269
ПОСТМОДЕРН АСАРЛАРГА ЁНДАШУВ ЙЎСИНЛАРИ
Кейинги йилларда, умуман, ўзбек миллий тафаккури, хусусан, адабиёт
ҳамда санъатида кўп тўхталинаётган, қатор баҳсу мунозараларга сабаб
бўлаётган постмодернизм ҳодисаси ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган бир
таркиб ва бир босқичли ҳодиса бўлмай, тараққиётнинг анчагина мураккаб
ва ўзига хос босқичларидан ўтган илмий, фалсафий ва эстетик йўналишдир.
Тегишли илмий манбаларни ўрганиш кўрсатадики, “постмодернизм”
атамаси илк бор Биринчи жаҳон уруши бораётган 1917 йилда Р. Ранвицнинг
“Европа маданияти таназзули” китобида фалсафа ва санъатда модернизмдан
кейин юзага келган янгиликларни, яъни “янги”дан кейинги янгиликларни
англатувчи атама тарзида ишлатилган. 1934 йилда адабиётшунос Ф.де Онис
“Испан ва лотинамерикаси поэзияси антологияси” асарида бу истилоҳ
модернизмга зид бўлган тушунча тарзида қўлланди. Машҳур жамиятшунос
олим А. Тойнби ўзининг 1947 йилда битилган “Тарихни ўрганиш” китобида
постмодернизмга културологик ва ижтимоий маъно ҳам юклаб, маданият ва
санъат ҳодисаларини изоҳлаш борасида Кунботишнинг якка ҳукмронлиги
тугагани, оламдаги ўзгача тарзи тафаккур ҳам муайян салмоқ касб эта
бошлаганини англатадиган тушунча сифатида ишлатди. ХХ асрнинг 70-
йилларида америкалик теолог X. Кокс Лотин Америкасида дин
муаммоларига бағишланган илмий ишларида "постмодерн теология"
атамасини қўллаб, унга диний маъно ҳам юклади. “Постмодернизм” атамаси
Ч. Женкснинг “Постмодерн меъморчилик тили” китобидан кейин жуда кенг
ёйилди. Муаллиф асарида анчадан буён турли маъноларда қўлланиб
келинаётган бу атамага тамомила ўзгача мазмун юклайди. У постмодернизм
меъморчилик тарихида янги давр бошланганидан далолат эканини,
эндиликда архитектура соҳасида олдинги усуллардан фойдаланиш, ўрни
келса, аввалгилардан нусха кўчириш, илгаридан мавжуд биноларга жузъий
ўзгаришлар билан янгича қиёфа бериш ҳам ижодкорлик тарзида қабул
қилинаверишини қайд этади. Муаллиф бундай ёндашув нафақат
меъморчилик, балки замонавий санъатнинг бошқа турларига ҳам хос
эканини таъкидлайди. Шу тариқа, ўтган асрнинг 70-йилларидан эътиборан
“постмодернизм” атамаси меъморчилик, санъат ва адабиётдаги янги
тамойилларни англатиш учун қўлланиладиган бўлди. Лиотарнинг
«Постмодерн ҳолат: билим ҳақида маъруза» китоби босилиб чиққан 1979
йилдан бошлаб, бу атама фалсафий маънода ҳам ишлатиладиган бўлди.
Бадиий ҳодиса сифатида АҚШда олдин меъморчилик, ҳайкалтарошлик,
тасвирий санъат сингари визуал санъат турлари ҳамда амалиёт билан санъат
қоришиб кетган дизайн, видеоклип каби санъат турларида бўй кўрсатган
постмодернизм тез орада адабиёт, мусиқа ва фалсафага ҳам ўтиб,
қитъалараро кўламдаги глобал эстетик ҳодисага айланди. Постмодернизм
очун миқёсида қадриятлар тизими тубдан ўзгаргани, жаҳон кўламида
модернизмда бўлган
Do'stlaringiz bilan baham: