Бадиий таҳлил асослари


услуб фақат ижод жараёни, конкрет ижодкор билангина эмас



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

...услуб фақат ижод жараёни, конкрет ижодкор билангина эмас, 
маълум даражада адабий жараён билан ҳам боғлиқ ҳодиса

1
,- деб 
ёзадилар. Муаллифлар услуб фақат муайян санъаткоргагина махсус бўлиб 
қолмай, баъзан бутун бир даврдаги кўпчилик ижодкорларга хос ўртоқ 
жиҳатларни ҳам англатишини айтмоқчи бўладилар. Аммо бу тўхтамдаги 

ижод жараёни
” бирикмаси ниятни хиралаштириб, фикрий чалкашликка 
олиб келган.
Муайян бадиий қимматга эга ҳар қандай ҳодиса сифатида услуб ҳам 
эстетик нуқтаи назардан турли баҳсу мунозараларга сабаб бўлиши мумкин: 
исталган бир услуб бировга ёқса, бировга ёқмаслиги тайин. Бу ҳолат бадиий 
асарни идрок қилишнинг дастлабки босқичидаёқ кечади. Табиийки, матнга 
эстетик баҳо бериш ҳам бадиий услубнинг объектив белгилари, ҳам ҳар бир 
истеъмолчи-ўқирманнинг 
савияси, 
тарбияси, 
жисмоний-руҳий 
хусусиятлари, эстетик диди ва, ҳатто, айни пайтдаги кайфияти сингариларда 
намоён бўладиган субъектив омиллар натижасида юзага келади. Демак, 
услубга берилган баҳода ҳамиша шахснинг субъективизми етакчилик 
қилиши назарда тутилиши жоиз. Бу дегани бадиий услубнинг асл эстетик 
қимматини холис тайин этиш мумкин эмас тарзидаги қатъий хулосага олиб 
келмаслиги керак.
Услубни илмий тадқиқ этиш асарнинг асл қиммати, унинг 
жозибадорлиги ва бетакрорлигини таъмин қилишда қатнашган барча 
бадиий-тасвирий унсурларнинг ўрни қандайлиги белгиланишини кўзда 
тутади. Ҳар бир одам эстетик тафаккурининг даражаси, биринчи навбатда, 
унинг бадиий ҳодисалар зимнидаги гўзаллик ва жозибани ҳис эта, тушуна 
ва тушунтира билишида намоён бўлади. Адабий таълимнинг барча 
босқичларида бадиий услуб борасидаги ўқув-билув тадбирлари айнан шу 
йўналишда олиб борилиб, ўқувчи ва талабаларда бир-бирларидан кескин 
фарқ қиладиган услубга эга ижодкорларнинг асарларини қийналмай ўқиб, 
улардан чинакам завқлана билиш кўникмасини шакллантиришга 
қаратилиши зарур.
Бадиий асарнинг эстетик бутунлиги услубда намоён бўлади. 
Айтилганидек, асарнинг барча унсурлари ягона бадиий қонуниятга 
бўйсундирилиб, бир ташкилий тамойилга амал қилган ҳолда эстетик 
мазмуннинг тўла ва яққол юзага чиқишига қаратилганда, услуб юзага 
келади. Ушбу ташкилий тамойил асарнинг бутун таркибига сингдирилиб, 
барча унсурларнинг табиати ва вазифасини тайин этиш орқали мазмун 
майдонга чиқарилади.
“Адабиётшунослик луғати”да тўғри қайд этилганидек, услуб унсур 
эмас, балки бадиий шаклнинг хусусиятидир. У сюжет унсурлари ёхуд 
тафсиллар сингари бирор функцияни бажариш билан чекланиб қолган 
1
Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. –Т.: “Akademnashr”, 2013. 341- 
бет. 


38 
ҳодиса бўлмай, бадиий асарнинг истисносиз бутун таркибига тегишли 
бўлади. Шу боис айтилган ташкилий тамойил бадиий матннинг исталган 
қисмида кўзга ташланади, муайян асарнинг ҳар бир унсурида ушбу битикка 
хос умумий хусусиятларнинг белгилари намоён бўлади. Айни шу жиҳат 
сақланиб қолган мавжуд қисмлар асосида бадиий бутунликни тиклаш ва бу 
асарлар ҳақида илмий мулоҳаза юритиш имконини беради.
Адабиёттанув илмида “
услубий асослар
” тушунчаси мавжуд бўлиб, у 
бадиий услубни ташкил этадиган энг муҳим унсурларни англатади. 
Услубни тадқиқ қилишни айни шу асосларни текширишдан бошлаш 
мақсадга мувофиқ. Бадиий асарнинг жуда кўп томонлари услубий 
асосларни ташкил этиши мумкин. Чунончи, ўрганилаётган асарнинг тасвир 
йўсинига кўра 
тафсилот ва сюжетсизлик, баёнчилик ва психологизм, 
фантастика ва реаллик
; бадиий нутқ бўйича 
монологик ё полифоник, 
шеърий ёки насрий, атов ёхуд риторик
; композицион қурилишига кўра 
оддий вамураккаб
сингари услубий асослари бўлади. Тажриба кўрсатадики, 
ҳар қандай бадиий асарда унинг услубидаги ўзига хосликни 
таъминлайдиган бирдан учга қадар услуб асослари бўлиши қайд этилади. 
Асардаги барча тасвир унсурларининг услубий асосларга табиий равишда 
уйғунлаштирилиши битикнинг услуб қурилишини ташкил этади. 
Айтилганлардан англашиладики, услуб асарнинг шаклигагина тегишли 
ҳодиса эмас экан. Бунинг устига, шакл мазмунни ифодалашга хизмат 
қилади, бинобарин, мазмундан ташқарида бўлмайди, шаклдаги товланиш ва 
хилма-хилликлар айнан мазмуннинг теран ва ўзига хос бўлишини 
таъминлашга қаратилади. Бу тўғрида таниқли назариётчи олим Г. Поспелов 
ҳақли равишда: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish