Бадиий таҳлил асослари


қарши, барчасига тушкунлик хос



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet159/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

қарши, барчасига тушкунлик хос
1
” тарзидаги ҳамда модернистик йўналиш 
ўзбек адабиёти учун мутлақо бегона, миллий адабиётимизда бу йўлда 
яратилган бирорта ҳам асар йўқ, у айрим ижодкорларнинг ўз 
истеъдодсизликларини яшириш воситасидан бошқа нарса эмас қабилидаги 
ёндашувлар мавжуд бўлсада
2
, адабиёт жабҳасида юз бераётган 
ўзгаришларга соғлом ва холис назар билан қарайдиган кўпчилик 
мутахассислар томонидан “
Модернизм ҳаётни юзаки, натуралистик 
...қолипда 
тасвирлашдан 
кўра 
воқеа-ҳодисаларнинг 
фалсафий 
моҳиятини очиш, ички жараёнини ёритишни афзал билган адабий 
оқим

3
экани қайд этилмоқда. Айни вақтда, ҳозирга қадар ҳам модерн 
йўналишнинг моҳиятини “
...модернизм танқидий реализм, хусусан, 
социалистик реализм ақидаларига қарши турган адабий оқим бўлиб, 
асрнинг олтмишинчи йилларида ўз умрини яшаб бўлди ва ўрнини 
постмодернизм деб аталувчи янги оқимга бўшатиб берди

4
тарзида 
бироз шошқалоқлик билан изоҳлашга уринишлар барҳам топгани йўқ. 
Миллий адабиёттанув илмида модернизмни фақат турли шаклий 
изланишларни амалга оширишдангина иборат кечим тарзида тушуниш ҳам 
кенг ёйилган. Бунга кўра, бадиий ифодада мавжуд анъаналардан ҳар қандай 
чекинишга модернизмнинг юзага келиши тарзида қаралади. Умуман 
олганда, анча пухта ёзилган бир мақоладаги: “
Салим Ашур ижодида 
шаклий, мантиқий тажрибалар, яъни модерн шеърлар салмоқли ўрин 
тутади. Айни пайтда шаклбозликка, экспериментларга маҳлиё бўлиб, 
шеърнинг асосий шарти – тирик қалбнинг тирик туйғуларини четлаб 
ўтмайди

5
,- шаклидаги қарашлар битилгани фикримизнинг асосидир. 
Модернизмдай серқирра ва мураккаб эстетик ҳодисани фақат шаклий 
изланишлар тарзидагина жўн изоҳлаш ҳолатларига кўплаб мисоллар кўплаб 
келтириш мумкин. 
Модернистик адабиётга ёндашувлар тизимидаги бундай хилма-
хилликка табиий ҳолат сифатида қараш лозим. Негаки, жараённинг ўзи ҳали 
тўхтагани йўқ, модернизмга мансуб санъат ва адабиёт намуналари ҳамон 
яратилмоқда. Тўхтамаган кечим борасидаги тўхтамлар ҳам хилма-хил 
бўлиши табиий. Шунга таянган ҳолда бадиий ижодда пайдо бўлган бирор 
йўналиш, жумладан, модернизм ҳам изсиз йўқолиб кетмайди, инсониятнинг 
бадиий диди такомиллашиб боргани сари ижод кечими ва унинг 
йўналишлари ҳам борган сари турфалашиб бораверадики, бунга кўникиш 
керак бўлади. 
Ўзбек модернизмига хос хусусиятлар фақат конкрет асарлар таҳлили 
амалга оширилгандагина яққол юзага чиқиши мумкинлигини кўзда тутиб, 
1
Сулаймон Раҳмон. Асқад Мухтор. Эссе. 15- бет. 
2
Саримсоқов Б. Абсурд маънисизликдир. “Ўз АС” газетаси 2002 йил 2 июн; Сувон Мели. Асл адабиёт – 
эзгуликка хизмат. “ЎзАС” газетаси 2002. 
3
Салаев Ф., Қурбонниёзов Г. Адабиётшунослик атамаларининг изоҳли сўзлиги. –Т.: “Янги аср авлоди”, 
2010. 136- бет. 
4
Холбеков М. ХХ аср модерн адабиёти манзаралари. –Т.: “Mumtoz so’z”, 2012. 9- бет. 
5
Пиримқулов А. Навқирон шоирнинг янгроқ сози. // “Ёшлик” журнали. 2014 йил 4- сон. 42- бет.
 


262 
қуйида шу адабий йўналишда яратилган баъзи асарларнинг филологик 
таҳлилидан намуналар берилади. 
* * * 
Модерн 
адабиётнинг 
эстетик 
қиммати 
борлиги 
ва 
унинг 
чоғдошларимиз маънавиятини шакллантиришдаги аҳамияти тўғрисидаги 
кузатишларимиз қуруқ мулоҳазалардангина иборат бўлиб қолмаслиги учун 
айрим модерн асарларни таҳлил қилиб кўриш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Бугунги ўзбек модерн шеъриятининг таниқли вакили Фахриёрнинг 
асарларини таҳлил қилиш миллий модерн адабиётнинг моҳияти борасида 
тасаввур уйғотишга етарлича асос беради.
Бутун инсоният исеъмолчига айланиб, тириклик савдога қўйилган, умр 
бозорга чиқарилган, энг муқаддас инсоний туйғулардан тортиб оддий 
ашёларгача товарга айлантирилиб олиб-сотилаётган бир шароитда одамни 
атрофга эмас, ўз шахсига қаратадиган, ўзига бўлгандаям сиртига эмас, 
кўкрак қафасини ёриб, ичкарига киришга ундайдиган адабиётга кучли 
эҳтиёж пайдо бўлади. Жамият аъзоларининг асл одамий сезимлардан 
тамомила айрилиб қолмаган қисми ана шу эҳтиёжмандлар лашкарини 
ташкил этади. Бу эҳтиёжмандлар жамоасининг борлиги жамиятнинг 
потенциал имкониятини билдирса, бундай қатламнинг тобора кўпайиб 
бораётгани миллатнинг ижтимоий соғломлашувидан далолат беради. Демак, 
ана шу ижтимоий-руҳоний ҳолатнинг ифодаси ўлароқ юзага келган модерн 
адабиёт миллат бадиий дидининг бузилишидан эмас, аксинча, унинг 
нозиклашувидан далолатдир. 
Асл шеър одамнинг ичида бўлаётган долғали талотумлар, омонсиз 
жангларни кўрсатиш орқали унинг кўнглидан туйғусизлик зангини 
кетказиб, юракка тоза эпкин олиб киради. Бу билан ҳам қаноатланмай, ўша 
эпкинни булутга, булутни ёмғирга айлантиради ва юрак деб аталмиш 
чегарасиз ҳамда ҳимоясиз мулкни эзгулик ёмғирлари билан ювиб, ундаги 
манфаат кирларини, лоқайдлик музларини эритади. Маълумки, инсоннинг 
бахти ўткинчи, ўксизлиги эса доимийдир: 
Юрак инграр чорасиз 
Чатнаб ётар музлиги, 
На адоқ бор, на хулоса 
Азоб узлуксизлиги.
Бу шеър ҳар бир ўйчил шеърхонга ўз юрагидаги музлик миқёсини туйиш 
имконини беради. Буни туймоқ билмоққа, билмоқ эса, муздан қутулмоққа 
олиб келиши мумкин. Шоир юрак ҳолатидан шунчаки ахборот бермагани 
каби, чақириқ ҳам ташламайди. Одамни ўз кўнгли хусусида ўйга толдиради. 
Бундай самарага эришиш учун шоир ғоятда чигал, ўта мавҳум туйғуларни 
туйимли қилиб моддийлаштиради. Инграётган чорасиз юрак кенгликларида 
чатнаб ётган музлик тасвири ўқирманга ўз кўнгил ҳолатини тасаввур қилиш 
имконини беради.
Фахриёрнинг шеърларини ўқиш ҳам, уқиш ҳам, таъсирланиш ҳам осон 
эмас. Лекин унинг битганлари миллий шеъриятимиз тараққиётининг 


263 
шундай даражасидирки, уни билмаслик киши эстетик ва маънавий 
қиёфасининг кемтиклигидан далолат бўлади. Шунинг учун ҳам бугунги 
ойдин ўзбек Фахриёр асарларини ўқиш, ўрганиш ва таҳлил қилишга эҳтиёж 
сезади. 
Фахриёр руҳий ҳолатлар мураккаблигини ўта нозик ҳис қилади ва ғоят 
ингичка тасвирлай билади. Шоирнинг “Cуйгулим...” тарзида бошланадиган 
шеърида убилан дардланган киши дунёсини остин-устун қилиб юборишга 
қодир севги деб аталмиш муқаддас туйғунинг кутилмаган қирралари сўз 
ўйинлари воситасида эсда қоладиган йўсинда акс эттирилган. Шеърдаги 
сўзларгина эмас, балки ҳар бир товуш ва тиниш белгиларига ҳам алоҳида 
эътибор берилсагина битикнинг поэтик жозибасини ҳис этиб, ундан кучли 
таъсирланиш мумкин бўлади. Шундагина шеърнинг: “
Cуйгулим, суй, гулим, 
суйгу лим
” мисраси билан бошланиши тасодифий эмаслигини пайқаб, 
шаклан бир сўзнинг шу тарзда турланиб, турфа ҳаётий ва бадиий 
маъноларни юзага келтираётганига эътибор қилинади.
Юракнинг ҳосиласи бўлган муҳаббат одамнинг, аввало, кўзида зоҳир 
бўлишини ўйлаган ўқирмангинашеърнинг илк бандидаги “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish