120
Бухоро рақс мактаби. (“Жонон” рақси)
―Жонон‖
рақси
Мукаррама
Турғунбоева томонидан 1944-
йилда
яратилган. ―Жонон‖ сўзи табиат
яратган энг гўзал, нафис, ором
бағишловчи
ҳилқатга
нисбатан
айтилади. Жонон инсонга хос бўлган
гўзал
хислатларини
ўзида
мужассамлаштирган. ―Жонон‖ рақси
Бухоро ―мактабига‖ яқинроқ, шиддатли
ҳаракатлардан
тузилган.
Рақс
ҳаракатлари тантанавор, қувноқ, томошабинни руҳлантирувчидир. Рақсдаги
чаққон, ѐқимтой қиз образи ўзига бўлган ишончи, мустаҳкам
иродаси ва
жозибали ҳаракатлари билан мухлисни ўзига ром эта олади.
Бу рақсни биринчи бор Мукаррама Турғунбоева ўзи ижро этган. У
яратган образни бундай таърифлашган эди: ―Жонон‖ рақси ѐшлик мадҳияси,
севги қўшиғи сифатида янграйди ва раққосанинг ҳар бир ҳаракати шодиѐна
жаранглайди. Раққосанинг серҳаракат, бақувват гавдаси қувончга тўлиб,
қуйиндек тез айланади: мафтун этувчи кўзлари эса гоҳ жилва билан боқади, гоҳ
ўзига чорлайди, гоҳ жиддийлашади, гоҳ маъюсланади, гоҳ эҳтиросга тўлиб,
табассум ила боқади. ―Жонон‖ – севгига иқрор бўлиш рақсидир‖.
Либослар
Либос: Ироқи дўппи, қора бахмал жиякли.
Оқ кўйлак,
узун крепдешин, кўкракбурма, узун енгли, этаги
кенгайтирилган, қора
бахмал узун енгил камзул, парчадан гул ѐпиштирилган.
Этак томонига сариқ парчадан ҳошия, енгларида ҳам сариқ парчадан гуллар
тикилган. Лозими хон атласдан, жияги парчадан.
Ўртача пошнали қора туфли.
Тақинчолар: маржон, зирак, билагузук.
“ЖОНОН” РАҚСИНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ
1- расм
2- расм
3
- расм
4
- расм
125
“Фольклор” халқ рақслари тўгарагининг иккинчи ўқув йили учун ўқув
қўлланмаси.
1.
Ўқув машқ репитиция ишлари
Иккинчи ўқув йилида қатнашувчи тўгарак аъзоларига биринчи ўқув
йилида ўтилган мавзу мураккаблаштирилган ҳолда берилади. Енгил рақслар
ўрнини мураккаб рақслар эгаллайди. Ўқувчиларнинг ижрочилик маҳоратини
ошириш мақсадида оддий рақслар саҳналаштирилади. Бунда оддий рақс
усуллари, ҳаракатлари унча қийин бўлмаган рақс ҳаракат йўналишлари
оддийлаштирилади.
Шундагина, раққоса мусиқани тез ўзлаштириб, рақс
ҳаракатларини осон ижро эта олади.
Мураккаб рақсларда эса рақс ҳаракатлари мусиқа тезлиги, рақс ҳаракати
йўналиши, яъни, қўл, оѐқ, гавда, мимикалар тез ва чаққон маъноли ижро этиш
маҳорати мураккаблаштирилади.
Дастурнинг бу бўлимида биринчи ўқув йилида қўйилган талаблар
такрорланади ва дастурда белгиланган соатлар миқдори кўпайтирилади. Чунки,
иккинчи ўқув йилидаги саҳналаштириладиган рақслар
мураккаблиги билан
машқ (репитиция) ишлари соатини кўпроқ бўлишини талаб қилади.
Ўқув-машқ ишлари деярли такрорлансада, у бирмунча ҳаракатларнинг
тезроқ, жонлироқ, жозибалироқ, бажарилишини талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: