва мазмун, объект ва 
субъект муносабатларининг тамомила янгича ўрни тайин этилгани, адабий 
матнни текширишда ёзувчи, ўқувчи ва адабиётшуноснинг дунёқараши ва 
миллий мансублиги кўзда тутилиши лозимлиги, бадиий таҳлил жараёнида 
текширилаётган асарнинг тур ва жанр хусусиятларини ҳисобга олиб иш 
кўриш шартлиги ва бунинг сабаблари, турли жанрлардаги асарлар турлича 
йўсинда таҳлил этилиши зарурлиги сингари бир қатор ўта муҳим масалалар 
ҳам назарий жиҳатдан ва мисоллар асосида ҳам амалий планда ишонарли 
ечилган. 
“Бадиий таҳлил асослари” китобида адабиётшунос мутахассислар учун 
ҳам анча мураккаб бўлган бадиий таҳлилнинг дунёда кенг ёйилган илмий 
мактабларига тўхталиниб, уларнинг ҳар бирига хос етакчи қирраларнинг 
кўрсатиб берилгани ишга ўзгача қиммат бағишлаган. Шунингдек, 
муаллифларнинг модернизм ва постмодернизмдай ўта чигал ҳодисаларга 
миллий кўзқараш билан ўзбек адабиёти ва маънавий-фалсафий қарашлари 
нуқтаи назаридан ёндашиб, уларнинг генетик илдизлари ҳамда етакчи 
белги-хусусиятларини жуда тушунарли ва асосли кўрсатиб беришгани 
алоҳида диққатга лойиқ ишдир. 
Бадиий асар ва унинг таҳлилига доир дунё адабиётшунослик илмидаги 
энг муҳим илмий манбалар кенг қамраб олингани ҳам қўлингиздаги 
китобнинг қимматини оширадиган яна бир жиҳатдир. Муаллифлар ўз 
қарашларини турли макон ва замонлардаги олимларнинг фикрлари билан 
солиштирадилар, баъзан уларни қўллаб-қувватлаб уларга таянган бўлсалар, 
баъзида баҳсга киришиб, ўз нуқтаи назарларини асослашга эришганлар. Шу 
билан бир қаторда китобда китобхон ўрнига “ўқирман”, танқидчи ўрнига 
“синчи”, адабиётшунос ўрнига “адабиёттанувчи”, бадиий ўрнига “кўркам” 



ва бқ. бир қатор ўзбек сўзларининг қўллангани ҳам ифода бир хиллигидан 
сақлаб, китобнинг ўқишли бўлишига хизмат қилган. 
Асарнинг композицион қурилиши ҳам кишида яхши таассурот 
қолдиради. Унинг “Назарий чизгилар”, “Амалий қирралар” ва “Илмий 
мактаблар” сингари бўлимларга ажратилгани китобхоннинг толиқмаслиги 
ҳамда ўзига керакли йўналишдаги мақолаларни қийналмай топиб олишига 
хизмат қилади. 
Модомики, бундай мураккаб ва зарур ишни амалга ошириш, уни 
керакли, расмий талаблар, амалий тадбирлар чиғириғидан босқичма-босқич 
олиб ўтиб, олий ўқув тизимининг соҳа бўйича намунавий ўқув дастурига 
киритиш ва “Бадиий таҳлил асослари” китобини яратиш билан якунланган 
экан, муаллифларни эришилган ушбу натижа билан қутлаган ҳолда ғоят 
керакли айни дарслик (уни ҳеч иккиланмай дарслик деявериш мумкин) 
бадиий адабиётнинг сир-синоати билан қизиқувчи барча кишиларга, 
айниқса, адабиётшунослар, адабиёт ўқитувчилари, бўлажак филолог-
талабаларга кўп йиллар давомида хизмат қилишини тилайман. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish