Бадиий таҳлил асослари


Дил оғриб соғинар, соғиниб оғрир



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet165/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Дил оғриб соғинар, соғиниб оғрир
” мисрасини сабаб ва 
оқибат муносабати нуқтаи назаридан изоҳлаш кишини ўзига хос поэтик 
кашфиётга ундайди. Одам ўйлаб қолади: дил оғриқдан соғинадими ёки 
соғинчдан оғрийдими? Шунингдек, “
Тушларим сўллими, ўнгим ўнглими?
” 
саволидаги сўзларнинг кўпқатламлиги ҳамда маъно ўйини тагига етишга 
уриниш киши фикрини чархлаганидек, сезимларини нозиклаштиради. 
Эркакларнинг туши тескарисидан келади деган қараш бор. Лекин ошиқнинг 
тушигина эмас, ўнги ҳам тескарисидан келмасмикин, ишқилиб? Ўнгнинг 
ўнг эмаслиги шеърхонни ҳам хавотирга солиб, уни шоирга туйғудош 
қилади. Шу боис шоирнинг: “
Ўнглар азобидан тушга қочаман
” шаклидаги 
иқроринибемалол ўқирманники ҳам дейиш мумкин. 
Фахриёрнинг кўпчилик шеърлари мусиқий оҳангдорликка қурилган 
эмас. Долғали руҳий ҳолатлар мусиқага солинмаган бу шеърлар қулоққа 


267 
мўлжаллаб битилмаган. Улар ўқирманнинг шеърни ёлғизликда кўз билан, 
ундан ҳам кўра, кўнгил билан ўқиб, теран идрок этиб, унда ифода этилган 
руҳий ҳолатнинг ички мусиқасини топиб олишини кўзда тутиб яратилган. 
Айни вақтда шоирнинг қофиясиз шеърларида ҳам умумий ички оҳанг, 
яширин гармония борлиги уларнинг ўзгачалигини таъминлайди.
Фахриёр шеърларининг вазни ҳам турлича. Унинг баъзи шеърлари 
мутлақо қофиясиз бўлса, бошқасининг бир мисраси ўн, иккинчи қатори уч 
бўғинли ҳам бўлаверади. Лекин ўша битиклардаги ички бир мунг, ҳазинлик, 
дард барча шеърларни худди бир устун сингари бошдан охиригача тутиб 
туради. Мавзунлик бахш этади. Фахриёрда худди қадим ғазаллар сингари 
ҳар байти ўзгача маъно ташийдиган, яъни якпора бўлмаган шеърлар ҳам 
бор. Лекин тасвирдаги мозаика туйғулар ифодасидан келиб чиқадиган 
умумий маъно салмоғининг залворини оширишга хизмат қилади: 
“Бутламоқ” калимаси бутга айланар, 
сиғиниб ўтирар кечаю кундуз 
унга бир этак бола 
қорин сиғинчини эсдан чиқариб. 
Эҳтиёж маъбудага айланар секин, 
Оммалашиб борар халқнинг ичида, 
Эҳтиёжга бўйинсиниб яшар раият...
Чуқур ўйланмасдан ўйнаб айтилгандай,бир-бирига боғланмагандай 
туюлгучи бу пардозсиз ифодалар замиридаги ҳаётий-эстетик маънони 
туйиш киши этини жунжиктириб юборади. Уларда нафснинг истакларини 
бутламоқ илинжидан бут (санам), ҳеч туганмас эҳтиёждан эса маъбуда 
(илоҳа) ясаб олган инсонларнинг ички руҳий фожиаси бутун даҳшати билан 
акс этган. Бу ҳолатга замоний аниқлик, маконий мансублик, яъни хронотоп 
талаби билан ёндашиш самара бермайди. Иллатларнинг илдизи чуқур, 
уларнинг тарқалиш жуғрофияси чегарасиз, у кўнгил мамлакатини босиб 
олган. Шеърда ташқи жозибанинг кўзга ташланмаслиги, мазмуннинг ўзгача 
йўсинда ифода этилгани унинг ҳиссий қудратини оширган.
Фахриёрнинг 
битикларини 
туйиш 
ва 
таъсирланиш,модерн 
адабиётининг барча яхши намуналарида бўлгани каби, ўқиб бўлинганидан 
кейин бошланади. Ундаги яширин маъноларни ҳар ким ўз ҳолига яраша 
аниқлайди, чоғи келар даражада англайди, тафаккур ва кўнгли имкон берган 
миқёсда таъсирланади. Айрим шеърларнинг силлиқ эмаслиги, унда на 
қофия, на вазн, на банд мавжудлиги бир суҳбатида Фахриёрнинг ўзи 
айтганидай: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish