Бадиий таҳлил асослари


адабиёт ва санъатнинг воқе бўлиш ва яшаш шакли



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

...адабиёт ва санъатнинг воқе бўлиш ва яшаш шакли, 
яхлитлик касб этган образлар тизими, бадиий мулоқот воситаси

4
тарзида таъриф бериб, унинг кенг ва тор маънолари борлигини 
1
Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. IV жилд. –Т.: “Маънавият”, 2006. 11- бет. 
2
Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. IV жилд. –Т.: “Маънавият”, 2006. 12- бет. 
3
Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. IV жилд. –Т.: “Маънавият”, 2006. 13- бет. 
4
Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. –Т.: “Akademnashr”, 2010. 42- 
бет. 


18 
таъкидлайдилар. Улар ҳақли равишда: “
Кенг маънода бадиий асар 
санъатнинг у ёки бу тури (мусиқа, рассомлик, ҳайкалтарошлик, кино, 
театр ва ҳ.)га мансуб бўлган, инсоннинг гўзаллик қонуниятлари 
асосидаги ижодий-руҳий фаолияти маҳсули сифатида яралган янги 
мавжудликни англатади... тор маъносида бадиий адабиётга мансуб 
бўлган “адабий бадиий асарни” билдиради
”,- деган қарашни
1
илгари 
сурадилар. Бизнингча, “бадиий асар” ҳақидаги олдинги фикрларга кейинги 
кўчирмадаги тагига чизилган фикрлар ҳам қўшилганда, тушунча ўзининг 
илмий жиҳатдан тўкис ва асосли таърифини топган бўларди. 
Кўпгина илмий манбалардан фарқли равишда “Адабиётшунослик 
луғати”да “адабий бадиий асар” тушунчасига алоҳида ва мустақил илмий 
категория тарзида ёндашилган. Яъни муаллифлар асосли равишда “адабий 
асар”нинг “адабий бадиий асар”га нисбатан кенгроқ маънога эга бўлиб, 
адабиётга доир барча битикларни англатиши, “адабий бадиий асар” эса 
образлилик хусусиятига эга бўлган соф бадиий асарларни билдиришини 
кўзда тутишган. Шунингдек, олимларнинг бадиий асар юзага келишида 
фикр ёки муносабат билдирувчи (адресант) ҳамда фикр ёки муносабатни 
қабул қилувчи (адресат) бўлиши зарурлиги, бадиий асар ёзилаётганда 
шартли адресат, ўқилаётганда эса шартли адресант кўзда тутилиши 
борасидаги кузатишлари ҳам оригинал ва асосли эканлиги билан диққатга 
лойиқ. Луғат муаллифлари бадиий асарга хос асосий белгиларни тўғри 
кўрсатганлар ва тушунарли йўсинда изоҳлаб берганлар. 
Бадиий асар маълум ҳиссий ва фикрий мазмун ҳамда қарашларнинг 
образли ва эстетик қимматга эга йўсиндаги ифодасидир. М. Бахтин қўллаган 
таърифдан фойдаланиб, бадиий асарни “
олам ҳақида ёзувчи томонидан 
айтилган сўз
” ёки бўлмаса, “
бадиий иқтидорга эга одамнинг атроф оламга 
муносабати
” тарзида изоҳлаш ҳам мумкин. Шу қарашдан келиб 
чиқилганда, бадиий асарни объектив борлиқнинг субъектив ифодаси дейиш 
мумкин. Бироқ, “ифода”ни воқеликнинг кўзгудаги сингари жўн акси ёки 
борлиқдан механик нусха кўчириш тарзида тушуниш асло мумкин эмаслиги 
ёдда тутилиши зарур.
Ижодкор шахсининг беҳад субъективлиги, унинг оламни кўриш ва у 
ҳақда фикр юритиш усулларининг бетакрорлиги бадиий акс эттириш 
тушунчасини ғоят мураккаб ҳодисага айлантириб юборади. Шундай қилиб, 
бадиий асарни борлиқнинг шунчаки акс эттирилиб қолмай, балки муайян 
даражада ижодий ўзгартирилиб ҳам юбориладиган индивидуал ва фаол 
инъикосидир дейиш мумкин. Чинакам ижодкор борлиқни ҳеч қачон 
шунчаки томошабин сингари лоқайд ва бетараф акс эттирмайди, у тасвир 
предметини аниқлаётган, ифода йўсинини белгилаётган пайтдаёқ руҳий 
мувозанати бузилиб, холислик вазиятидан чиқади ва атроф оламни фақат 
ўзига хос назар билан кўра бошлайди. Шу маънода бадиий асарнинг 
мазмуни акс эттирилган борлиқ билан ижодкорнинг унга муносабати 
бирлиги, яъни “олам ҳақидаги сўз”дан иборат бўлса, унинг шакли образли, 
1
Шу манба, шу бет. 


19 
эстетик моҳият касб этади.
Ижтимоий онгнинг ўзга турларидан фарқли ўлароқ, санъат ва 
адабиётда ҳаёт тимсол (образ)лар орқали акс эттирилади, яъни бадиий 
яратиқда шундай конкрет ва бетакрор нарса-ҳодисалар тасвирланадики, 
умумлаштириш хусусияти айнан уларнинг конкретлик ва бетакрорлигида 
мавжуд бўлади. Мантиқий тушунчадан фарқ қилиб, бадиий образ тафаккур 
билан бирга сезимларга ҳам таъсир кўрсатиш хусусияти ва қудратли 
ҳиссий-кечинмавий ишонтириш кучига ҳам эгадир. Образлилик санъатга 
тегишли эканига кўра ҳам, юксак маҳорат натижаси ўлароқ ҳам 
бадиийликнинг асосидир. Айни образлилик хусусиятига эга экани боис 
бадиий асарлар эстетик фазилат ва қиммат касб этади. 
Айтилганлардан 
келиб 
чиққан 
ҳолда 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish